Гинекологияда уткир корин . . Уткир корин. - - бу синдром қориндаги кучли оғрик, қорин олдинги девор мушакларни таранглашиши, кўнгил айниш, қусиш, қорин дам бўлиши, ич келиши бузилиши билан кечади. Яширин кечганда ЎК айримларда индивидуал холда интоксикация ва перитонит билан кечиши мумкин.
- "Ўткир қорин" термини катта гуруҳни ташқил қилиб, қорин бўшлиғи аъзоларини ҳаёт учун хавф солувчи асоратлар билан кечувчи, факат хирургик даво билан қутилиш мумкин бўлган холатдир.
- ЎК - хақиқий ва соҳта бўлади. Хақиқий ЎК - ўткир қорин бўшлиғи аъзоларини касалликлари натижасида келиб чиқади.
- Соҳта ЎК - кўпроқ кўкрак қафас аъзолари касалликларида (миокард инфарқт, пневмония, плеврит) натижасида бўлади. Даволаш амалиётида 2 - та тушунча мавжуд. Хақиқий ЎК - шошилинч хирургик давони талаб қилади. Соҳта ЎК эса - хирургик давога карши кўрсатмадир.
Сохта уткир коринда. - факат қўзғалиш вегетатив нервда бўлиб уни тарқалиши натижасида мушаклар таранглашади, қорин бўшлиғини сурункали яллигланиш касалликларида (ошкозон пенетрацияловчи яраси, сурункали тошли холецистит, сурункали панкреатит, сурункали аднексит, метрит) импульслар симпатик нервлар орқали симпатик ганглияларга боради, у ердан орқани мушак ва терисини иннервация қилувчи кўкрак нервлари бириктирувчи толалари орқали тарқалади.
- Бу қовурға-умуртка гиперестезия зоналари хосил бўлишига олиб келади (Захарьин - Гед зоналари). Бу рефлекслар хамма беморларда хам хосил бўлавермайди. Улар кўпроқ марказий нерв системаси кузгалуганлиги олган беморларда кузатилади.
- Қўзғалиш кучи паст бўлган импульслар юракка етиб бормай, йулда суниши мумкин ва аксинча кўкрак қафасда патологик бўлганида қорин 5-чи аъзоларига етиб бормаслиги мумкин.
- Бу билан ўткир қорин бўшлиғи аъзолари касалликларида ўпка-юрак симптомлари хамма беморларда кузатилмаслиги мумкин ва аксинча ўпка ва юрак касалликларида хар доим хам абдоминал синдромлар кузатилмаслиги мумкин
- Ўткир қорин хам гинекологик, хам хирургик амалиетда учрагани учун ўткир қорин клиникаси билан кечувчи катор касалликлар хакида аниқ билимга эга бўлишни талаб этади.
- Гинекологик амалиетда ўткир қорин куйидаги касалликларда кузатилади:
- - Бачадондан ташқари ҳомиладорлик
- - Тухумдон апоплексияси
- - Бачадон ортиклари ўткир яллигланиши
- - Тухумдон кистаси оёкчаси буралиб допиши ёки некрози
- - Кин, кизлик пардаси атрезияси. Гемотосальпинкс
Do'stlaringiz bilan baham: |