Глоссарий фан бўйича қисқача изохли луғат
Download 29.51 Kb.
|
Педагогикадан глоссарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кузатиш
- Мақсад
- Шахсий фазилат
- Эвристика
- Эстетик тарбия
- Эхтимоллик
- Талабаларни касбга йўналтириш
Касбий тайёргарлик – бўлажак мутахассиснинг психологик, психофизиологик, жисмоний ҳамда илмий-назарий ва амалий тайёргарлиги.
Касбий билимдонлик – педагогик фаолият юритиш учун зарур бўлган назарий ва амалий тайёргарлик бирлиги. Кузатиш – бирор педагогик ҳодиса бўйича аниқ фактик материал олиш мақсадини кўзлаган идрок этишнинг шакли. Креативлик - бетакрор қадриятлар яратувчи, ностандарт ечимлар қабул қилувчи индивиднинг ботиний қобилияти. Кўникма – ўрганиш натижасида қўлга киритилган, беихтиёр, автоматик тарзда бажариладиган ҳаракат. Кўникмалар бирор ҳаракатни назоратсиз, автоматик тарзда бажариш қобилиятидир. Мақсад-бўлғуси натижалар хақида хар доим ақлан ўйлаб қурилган, ривожлантирилган хаёлий тасаввурлар, келгусидаги режалар. Шахс динамикаси - кишиипнг онтогенетик ривожланишини ўз ичига олган холда субъектнинг хусусиятлари ва сифатининг вақтга нисбатан ўзга-риш жараёни. Шахсий фазилат - шахс томонидан ўзининг ахлоқий, рухий ва ишчан-лик қобилиятининг ижтимоий ахамиятини, жамиятдаги ўрнини англай олиш хусусияти. Эътикод - шахс амал қиладиган билим, тамойил ва ходисалларнинг қалбан ва асосли ишонч билан боғланган, унинг атроф-мухитга хамда ўзининг хатти-харакатларига бўлган субъектив муносабати. Эвристика илмий тадқиқотнинг мантиқий усуллари ва методик кўрсатмалари. Эмпирик - тажрибага асосланган. Эмпирик босқич тадқиқот объекти тўғрисида хар томонлама тасаввур хосил қилиш, таълим амалиёти, илмий билимлар савияси ва ходисалар мохиятига эришишга бўлган талаб ўртасидаги зиддият, илмий муаммони номлаш. Эстетик тарбия - гўзалликни хис қилиш, атроф-мухитдан гўзалликни пайқай олиш ва тушунишга бўлган қобилиятни тарбиялаш. Эхтиёж - индивиднинг бирор нарса-ходисага мухтожлиги ва кишининг рухий қуввати хамда фаоллиги манбаи хисобланадиган асосий хусусияти. Эхтимоллик - тасодифийлик, педагогик хаётдаги ўзгаришларни аниқ айтиб бериш мумкин бўлмаган, эхтимол кутилган жараён. Уйин фаолиятнини бир тури бўлиб, ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва бунёд этишга, ўз хатти-харакатларини такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Ўз-ўзини бахолаш -шахснинг ўз психологик сифатлари, хулқи, ютуқлари ва муваффақиятсизликлари, қадр-қиммати, камчиликларини бахолай олиши. Ўз-ўзини тарбиялаш I) шахсга хос бўлган маданиятнинг шаклланиши ва ривожланишига қаратилган изчил ва онгли фаолияти; 2) шахснинг ўз жисмоний, рухий ва ахлоқий сифатларини тинмай амалга ошириш. Ўқитиш - таълим олувчининг билиш фаолиятини бошқаришга қаратилган ўқитувчининг фаолияти. Ўқитиш - 1) таълимнинг ўзига хос усули бўлиб, шахсга назарий ва амалий билимлар бериш жараёнида унинг ривожланиши таъминланади; 2) талаба ва ўқитувчи, талабанинг бошқа талабалар билан алоқаси натижаси ўлароқ атроф-мухит, унинг қонуниятлари, тараққиёт тарихи ва уларнинг ўрганилиш усулларини билишнинг мунтазам бошқарилиш жараёни. Ўқитувчининг инновацион фаолияти - ижтимоий педагогик феномен бўлиб, ижобий имкониятни акс эттириш, кундалик фаолиятдан четга чиқишдир. Ўқитиш вазифаси - таълимий, тарбиявий ва ривожланиш вазифалари. Ўқитиш турлари - сократча сухбат методи, қолоқ таълим, изохлаш-намойиш этиш асосида ўқитиш, билимларни мустақил эгаллаш, дастурлашти-рилган таълим, ўқув жараёнини алгоритмлаш, дифференциацияли хамда инднвидуал таълим ва бошқалар. ўқиш – ўқувчинннг ўз қобилияти, билими, малака ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган харакат. Талабаларни касбга йўналтириш - талаба-ёшларга келажакда ўз касбларини аниқлаб олиш учун ёрдам кўрсатишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, психологик, педагогик, тиббий-биологик ва ишлаб чиқариш техник тадбирларнннг асосланган тизими. Ўқув-билиш фаолияти - инсоният томонидан тўпланган маданий бойликни эгаллаш билан боғлик фаолият. Ўқув фаолияти шахснинг янги билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш жараёни. Қизиқиш - шахс харакатига сабаб бўладиган фаолият йўналишининг онгли шакли. Халоллик - шахсий ва ижтимоий мажбуриятларни, ахлоқий меъёрларни ростгуйлик билан сақлаш. Хасад - ўзгаларпииг муваффақиятларини кўра олмасликдан келиб чиқадиган тyйғу. Download 29.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling