Гипотезалар. Режа: Ионлантирувчи нурлар биологик таъсир механизмлари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1624048
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-амалий

Кислород эффекти 
Нурлантирилган бирикмаларда юз берадиган радиацион-химиявий ўзгаришларнинг 
авж олиши, кўп ҳолларда, реакция муҳитида кислороднинг бор йўқлигига боғлиқ бўлади. 
Кислороднинг макромолекулалар радиацион-химиявий чиқишига кўрсатадиган таъсири, 
унинг ҳужайра, тўкималар, кўп ҳужайрали организмлар сингари мураккаб системаларга 
кўрсатадиган таъсирига ўхшаб кетади. Қоидага кўра, кислороднинг модификациялаш 


таъсири, нурдан зарарланишнинг кучайтирилишидан иборат бўлиб, кислород эффекти деб 
аталади. 
Кислород 
эффекти 
ферментларнинг 
радиацион-кимёвий 
активсизланиши, 
макромолекулалар, тирик ҳужайралар ҳамда кўп ҳужайрали мураккаб организмларнинг 
зарарланишида кўзга ташланади. Эффект, биологик объектлар кислородли муҳитда 
нурлантирилганда пайқалади. 
Кислород эффекти, кислороднинг эркин радикаллар (масалан R
°
) билан 
таъсирлашиши натижасида пайдо бўладиган перекис радикали (ROO
°
) билан шартланган. 
"Сувдаги" кислород, сув радиолизи маҳсулотлари билан таъсирлашиб, ўта актив 
радикаллар (НО
2
°

°
2
) ҳосил қилади. 
Кислород эффектининг ўлчов бирлиги сифатида, кислороднинг кучайтириш 
коэффициенти (ККК) ишлатилиб, у кислород мавжуд шароитда, бир хил нур дозаси 
ишлатиб ҳосил қилинган эффектнинг, кислородсиз шароитда ўша хил нур дозаси ишлатиб 
олинган эффектга нисбатан неча марта кучайганлигини кўрсатадиган катталикдир. Бундан 
ташқари, кислородли ва кислородсиз муҳитда, бир хил радиобиологик эффектга сабаб 
бўлувчи, икки хил дозалар нисбати ҳам ишлатилади. Қуритилган нуклеин кислота 
препаратлари учун ККК катталиги 1,5-2,2 ни ташкил этади. 
Л.Х.Эйдус 
кислородсиз 
шароитда 
нурлантирилган 
макромолекулалар 
активсизланишининг, нурлантирилгандан кейин, муҳитга киритилган кислород таъсиридан 
яна ҳам кучайиб кетишдан иборат, кислороднинг кейинги таъсирини қайд этди. 
Кислороднинг кейинги таъсири, кислородсиз муҳитда, кислородга сезгир, узоқ яшовчи 
зарарланишларнинг пайдо бўлишидан дарак бериб, уларни потенциал зарарланишлар 
сифатида қабул қилиш мумкин. Бундай зарарланишлар, шароитга қараб, намоён бўлиши 
ёки намоён бўлмаслиги ҳам мумкин. Макромолекулалардаги ана шундай потенциал 
зарарланишлар, табиатан, барқарор радикал ҳолатидан иборат бўлиб, уларни ЭПР методи 
ёрдамида қайд этиш мумкин. 
Сувли муҳитда кислород эффектнинг рўёбга чиқиши, бир қатор омилларга боғлиқ. 
Улардан, радиопротекторлар, айниқса, сульфогидрил гуруҳларга эга бирикмалар муҳим 
аҳамиятга эга. Бунда, кислород, мазкур бирикмаларга нисбатан, рақобатчи ингибитор 
сифатида намоён бўлади. 
Тирик организмлар нурлантирилганда қайд этиладиган кислород эффектининг 
механизми тўла изоҳланган эмас. Аммо, ҳужайрадаги SH-ли бирикмалар миқдори билан 
ККК аро қайд этилган бевосита алоқадорлик, кислород эффектининг намоён бўлишида, 
радиопротекторлар билан кислород ўртасида рақобатли муносабатнинг юзага келишидан 
дарак беради. ККК катталигининг ўзгариши, ҳужайрадаги SH-бирикмалар миқдорининг 
ўзгариши билан боғлиқ деб ҳисобланади. 
Тирик организмлар нурлантирилганда қайд этиладиган ККК радиация дозаси, 
кислороднинг ҳужайрадаги концентрацияси, ҳужайранинг физиологик ҳолатини 
белгиловчи озуқа муҳитининг сифати ва ҳоказоларга боғлиқ. 
ЭЧУ ошиши билан ККК камаяди. Мазкур ҳодисани изоҳлаш мақсадида, "Трекдаги 
кислород ва таъсирлашувчи радикаллар" деб аталган гипотеза таклиф этилади. Гипотеза 
кислороднинг у ёки бу модда гидролизи маҳсулотлари билан реакцияга киришиш 
кинетикасининг ўзига хослиги, уларнинг, фазалардаги тақсимланиш зичлиги, яшаш даври 
ҳамда диффузион чопишининг эффектив масофасини инобатга олиш асосида 
шакллантирилган. 
 


Синов саволлари 
1. Ионлантирувчи нурларнинг биологик таъсири ўрганилиш тарихи 
2. Ионлантирувчи нурларнинг таъсир хиллари ва белгилари таҳлили 
3. Стохастик концепция ва унинг моҳияти 
4. . Кислород эффекти ва ККК. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling