Г.Ғ. Назарова, И. А. Ахмедов, О. Б. Хамидов, З. М. Иминов
Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятдаги иштироки. Ўзбекистон
Download 1.94 Mb. Pdf ko'rish
|
103 Халқаро иқтисодий ташкилотлар Назарова Г Ғ Ў қ 2011
12.2. Ўзбекистон халқаро ҳамжамиятдаги иштироки. Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. Ўзбекистон Республикасининг БМТга аъзо бўлиши унинг ижтимоий-сиёсий хаётида, халқаро майдондаги фаолиятида муҳим воқеа бўлди. Ўзбекистоннинг БМТдек нуфузли халқаро ташкилотнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиши унинг жахон муносабатларидаги фаолиятининг кенгайиб боришига олиб келди. 195 БМТнинг давлатлар ва халқлар тақдирида, жахондаги барча эркпарвар халқлар тақдирида тутган оламшумул тарихий ролини Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида қилган маърузасида қуйидагича жуда аниқ қилиб таърифлаб берган эди: «Бизнинг тасаввуримизда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча давлатларнинг, минтақаларнинг. Бутун жахон ҳамжамиятининг энг муҳим муаммоларини мухокама қилиш ва ечиш учун тузилган ноёб ташкилотдир. БМТ - бу халқларнинг тинч-тотув яшашга бўлган эзгу иродасининг буюк рамзи, инсоният маънавий тараққиётининг ёрқин нишонасидир. Туб тарихий ўзгаришлар даврида хозирги дунёнинг ўзаро алоқаси бир-бирига боғлиқлиги ортиб бораётганлиги равшан кўриниб турибди. Айни шу пайтда умуминсоний муаммоларни ўрганиш ва ҳал қилишда жахон миқёсидаги сиёсий восита сифатида БМТнинг дунё кўламидаги роли ва аҳамияти ошиб бормоқда» 25 . Ўзбекистоннинг бу нуфузли ташкилотдаги иштироки фақат мамлакатимиздагина эмас, шунинг билан бирга Марказий Осиёда ҳам тинчлик ва барқарорликни сақлаш гаровидир. Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов БМТнинг хавфсизлик ва ҳамкорлик соҳасидаги роли ва аҳамиятини кўп марталаб таъкидлаб, бу ташкилот дунёда мустаҳкам ва барқарор тинчликка эришишнинг ҳамда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мустаҳкам таянчи бўла олишига чуқур ишонч билдириб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси БМТга аъзо бўлгандан буён ўткан давр мобайнида мамлакатимизнинг бу халқаро ташкилот билан алоқалари тобора кенг тус олиб бормоқда. Бу алоқаларнинг ривожланишида БМТнинг 1993 йилда мамлакатимизда иш бошлаган ваколатхонасининг аҳамияти каттадир. Ваколатхона ўз ишини бошлаган кунларданоқ, орадан кўп вақт ўтмай, у ўз таркибига БМТнинг Тараққиёт дастури, Қочоқлар иши бўйича ваколатли Олий комиссари, Болалар жамғармаси, Саноат ва тараққиёт дастури, Наркотикларни назорат қилиш бўйича дастур, Соғлиқни сақлаш ташкилоти, Аҳоли жойлашиши жамғармаси, каби кўплаб ихтисослашган муассасаларни ўз таркибига бирлаштирди ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб келмоқда. 25 И.А.Каримов. Биздан Озод ва Обод Ватан қолсин. «Ўзбекистон», 1994, 139-бет 196 Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлиги тўла тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ишонч асосига қурилгандир. Мамлакатимизнинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, маданиятни тиклаш, соғлиқни сақлаш, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқа соҳаларни ҳам қамраб олмоқда. Эндиликда Ўзбекистоннинг БМТ ва унинг ихтисослашган ташкилотлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлиги кенг тус олмоқда. Бу ҳамкорликда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳам етакчи ўринлардан бирини эгалламоқда. БМТ мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида олиб борилаётган ишларга беғараз ёрдам бермоқда. Бу ёрдам БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва бошқарув тизимини қўллаб қувватлаш дастурига асосланган ҳолда амалга оширилмоқда. Ўзбекистонда демократиялаш жараёнларининг чуқурлашиб бориши мамлакатимизнинг БМТ билан алоқалари ва ҳамкорлигининг янада кенгайиб боришига асос бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси БМТ билан ҳамкорликни ва ўзаро муносабатларни тобора чуқурлаштириш ташаббускори бўлиши билан бирга, бу халқаро ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини химоя қилишни таъминлайдиган қудратли ташкилотга айланишининг тарафдори бўлиб қолмоқда. Бунинг учун БМТ ўз тузилмаларини қайта қуриш соҳасидаги ишларини муваффақиятли хал этиши, ўзининг рахбарлик идоралари ва ихтисослашган муассасалари ишини тубдан қайта қуриш ғоясини изчиллик билан амалга ошириши лозим. Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов БМТ фаолиятини хозирги давр талаблари асосида қайта қуриш борасидаги ишларини қўллаб- қувватлаб, бу иш «... миллий, минтақавий ва жаҳоншумул муаммоларни ҳал қилишдаги дунё давлатлари саъй-харакатларини мувофиқлаштириш ва бирлаштиришда уларнинг аҳамиятини кучайтиришга имоним комил» 26 деб ишонч билдирганлиги бежиз эмас. Ўзбекистон - 1992 йил 2 мартидан БМТнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди. Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 17-моддасида белгиланишича, «Ўзбекистон Республикаси халқаро алоқаларининг тенг ҳуқуқли субъектидир». 1992 йил Ўзбекистон Конституциясининг Муқаддимасида халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган нормалари устиворлиги 26 И.А.Каримов. Ўзбекистоннинг сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий истиқболининг асосий тамойиллари. «Ўзбекистон», 1995, 64-бет 197 мустаҳкамланган. Бу дегани, Ўзбекистон Республикаси нафақат ўз халқи, балки бутун дунё давлатлари халқларининг демократик ривожланиши шарти сифатида халқаро ҳуқуқнинг умум тан олинган тамойиллари ва нормаларига амал қилиш, бошқа давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мажбуриятларини олади.. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида сўзга чиқди. И.А.Каримов БМТ нинг бутунжаҳон ҳамжамияти учун энг муҳим муаммоларни муҳокама этиш ва ҳал қилишдаги , тинчлик ва хавфсизликни қўллаб қувватлашдаги , жамики халқлар тараққиётига кўмаклашишдаги ролини алоҳида таькидлади. Ўзбекистон сиёсий барқарорликнинг, тинчлик ва миллатлараро ҳамжихатликнинг сақланиб турилганлиги бунинг яққол исботидир. Ўзбекистоннинг халқаро мунособатлардаги, маданий ва маьрифий тажриба алмашинувидаги қадимий ва улуғвор БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан туриб аниқ равшан айтилганидек, истиқлол йиллари янги уйғониш босқичига кирди. БМТ ишида тўлақонли иштирок этиш Ўзбекистон учун нафақат фахрланиш манбаи, балки ҳамкорлик ва кенг манфаатлар сари имкониятлар очилди дегани ҳамдир. Download 1.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling