Глоссарий фан бўйича қисқача изохли луғат
Download 29.51 Kb.
|
Педагогикадан глоссарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Эстетик тарбия
- Эҳтимоллик
- Ўз-ўзини баҳолаш
- Ўқитиш
- Ўқитиш вазифаси
- Ўқув фаолияти
- Яхлит педагогик жараён
Шахсий фазилат - шахс томонидан ўзининг ахлоқий, руҳий ва ишчанлик қобилиятининг ижтимоий аҳамиятини, жамиятдаги ўрнини англай олиш хусусияти.
Эътикод - шахс амал қиладиган билим, тамойил ва ҳодисаларнинг қалбан ва асосли ишонч билан боғланган, унинг атроф-муҳитга ҳамда ўзининг ҳатти-ҳаракатларига бўлган субъектив муносабати. Эстетик тарбия - гўзалликни ҳис қилиш, атроф-муҳитдан гўзалликни пайқай олиш ва тушунишга бўлган қобилиятни тарбиялаш. Эҳтиёж - индивиднинг бирор нарса-ҳодисага муҳтожлиги ва кишининг руҳий қуввати ҳамда фаоллиги манбаи ҳисобланадиган асосий хусусияти. Эҳтимоллик - тасодифийлик, педагогик ҳаётдаги ўзгаришларни аниқ айтиб бериш мумкин бўлмаган, эҳтимол кутилган жараён. Ўйин - фаолиятнинг бир тури бўлиб, ижтимоий тажрибаларни ўзлаштириш ва бунёд этишга, ўз ҳатти-ҳаракатларини такомиллаштиришга қаратилган бўлади. Ўз-ўзини баҳолаш – шахснинг ўз психологик сифатлари, хулқи, ютуқлари ва муваффақиятсизликлари, қадр-қиммати, камчиликларини баҳолай олиши. Ўз-ўзини тарбиялаш I) шахсга хос бўлган маданиятнинг шаклланиши ва ривожланишига қаратилган изчил ва онгли фаолияти; 2) шахснинг ўз жисмоний, руҳий ва ахлоқий сифатларини тинмай амалга ошириш. Ўқитиш - 1) таълимнинг ўзига хос усули бўлиб, шахсга назарий ва амалий билимлар бериш жараёнида унинг ривожланиши таъминланади; 2) талаба ва ўқитувчи, талабанинг бошқа талабалар билан алоқаси натижаси ўлароқ атроф-муҳит, унинг қонуниятлари, тараққиёт тарихи ва уларнинг ўрганилиш усулларини билишнинг мунтазам бошқарилиш жараёни. Ўқитиш вазифаси - таълимий, тарбиявий ва ривожланиш вазифалари. Ўқитиш турлари - сократча суҳбат методи, қолоқ таълим, изоҳлаш-намойиш этиш асосида ўқитиш, билимларни мустақил эгаллаш, дастурлаштирилган таълим, ўқув жараёнини алгоритмлаш, дифференциацияли ҳамда индивидуал таълим ва бошқалар. Ўқиш – ўқувчининг ўз қобилияти, билими, малака ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган ҳаракат. Ўқув-билиш фаолияти - инсоният томонидан тўпланган маданий бойликни эгаллаш билан боғлиқ фаолият. Ўқув фаолияти - шахснинг янги билим, малака ва кўникаларни эгаллаш жараёни. Қизиқиш – шахс ҳаракатига сабаб бўладиган фаолият йўналишининг онгли шакли. Яхлит педагогик жараён – тарбия жараёнида ва таълим жараёнида тарбия беришнинг ўзаро сингиб кетган, яхлит ҳолга келган жараёни. Download 29.51 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling