Глоссарий давлат бюджети (госбюджет, State budget)


Download 82 Kb.
bet6/12
Sana28.03.2023
Hajmi82 Kb.
#1303868
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ГЛОССАРИЙ

Бошқарув харажатлари (административные затраты, administrative expenses) - бошқарув (давлат ҳокимияти ор-ганлари, суд ва прокуратура органлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бош-қарув органлари) харажатлари давлат органлари фаолиятининг молия-вий асосини ташкил этиб, жамият ҳаётининг барча соҳаларига раҳ-барлик қилишга имкон яратади.
Бюджетдан молиялаштириш (финансирование бюджета, financing of the budget) - режада кўзда ту-тилган тадбирларни амалга ошириш учун субъектларга бюджетдан маблағларни тақдим этиш тизими тушунилади.
Бюджетдан маблағ ажратиш (Распределение бюджетных средств, Allocation of budget funds) - қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджетидан бюджет ташкилотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажратиладиган пул маблағлари;
Бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси (Смета расходов бюджетных организаций, Cost estimates for budget organizations) - бу бюджет ташкилотлари томонидан бир молия йили давомида давлат бюджетидан маблағ олиш мақсадида тузадиган ва бевосита ўзи тегишли бўлган молия органлари томонидан рўйхатдан ўтказиладиган ва тасдиқланадиган молиявий режа ҳисобланади.
Республика бюджети (Республиканский бюджет, Republican budget) - Давлат бюджетининг умумдавлат тусидаги тадбирларни молиялаштиришда фойдаланиладиган қисми бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади;
Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети (Бюджет Республики Каракалпакстан, Budget of the Republic of Karakalpakstan) - Давлат бюджетининг Қорақалпоғистон Республикаси пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, бюджетда даромадлар манбалари ва улардан тушумлар миқдори, шунингдек молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Маҳаллий бюджетлар (местные бюджеты, local budgets)– Ўзбекистон Республикаси маҳаллий маъмурий-ҳудудий тузилмаларининг нақд ва нақдсиз шаклдаги пул ресурслари ва оқимлари йиғиндиси бўлиб, маҳаллий хўжалик эҳтиёжларини нормал даражада таъминлашга ҳамда маҳаллий ҳудуддаги аҳолига ижтимоий-маданий хизматларни пул маблағлари билан таъминлашга хизмат қилади.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling