Гипонимия, градуонимия, партонимия


Download 38.58 Kb.
bet2/7
Sana13.01.2023
Hajmi38.58 Kb.
#1092277
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Гипонимия, градуонимия, партонимия

Градуонимия лексемаларнинг маъно гурухлари аъзоларида у ёки бу белгининг даражаланиши. Бундай даражаланиш оппозоциянинг (зидланишнинг) бир тури деб каралади2 ва шу катордаги бош сузга нисбатан белгиланади. Масалан: «ёш» белгисига кура (бош суз ажратиб курсатилган): бузок-тана-ғунажин-сигир; киз-жувон-аёл, «Белги»даги даражаланиш асосида: чиройли–сулув-куркам-зебо; «силжиш суръати» белгисига кура: юрмок-чопмок-югурмок-елмок каби.
Градуонимия ходисасини уз вактида Алишер Навоий хам пайкаган ва уни туркий (узбек) тилининг бойлик курсаткичларидан бири сифатида изохлаган эди. У узининг «Мухокаматул-луғатайн» асарида «йиғламок» маъноли сузлар гурухини айни шу даражаланиш аспектида талкин килади: йиғламсинмок-инграмок-синграмок-укурмок-хой-хой йиғламок каби3. Демак, Алишер Навоийни шу ходисанинг илк тадкикотчиси десак булади.
Кейинги 20-30 йил ичида узбек тилшунослигида бу масалага алохида эътибор берилмокда.4
Лексемаларнинг маъно муносабатларида даражаланиш ходисасининг урганилиши куп жихатдан ахамиятлидир: луғат бойлигининг тизим сифатидаги тавсифини беришда, синонимлар ва антонимлар луғатини тузишда, луғавий бирликларнинг услубий восита (стилистик фигура) сифатидаги кийматини белгилашда градуонимик тадкикотлар натижасидан фойдаланиш мумкин.
Партонимия лексемаларнинг маъно гурухларида бутун-булак муносабатларининг ифодаланиши. Масалан, автомобиль (бутун) – кузов (булак) – мотор (булак) – ғилдирак (булак) ва б.лар. Яна: уй (бутун) – хона (булак) – айвон (булак) – коридор (булак). Буларда автомобиль (биринчи каторда) ва уй (иккинчи каторда) лексемалари бош сузлардир. Айни пайтда кузов (бутун) – эшик (булак) – юкдон (булак) – ойна (булак) – бамфер (булак)каторида кузов лексемаси; хона (бутун) – ойна (булак) – эшик (булак) каторида эса хона лексемаси бош суз саналади.
Маълумки, лексеманинг маъносида борликдаги вокеа-ходисаларнинг инсон онгидаги инъикоси ифодаланади, демак, маънолар тизимидаги бутун-булак муносабати негизида хам, аслида, борликдаги бутун-булак муносабатларини тилда ифодалаш зарурати ётади.
Партонимия ходисасини урганиш луғат бойлиги тизимининг «сир»ларини очиш, суз маъноларини аник ва туғри изохлаш нуктаи назардан ахамиятлидир.
Бу ходиса Неъматов Х., Расулов Р., Киличев Э., Киличев Б. каби тилшуносларнинг ишларида маълум даражада уз талкинини топган.

Download 38.58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling