Глоссарий Агностик агностик қарашларга эга киши. Агностицизм
Майя (санскр.) – иллюзия. Метафизика
Download 96 Kb.
|
Глоссарий -ФАЛСАФА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жон ва тана муаммоси
- Онтология
- Политеизм
- Сансара
Майя (санскр.) – иллюзия.
Метафизика – ҳар қандай борлиқ ёки оламнинг моҳияти ҳақидаги таълимот.”Рhusica” одатда “табиат” деб таржима қилинади. Бироқ у антик давр фалсафасида икки маънода: мавжудот ва предметнинг ички моҳияти (яъни, “мавжудот табиати”) маъноларида ишлатилган. Жон ва тана муаммоси – Жон – инсоннинг ўлмас, маънавий, жисмсиз ва танадан мустақил моҳяти (табиати), унинг “эгизаги”. Монизм – фалсафий билимнинг унда битта асосий принцип бўлиши билан белгиланадиган ташкиллашув шакли бўлиб, бу принципга мувофиқ равишда фалсафий система мазмунан тўлдирилади. Монотеизм – персонлашган ягона худо тўғрисидаги таълимот. Нирвана (санскр.)- буддизмда барча тирик мавжудотларнинг қайта туғилиш (сансара) ва карма қонуни амал қилишининг қийинчиликларидан озод бўлишни олий мақсад қилиб қўйиши. Онтология – борлиқ ҳақидаги таълимот: мумтоз фалсафада фалсафий системанинг таянч компоненти сифатида юзага чиқувчи таълимот. Пантеизм (грекча рап-барча ва thcos- Худо) – Плюрализм – бирорта ягона асосга келтирилмайдиган, бир-биридан мустақил манфаатлар, борлиқ турлари, ғоялар, қарашлар, социал институтлар тўплами мавжудлигини эътироф этувчи фалсафий-дунёқараш позиция Политеизм – кўпхудолик, бирқанча ёки кўп худоларга сиғиниш. Рационализм – гносеология ва праксеологияда инсон ақлининг билишда ҳам, ҳиссий билиш шаклларига бўлган муносабатида ҳам устуворлигини эътироф этувчи йўналиш. Сансара (санскр.) – жонни “тузиш”, “яратиш”, “тайёрлаш”, “тозалаш”, “мукаммаллаштириш”. Скептицизм (грекчадан sktpticos- кўриб чиқадиган, тадқиқ этадиган) – шубҳани тафаккур, айниқса ҳақиқатнинг ишончлилиги принципи сифатида асословчи фалсафий йўналиш. Жон – Худо томонидан берилган ўлмас, маънавий, жисмсиз ва танадан мустақил инсон моҳияти (табиати), унинг “эгизаги”, танада мавжуд бўлгани ҳолда инсон шахси ва индивидуал қобилиятларини белгилаб берувчи, кетаётганда – ўлим олиб келадиган, ўзи эса нариги дунёга мангу ҳаёт учун ёки бошқа мавжудотларга кўчиб ўтадиган фаол бошланғич асос. Стоицизм – стоиклар яратувчи асосни, фаол ролни аста-секин бошқа барча стихияларга- ҳавога, сувга, тупроққа (ўзининг шаклларига) ўтадиган оловга беришади. Бунда оламнинг ўз-ўзидан ривожи циклик равишда амалга ошади, яъни ҳар бир янги цикл бошида олов (у Худо ва Логоснинг ўзи) қайта-қайта бошқа бирламчи асосларни яратиб, улар цикл якунида оловга айланишади.Эртами-кечми, шу тарзда, космик ёнғин содир бўлади, барча нарсалар олов бўлиб қолади; “барча жараён яна қайта-қайта чексизликкача давом этади”. Силлогизм – рационал тафаккур шакли. Барча Р-Q (катта асос) S-P (кичик асос) Демак, S-Q (хулоса) Катта асос умумий ҳукм, кичик асос жузъий ҳукм, лекин ҳамма вақт ҳам эмас. Дао (хит. Худо, сўз, логос, йўл)– исмга ҳам, шаклга ҳам эга бўлмаган, фақат ўзига боғлиқлиқни: “инсон ерга боғлиқ, ер осмонга (космосга) боғлиқ” деган маънога эга Қадимги хитой фалсафаси тушунчаси. Даосизм – Дао ёки “нарсалар йўли” тўғрисидаги таълимот. Фақат ҳаётнинг табиий қонунларига (даога) риоя қилиш инсонни “ўз табиатини яхлитликда сақлашга” олиб келади.Фақат мана шу асосдагина ҳақиқатга эришиш ва доноликни эгаллаш мумкин бўлади. Телеология (грекча telos-тугалланиши, мақсад; telеos-мақсадига эришган ва logos-таълимот)- мақсадга мувофиқликнинг алоҳида олинган объектлар ёки жараёнлар ва бутун борлиқ хусусияти эканлиги тҳғрисидаги таълимот. Аристотель метафизикасида мақсад сабабиғояси категориал шакл касб этади: Телос алоҳида мавжуд предметларнинг ҳам, бутун Космоснинг ҳам мақомининг олдиндан белгилаб қўйилишини (имманент мақсад) қайд этади. Йога (санск. yoga) – маънавий амалиёт, маънавий амал методи. Download 96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling