Гипотезалар. Режа: Ионлантирувчи нурлар биологик таъсир механизмлари


Ионлаштирувчи нурланиш биологик организм тўқима ҳужайралари структурасини  ташкил қилувчи моддага бевосита


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana19.06.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1624048
1   2   3   4   5
Bog'liq
10-амалий

 
Ионлаштирувчи нурланиш биологик организм тўқима ҳужайралари структурасини 
ташкил қилувчи моддага бевосита ва билвосита таъсир механизми асосида таъсир 
кўрсатади.
Ҳужайранинг пролифератив ҳалокатини тасвирловчи моделлардан бири, ҳужайра 
ҳалокатини белгиловчи критик ҳодиса ДНК молекуласида содир бўладиган қўшалок 
узилишлардир деган фаразга асосланади. ҳақиқатдан ҳам қўш спиралнинг битта ипида 
юзага келадиган узилишлар репарация туфайли тезлик билан ўз ҳолига келтирилади ва шу 
туфайли бундай узилишлар ҳужайранинг нурдан зарарланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга 
эмас деб ҳисобланади. 
ДНК молекуласида қўшалок узилишлар назарий жиҳатдан икки хил йўл: битта 
ионловчи заррача қўш спиралдан ёки ёнма-ёнжойлашган икки ипчага бир вақтнинг ўзида 
иккита заррачага тегишли орқада юзага келади. Биринчи ҳолда юзага келадиган қўш 
узилишлар сони ютилган нур дозасига тўгри пропорционал (αD) бўлса, иккинчи ҳолда 
қўшалоқ узилишлар сони ютилган доза квадратига пропорционал(βD
2
) бўлди. Шундай 
қилиб, ДНК молекуласида доза нур таъсиридан келиб чиқадиган узилишларнинг ўртача 
сони (n) га тенг: n= αD+ βD

αваβ­нур ютилганидан сўнг ДНК молекуласи атрофида содир бўладиган жараёнлар 
ҳамда қўшалоқ узилишларга дахлдорликни ифодалайди.
Нурлантирилган ҳужайралар популяциясида юз берадиган ҳалокат ҳодисасининг 
Пуассон тақсимотига бўйсинишни инобатга олиб, ҳужайралар ҳалокатининг ДНК 
занжирида содир бўладиган қўшалоқ узилишлар Билан шартланишини инобатга олиб, 
пролифератив ҳалокат эҳтимоллигини Р орқали ифодалаб, ҳосил қилинган:
N/ N
0
= e -
p (αD+ βD2 ) 
Кўриниб турганидек, даража кўрсаткичи дозага боғлиқ. Демак, доза эффекти эгри 
чизиғи ярим логарифмик координата системасида тўғри чизиқ шаклидаги соҳага эга бўла 
олмайди. 
Стохастик концепция. 
Тасодиф тегиш ва нишон принциплари, фақат бир нишон ва бир зарбли 
радиобиологик реакциялар намоён этадиган, ўта оддий системалардан олинган тадқиқот 
натижаларида ўзининг тўла тасдиғини топди. Бу хил реакциялар кам учрайди ва кўп 
ҳолларда, доза эгри чизиғи оддий экспонентадан кескин фарқланади. Шу муносабат билан, 
биологик системаларда, нур таъсиридан келиб чиқадиган эффектларнинг дозага 
боғлиқлигини таҳлил этишга қаратилган, бошқача ёндашув ҳам пайдо бўлади. 


Мазкур ёндашув нишонга тегиш билан тест-эффект орасидаги бевосита алоқа эмас, 
балки тест-эффектнинг намоён бўлишига таъсир этадиган воқеалар кетма-кетлигини 
назарда тутади. 
Системанинг бир ҳолатдан иккинчи бир ҳолатга ўтишида ўз аксини топадиган 
элементар ҳодисалар кўплиги, тест-эффект юзага келишининг эҳтимолли характерини 
белгилайди. Тегиш ва нишон назарияларига кўра, энергиянинг фанат нишон томонидан 
ютилишига оид, бирламчи эффектгина эҳтимолли характерга эга. Мазкур моделга кўра, 
эҳтимоллик­ тест-эффект намоён бўлишининг барча босқичларига хос бўлган ҳолдир. 
Радиобиологик эффектининг дозага боғлиқлигини тахлил қилишга қаратилган, 
стохастик концепция номини олган мазкур ёндашувнинг асосий ғояси ҳам ана шундан 
иборат. Стохастик концепция математик аппарат сифатида, биологик системанинг вектор 
ҳолатлари, кўп ўлчовли матрицалар устида бажариладиган операциялар ва Марков 
жараёнлари назариясидан фойдаланади. 
Биологик системаларда тасаввур этилиши мумкин бўлган ўтишларининг барчасини, 
тажрибада текширишнинг иложи йўқ. Шунинг учун ҳам, кўп ҳолларда, текширилаётган 
объектнинг барча ҳолатлари бир ҳолат нуқтасига бирлаштирилиб соддалаштирилган 
ҳолати кўриб чиқилади. Системанинг муайян бир реакция нормасидан четланиш эҳтимоли 
нур дозасига боғлиқ бўлгани учун, ўтиш коэффицинти ҳам дозага боғлиқ деб қаралади. 
Мазкур ўтиш коэффиценти, системанинг реактивлиги R(D) деб аталади. Фараз этиладики, 
доза ўзгариши муносабати билан ҳужайралар яшовчанлигида содир бўладиган ўзгариш 
d/dD(N/N
0
) тирик қолган ҳужайралар сони ва уларнинг реактивлигига R(D) пропорционал, 
яъни: d/dD
(N/N
0

= -R(D)
(N/N
0
)

Система реактивлигининг дозага боғлиқ бўлмайдиган ҳолларида, радиобиологик 
эффектнинг дозага боғлиқлик эгри чизиғи экспонента, акс ҳолда сигма шаклига эга бўлади. 
Демак, стохастик концепциянинг четки хусусий ҳоли, тегиш ва нишон принципларига 
бориб тақалади. 
Ҳужайра радиобиологиясининг миқдорий назариялари ўзаро зид бўлмай, аксинча, 
улар 
бир-бирини 
тўлдиради. 
Нишон 
назарияси, 
амалда, 
ҳужайра 
ноёб 
ультраструктурасининг тиклана олмайдиган, бир зарбли зарарланиш билан белгиланадиган 
тест-эффектини аниқ тасвирлайди. Чизиқли квадрат модели, ДНКдаги қўшалоқ узилишлар 
эффектининг дозага боғлиқлигини тўла ва аниқ тасвирлайди. Стохастик назария эса
бирламчи молекуляр зарарланишни охирги тест-эффектдан ажратиб турувчи, оралиқ 
ҳодисаларнинг эҳтимолли табиатини очиб беради. 
Умуман, миқдорий радиобиология концепциялари ҳужайра ҳалокати ёки унда 
мутациянинг келиб чиқишини тест-эффект сифатида қабул қилади. Аммо, 
ташкилланганликнинг юқори даражаларида эса, масалан, тўқималар, органлар ва таркибий 
қисмларнинг ўзаро ўзига хос таъсирлашишидан келиб чиқадиган эффектларнинг дозага 
боғлиқлиги ҳақида сўз борганда миқдорий қонуниятлардан анчагина четланишлар қайд 
этилди. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling