Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Download 0.55 Mb.
bet13/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

. Ёғоч синч элементлари
Қуруқ қурилиш учун ёғоч синчларни ёнғин хавфсизлиги кам бўлган хоналарга мўлжаллаш керак. Ёғоч синчларнинг элементларини рейкалар, бруслар, доскалардан фойдаланиб қилиш керак.
Ёғоч синчларни тайёрлаш учун, кўпинча 4.2.-жадвалда кўрсатилган кесимдаги ёғоч бруслардан фойдаланилади.
Ёғоч синч ясаш ва уларнинг элементларини тайёрлаш учун дефектсиз ва деформация бўлмаган ёғоч-тахталардан фойдаланиш лозим. Тахта-ёғочларнинг, техник қийматини пасайтирадиган деффектлари бўлиб, толаларнинг кийшиклиги, ёриқлар, қуриган шоха-кузлар ва чиришлар ҳисобланади. Зарурият туғилганда синчнинг элементларига, таянч нуқталарини, осмаларни, фиксаторларни ва бошқа маҳкамлаш мосламаларини мустаҳкамлаш учун қўшимча ишлов беришга рухсат берилади. Гипскартон тизимларининг ёғоч синчларни ишлаб чиқаришда ёғоч-тахтанинг намлигига эътиборни қаратиш керак. Тоза кесилган дарахт танасида тахминан 60% сув мавжуд (игна баргли турлари). Дарахтни штабелда очиқ ҳавода маълум вақтда қуритганда ундаги табиий сувнинг бир қисми йўқолади, ва кесаётганда у ярим қуруқ ҳолатда бўлади (20 дан 30% гача намликга эга бўлади). Дарахтни кесгандан кейин пиломатериалларни қуруқ ва шамоллатиладиган хоналарда сақлаш натижасида 10…15% дан кўп бўлмаган намликга эга қуруқ пиломатериаллар олинади. Ёғоч синчларни қуриш учун ГОСТ 8486 бўйича 2-навдан кам бўлмаган, антисептикланган кесилган тахта ишлатилиши лозим. Кесилган тахталарни конструкцияларда қўллаганда ёғоч-тахтанинг намлиги 12±3% атрофида бўлиши керак Гипскартон ва гипстолали қопламалар учун ёғоч синчларни намлиги баланд хоналарда қўллаганда ёғоч-тахтанинг намланганда шишиш хоссасини ҳисобга олиш зарур. Шунинг учун ГКҚ ва ГТҚ ларни синчга маҳкамлашдан олдин ёғоч-тахтанинг хонанинг микроқлиматига адаптацияси ўтиши учун маълум бир вақт ўтиши керак бўлади. Ёғоч-тахтанинг намлиги 1% га ўзгарганда, унинг бўйлама ўлчамларида 0,01% гача, кўндаланг ўлчамларида эса 0,24% гача ўзгаришлар бўлади. Ёғоч синчнинг ҳамма деталлари замбуруқлар ва ёғоч кунгизи зарарларидан антисептикларни шимдириш ёрдамида ҳимояланиши керак. Ёғоч-тахтанинг оловга чидамлилигини ошириш учун уни антиперенлар билан буялади. Ёғоч-тахтанинг ҳимояси учун ишлатиладиган ҳамма воситалар мувофиқ сертификатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling