Гипс қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган минерал сифатида


Download 0.55 Mb.
bet14/20
Sana18.06.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1591682
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20
Bog'liq
Документ Microsoft Word

. Жамлама материаллар ва буюмлар
Ҳимоя конструкцияларини қуришда синч, ГКҚ ва ГТҚ элементлари билан бирга маҳкамлаш буюмлари, ўзитешар шўруплар, елим ва шпаклевка таркиблари, зичлагичлар, герметиклаш таркиблари, овоз ва иссиқлик изоляцияси материаллари ҳам таъминлаб берилади.
Маҳкамлаш буюмларига қуйидагилар киради: осма шифтларнинг синчлари учун осмалар, дюбеллар ва юк кўтарувчи конструкцияларга синчни маҳкамлаш учун анкер элементлари, синч элементларини бир бирига боғловчилар, шу билан бирга пардеворларга, қопламаларга ва осма шифтларга турли хилдаги предметларни осиш учун дюбеллар ва илгичлар. Ҳамма маҳкамлаш буюмлари КНАУФ маркетинг фирмалари орқали етказиб берилади. Боғловчилар ва осмалар номенклатураси завод тайёрлигига эга бўлган,синч элементларини бир бирига ва синчларни юк кўтарувчи конструкцияларига боғлаш учун мўлжалланган буюмларни ўз ичига олади (4.3.-жадвал). КНАУФ Жамлама тизимларини қуриш учун ишлатиладиган ўзи кесадиган винтларнинг номенклатураси 4.4. – жадвалда келтирилган. ГКҚ ва ГТҚ ларни синчга маҳкамлаш учун ишлатиладиган шўрупларнинг узунлиги синчнинг кўринишига ва қопламанинг қалинлигига боғлиқдир (4.5.– жадвал). Юк кўтарувчи конструкцияларга синч элементларини ва осмаларни ҳамда ГКҚ ва ГТҚ қопламаларига бевосита осма ускуналарни маҳкамлаш учун ишлатиладиган дюбеллар номенклатураси 4.6.-жадвалда келтирилган. Ёғоч синчлари элементларини бир бири билан маҳкамлаш, қалинлиги 0,6 мм дан кам бўлмаган, углеродли совуқлайин жуваланган цинкланган пўлат листдан қилинган қопламаларни ишлатган ҳолда, михлар ёрдамида амалга ошириш афзалроқдир. Ботиқ қиррали ГКҚ лар орасидаги чокларни ёпиш учун гипс боғловчиси ва махсус қўшмалар асосидаги Фугенфюллер шпаклевкасини ишлатиш тавсия этилади. Фугенфюллер шпаклевкасини, юқори сифатли қоғоз ёки
КНАУФ қуруқ қурилиши жамлама тизимларининг синч-қоплама пардеворлари


5.1Умумий талаблар.

КНАУФ пардеворлар жамлама тизимлари қурилиш меъёрлари ва қоидаларининг, доимий ва вақтинчалик юкларнинг таъсирига, шу билан бирга шамол ва сейсмик кучлар таъсирига, нисбатан мустаҳкамлик ва бикрлик талабларига жавоб бериши керак. Бундан ташқари, улар иссиқлик ва товуш изоляцияси бўйича керакли сифатни ҳам таъминлаши керак, шу билан бирга қўлланиш жойлари доирасида ёнғин-техник меъёрларни, ёнғин хавфи синфини ва оловга турғунлик чегараларини қониқтириши лозим.


Албатта, пардеворларнинг гипскартон ва гипстолали қопламаларининг юзалари юқори сифатга, гигиеник талабларга жавоб бериши, юқори намликга эга бўлган шароитларда ва атроф муҳитнинг бошқа таъсирларида (ҳарорат, биологик ва кимёвий нураш) ишлаш учун талаб этилган хоссаларга эга бўлмоғи керак. Худди шундай талабларга, синч ва маҳкамлаш элементлари ҳам жавоб бериши керак. Шундай қилиб, КНАУФ синч-қоплама пардеворларининг жамлама тизимлари КМваК 25-02-2003 «Биноларнинг иссиқлик ҳимояси» [22] га биноан қуруқ, нормаль ва нам режимли хоналарда эксплуатация қилишга мўлжалланган.
Синч-қоплама пардеворлари металл ёки ёғоч синчлардан ва синчга маҳкамланган ГКҚ ёки ГТҚ қопламаларидан ташкил топган. Пардеворларнинг иссиқлик ва товуш изоляцияси ошириш учун қопламалар орасидаги бўшлиқни иссиқлик-товуш изоляцияли материал, одатда, минераль ёки шиша момиғи билан тўлдирилади. Бинонинг вазифасига қараб, синч-қопламали пардеворларнинг ҳаво шовқинидан изоляциясининг индекси 40 дан 55 дБ оралиғида бўлиши керак. Шундай қилиб, пардеворларнинг конструкцияси кўп факторлар билан аниқланади, муҳимлари қуйидагилардир: бинонинг вазифаси, унинг ҳажм-режа ечимлари, оловга чидамлилик даражаси, кучлар таъсири, функционаллиги, ҳаво шовқини изоляцияси индекси.
Ҳаво шовқини изоляцияси индексининг меъёрий қийматлари (5.1.-жадвал) турли вазифали бинолар ва хоналар учун, демак турли типдаги КНАУФ пардеворлари учун турли категорияли бинолар учун аниқланган [19],[22]:
• А тоифаси – юқори қулай шароитларни таъминлаш;
• Б тоифаси - қулай шароитларни таъминлаш;
• В тоифаси – мумкин бўлган шароитларни таъминлаш.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling