Глоссарий давлат бюджети (госбюджет, State budget)


Бюджет даромадлари (Budget revenues, Бюджетные доходы)


Download 82 Kb.
bet10/12
Sana28.03.2023
Hajmi82 Kb.
#1303868
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ГЛОССАРИЙ

Бюджет даромадлари (Budget revenues, Бюджетные доходы) - Пул маблағлари фондларини шакллантириш жараёнида вужудга келувчи иқтисодий (молиявий) муносабатларни ўзида ифода этадиган, ҳокимият органларининг турли даражалари ихтиёрига келиб тушадиган, давлатнинг функцияларини бажариш учун зарур бўлган давлатнинг марказлаштирилган молиявий ресурсларининг бир қисми бюджет даромадлари дейилади.
Бюджет жараёни (бюджетный процесс, the budget process) - давлат бюджетини тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, ижро этиш, ижроси юзасидан назоратни олиб бориш, ижроси бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва тасдиқлаш юзасидан қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган жараён .
Молия йили (отчетный год, fiscal year) - биринчи январдан ўттиз биринчи декабр куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр.
Бюджет сўрови (бюджетная заявка, the budget request) - бюджет таснифи бўйича тушумларни шакллантириш ва бюджетдан маблағ ажратиш тўғрисидаги сўров.
Бюджет ташкилоти (бюджет организации, budget organization) - зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда тутилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисобланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилоти.
Бюджет жараёнинг босқичлари (Этапы бюджетного процесса, Stages of the budget process) - бюджет лойиҳаси тузиш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш,ижро этиш ва назорат қилиш, ижроси бўйича ҳисобот тайёрлаш.
Бюджетни ижро этиш (Исполнение бюджета, The execution of the budget) бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисмининг бажарилиши.
Давлат молияси (Государственные финансы, Public Finance) -давлатни керакли иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий функцияларини бажариш учун пул маблағлари билан таъминлашга ундалган молия тизимининг муҳим бўғинидир.
Мақсадли фондлар (Целевые фонды, Trust funds) - Молия тизимининг муҳим тизимларидан бири бўлиб, марказий ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ихтиёридаги ва маълум мақсадга йўналтирилган пул ресурслари йиғиндисидир.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling