Гипотезалар. Режа: Ионлантирувчи нурлар биологик таъсир механизмлари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1624048
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-амалий

Нисбий биологик таъсир эффекти = 
x
D
/

 
Парадокс ёки paradox (грек тилида παράδοξος – кутилмаган, ғайритабиий ҳолат деган 
маънони англатади) – ҳақиқий мавжуд бўлган, бироқ мантиқий жиҳатдан изоҳлаш қийин 
бўлган жараён, ҳодиса ва ҳолатлар ҳисобланади.
Радиобиофизикада асосий парадокс Н.Тимофеев–Ресовский томонидан ишлаб 
чиқилган бўлиб – ионлаштирувчи нурланиш жуда кичик қийматдаги ютилиш 
энергияси қайд қилиниши шароитида катта қийматдаги биологик таъсир эффектини 
юзага келтириши билан ифодаланади.
Кўпинча вазиятларда илм–фан соҳаси вакиллари ҳам ҳаётда «биологик индивид» 
сифатидаги ғаламис кимсалар қаршилиги шароитида фаолият олиб боришига тўғри келади 
ва бундай вазиятда албатта, биологик «ҳаёт учун кураш» қонунига амал қилиб яшашга 
интилади... Шундай ҳаёт тарзи, илм–фан соҳасида сезиларли из қолдиришга муяссар бўлган 
инсон – Россия биофизика мактаби вакилларидан бири, Н.В.Тимофеев–Ресовский ҳаётини 
ҳам четлаб ўтмаган…Шунингдек, профессор Н.В.Тимофеев–Ресовский илм–фанда 
«аҳамиятга эга ҳолатларни аҳамиятсиз ҳолатлардан фарқлаш» тарaфдори сифатида, илм–
фанда «бўлмағур» фикрлар ва ғоялар билан сафсата сотувчи илм «даҳолари» мутлақо, 
ортиқча овсарлар ҳисобланишини таъкидлайди...
Демак, радиобиофизикада асосий парадокс – арзимаган радиацион нурланиш 
дозасининг улкан қийматдаги биологик таъсир эффектини юзага келтириб чиқариши 
ҳисобланади. Бу радиобиофизик парадоксини изоҳлашда бир қатор гипотезалар ишлаб 
чиқилган: 
1. Нуқтавий тавсифга эга иссиқлик назарияси 1922–йилда Ф.Дессауэр томонидан 
ишлаб чиқилган бўлиб, радиобиофизикада асосий парадокс қуйидаги келтирилган ҳолатлар 
асосида тушинтирилади: 

Ионлаштирувчи нурланишнинг бошқа нурланиш турларига нисбатан жуда кичик 
ҳажмий зичликка эга; 

Ионлаштирувчи нурланиш ҳар қандай кимёвий боғлар энергиясига нисбатан жуда 
катта энергияга эга; 

Радиацион нурланиш олувчи биологик объект таркиби нисбатан ҳаёт учун муҳим 
аҳамиятга эга бўлган, микро ўлчамдаги структуралардан ташкил топган; 

Биологик объектда микро ўлчамдаги соҳалар томонидан ютилган радиацион 
нурланиш энергияси микро соҳалар бўйлаб катта қийматда ҳарорат ўзгаришларини юзага 
келтиради. 
Шундай қилиб, «нуқта тавсифидаги иссиқлик» ҳужайрада ҳаётий жиҳатдан муҳим 
аҳамиятга эга бўлган микро соҳаларга таъсир кўрсатиши мумкин ва ўз навбатида, 
радиацион нурланишнинг биологик таъсир эффекти оқибатлари қиймати катталашади.


2. «Нишон» назарияси – радиацион нурланиш ҳужайра ва молекуляр даражада, 
айнан нишон сифатидаги микро соҳалар бўйлаб ионизацияни юзага келтиради ва ўз 
навбатида, нишон соҳаларга ионлаштирувчи нурланишнинг тегиш эҳтимоллиги даражаси 
нурланиш дозаси қийматига тўғри пропорционал ҳисобланади.
3. Стохастик (эҳтимоллик асосидаги) назария – радиацион нурланишнинг 
ҳужайрага таъсири эҳтимоллик асосида амалга ошади. Бунда «доза–эффект» типидаги 
боғлиқлик нафақат радиацион нурланишнинг нишон–структураларга таъсир кўрсатишига 
боғлиқ ҳисобланади, балки биологик объектнинг динамик тизим сифатидаги хоссалари 
билан ҳам белгиланади.
4. Коммунал ёки абскопаль (abscopal) эффект («гувоҳ» эффекти) – бу радиацион 
нурланиш таъсир кўрсатувчи зонадан ташқарида жойлашган, бироқ бу зона билан бевосита 
тегиш соҳаларига эга бўлган ҳужайраларнинг зарарланиш механизмини тушинтириб 
беради. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling