Глобал муаммолар
Download 46.5 Kb.
|
mat 1
ГЛОБАЛ МУАММОЛАР ГЛОБАЛ МУАММОЛАР — умумба шарий ҳаёт ва тараққиёт билан боғлиқ ҳоз. замон муаммолари. Улар жумласига жаҳон термоядро урушининг олдини олиш, халқаро террорчиликка қарши кураш ва барча халқлар учун тинчликни таъминлаш; ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасида ижтимоийиқтисодий тараққиёт даражасидаги тафовутни бартараф этиш, очлик, қашшоқлик ва саводсизликни тугатиш, ривожланаётган мамлакатларда аҳолининг тез суръатлар билан кўпаяётганлигини тартибга солиш, атроф муҳит ҳалокатли тарзда ифлосланиб бораётганлигининг олдини олиш; инсониятни керакли ресурслар — озиқ-овқат, саноат хом ашёси, энергия манбалари билан таъминлаш, фан ва техника тараққиёти салбий оқибатларга олиб келишига йўл қўймаслик кабилар киради. Глобал муаммолар аввало жаҳонда кечаетган иқтисодий, ижтимоийсиёсий, ҳарбий, илмий-технологик, ижтимоий-маданий жараёнларнинг умумбашарий аҳамият касб этиши натижасида юзага келди. Глобал муаммоларларни 4 гурухга ажратиш мумкин: 1) халқаро сиёсий муносабатларда вужудга келган Глобал муаммолар — жаҳонда ривожланган, ривожланиб келаётган ва қолоқ мамлакатларнинг мавжудлиги. Ҳоз. кунда жаҳон сиёсий тартиботини белгилашда дунёдаги 7 ривожланган мамлакатнинг мавқеи катта. Бу мамлакатлар билан қолоқ мамлакатлар орасидаги тафовут ғоят кучайди. Тараққий қилган мамлакатларда демократик қадриятлар ривожланган бўлса, қолоқ мамлакатларда авторитаризм, демократияга зид бўлган ижтимоий муносабатлар авж олди, халқаро хавфсизликка қарши таҳдидлар пайдо бўлди. Буни террорчилик, экстремизм кўринишлари вужудга келганлиги тасдиқлайди; 2) халқаро иқтисодий муносабатларда пайдо булга н Г. м. — жаҳон хўжалик тизими вужудга келиб, унда асосан иқтисодиёти ривожланган мамлакатлар устунлиги қарор топди. Иқтисодиёти ҳаддан ташқари ривожланган мамлакатлар, транснационал корпорациялар жаҳон иқтисодиётини бошқараётган бир пайтда, иккинчи томонда уларга карам, иқтисодиёти жуда ҳам паст даражадаги мамлакатлар мавжуддир. Жаҳонда иқтисодий ва илмий-техникавий тараққиёт ютуқларига қарамасдан бой ва камбагал мамлакатлар ўртасидаги фарқ ўсиб бормоқца. 20-а. охирида ривожланган мамлакатлар жаҳон ялпи миллий маҳсулотининг 86%ини ишлаб чиқарган бўлса, камбағал давлатлар атиги 1%ни ишлаб чиқарди. Айрим мамлакатлар ривожланган давлатлардан жуда катта миқдорда қарзга ботди. Натижада улар сиёсий жиҳатдан мустақил бўлсада, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларга қарамдир. Жаҳон иқти-содий муносабатларидаги глобалла-шувнинг салбий оқибатлари ҳам мавжуд. Мас, миллий бозорни сиқиб қўяди, ишсизликни, фермерларнинг синишини кучайтиради. Бу глобалла-шувга қарши ҳаракатни келтириб чиқарди — Европанинг бир неча шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Глобал иқтисодий жараёнлар жаҳон миқёсида ҳаракат қилувчи молиявийиқтисодий жиноят гуруҳларини вужудга келтирди; 3) ижтимоий соҳада вужудга келган Глобал муаммолар — жаҳон аҳолиси муттасил кўпайиб бориши натижасида Осиё ва Африка мамлакатларида озиқ-овқат, ичимлик сув танқислиги кучайиб, бу ҳол бошқа мамлакатларда ҳам кузатилаётгани, жаҳон аҳолисининг муайян қисми очарчиликни бошдан кечираётгани, саводсиз эканлиги, ахборот-технология ва умуман фан-техника инқилоби самараларидан баҳраманд эмаслиги, бутун инсониятга хавф туғдирувчи касалликлар (мас, ОИТС) тез тарқалаётганлиги шундай муаммолар сирасига киради; 4) инсон ва табиат ўртасидаги муно с а батл арнинг бузилиши натижасида вужудга келган Глобал муаммолар — улар каторига денгиз ва сув ҳавзаларининг булғаниши, ўрмон майдонларининг тобора қисқариши, атмосфера озон қатламининг йўқолиб бориши кабилар киради. Хатарли кимёвий моддаларнинг ҳаддан ташқари кўп ишлатилиши натижасида қ. х. да экин экиладиган ерларнинг катта қисми яроқсиз ҳолатга келиш хавфи кучайди. Собиқ СССРда қ. х. соҳасида технократик сиёсат юритилиши оқибатида Орол денгизи суви камайиб, ғоят мушкул экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Глобал муаммоларга қарши курашда жаҳон ҳамжамиятини бирлаштириш муҳим аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов ўз асарларида, турли халқаро анжуманларда сўзлаган нутқларида Марказий Осиёда Глобал муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва уларни бартараф этиш йўлларини кўрсатиб берди, бу муаммоларни ҳал қилиш халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг муҳим шарти эканлигига жаҳон жамоатчилиги эътиборини каратди. Ад.: Каримов И., Ўзбекистан XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари, Т., 1997; Шахназаров Глобал муаммолар, Куда идёт человечество, М., 1985; Отабоев Ш., Набиев М., Инсон ва биосфера, Т., 1995; Сангинов С, Философский анализ моделирования глобальных процессов, Т., 1996. Download 46.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling