Гипонимия, градуонимия, партонимия


Суз узлаштириш усуллари хам икки хил булади


Download 38.58 Kb.
bet6/7
Sana13.01.2023
Hajmi38.58 Kb.
#1092277
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Гипонимия, градуонимия, партонимия

Суз узлаштириш усуллари хам икки хил булади:
1. У з и ч а о л и ш. Бунда бошка тилдан узлаштирилаётган суз хеч кандай узгаришсиз ёки айрим (жузъий) фонетик узгаришлар билан олинади. Мас., гуза(ф-т.),гул(ф-т.), поя(ф-т), каптар(<ф-т:кабутар); бало(ар.), билъакс(ар.), давлат(ар.), муаллим(<ар.муаъллим); директор (р-б.), ректор(р-б.), институт(р-б.), метро(р-б.), чут(<рус.счеты), чутка(<рус.щетка) каби.
2. К а л ь к а л а б о л и ш. Бунда бошка тилдаги (мас., рус тилидаги) сузнинг морфемик таркибидан кисмма-кисм нусха олиш оркали узбекча суз ясалади ва шу суз билан бошка тил (мас.,рус тили) лексемасининг маъноси ифодаланади. Киёс килинг: яримутказгич<рус.полупроводник, илмий-оммабоп<рус. научно-популярный каби. Калькалашнинг бу тури тулик калька саналади, чунки унда бошка тил сузининг ифода материали узбек тили материали билан тулик алмаштирилгандир. Баъзан бошка тил сузининг бир кисми узгаришсиз олинади, колган кисми эса узбек тили материали билан алмаштирилади. Киёс килинг: микроугит<рус.микроудобрение, ультратовуш <рус. ультразвук, рекордли<рус.рекордный, мешчанлик<рус. мещанство каби. Калькалашнинг бу тури ярим калька хисобланади.
Тулик ва ярим калькалар суз узлаштиришнинг грамматик усули деб хам каралади, чунки бунда бошка тил сузларининг маъноли кисмларидан нусха кучирилиши оркали суз ясалади. Аммо тилда баъзан янги суз ясалмай, азалдан мавжуд булган бирорта лексемага бошка тил лексемасининг бирорта маъносини юклаш оркали хам маъно узлаштирилиши таъминланади. Узлаштиришнинг бу тури семантик калька саналади. Масалан, тил сузи "сузлашув куроли" номи сифатида русча язык сузига эквивалентдир. Айни шу холат рус тилидаги язык сузининг “пленник” маъносини узбек тилидаги тил сузи билан ифодалашга туртки булган: “Кумондонлик Остонакуллар келтирган “тил”дан хужум жангининг планини тузиш учун энг керакли маълумотларни олди”. (А.Рахм. Эллик бир баходир.)
Узбек тилидаги узак лексемасида “сузнинг узаги” маъносининг пайдо булганлиги хам русча корень лексемасининг “корень слово” маъносига асослангандир.

Download 38.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling