Аҳолини жойлаштириш муаммоси
Таълимнинг ижтимоийлашуви ўқув жараёни гуманиттар фан
ларнинг ўқув соатлари ёки фанлар сонини кўпайтириш эмас
балки, табиий илмий фанлар мазмунини гуманитарлаштириш,
ҳар қандай илмий кашфиётни инсон манфаатларини ҳимоя
қилишга йўналтириш лозим. Шундагина инсон ўз мавжуд-
лигини сақлаб қолиш имкониятига эга бўлади.
Таълим муаммоси.
Соғлиқни сақлаш.
Аҳоли сони ва унинг яшаш шароити, шунингдек атроф муҳит ҳолати
ҳозирги даврнинг яна бир глобал муаммоси билан узвий боғлиқ.
Аксарият касалликлар ва атроф муҳитдаги антропоген ўзгаришлар
ўртасида бевосита ва билвосита алоқа мавжуд. Ҳозирги одамлар
авлодига атроф муҳит ифлосланишининг ҳали ўрганилмаган ёки
кам ўрганилган кўп сонли физик (аввало электромагнит), кимёвий
ва биологик омиллари таъсир кўрсатмоқда. Аввало, иқтисодий
ривожланган мамлакатлар аҳолиси касалликларининг таркиби ва
хусусиятида юз берган ўзгаришлар айни шу ҳол билан изоҳланади.
Оммавий касалликлар ва умрнинг сезиларли даражада
қисқариши сабабларидан бири озиқ-овқат муаммосидир.
Хусусан, сурункали тўйиб овқат емаслик ва номутаносиб
овқатланиш кам ривожланган мамлакатлар аҳолисида
оммавий тарзда намоён бўлаётган муттасил оқсил очлиги
ва витамин тақчиллигига олиб келмоқда. Натижада жаҳонда
ҳар йили очликдан бир неча ўн миллионлаб одамлар,
катталардан кўра кўпроқ болалар ҳалок бўлмоқда.
Иқтисодий ривожланишнинг нотекислиги.
Ривожланаётган мамлакатларни қолоқликдан чиқариш ва
янги халқаро иқтисодий тартиб ўрнатиш ҳозирги даврнинг
глобал муаммолари орасида алоҳида ўрин эгаллайди, чунки
бу ерда вужудга келган халқаро муносабатлар тизими
беқарорлашувининг кучли омиллари яшириниб ётади.
Энергетика ва хом ашё ресурслари.
Яна бир глобал муаммо – инсониятни энергетика ва хом ашё ресурс-
Do'stlaringiz bilan baham: |