Глоссарий фан бўйича қисқача изохли луғат


Вазифа – мақсад ва уни амалга ошириш босқичларининг ойдинлаштирилиши. Вербал


Download 29.51 Kb.
bet2/8
Sana20.06.2023
Hajmi29.51 Kb.
#1629386
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Педагогикадан глоссарий

Вазифа – мақсад ва уни амалга ошириш босқичларининг ойдинлаштирилиши.
Вербал – ифодали, оғзаки.
Гуманизм - 1) инсоннинг инсонга бўлган меҳр-муҳаббати, унинг шаъни, қадрини ҳурмат қилиш, киши манфаатлари учун кайғуриш ғоялари билан суғорилган ва кишилар ўртасидаги тенглик, ҳалоллик, инсоний муносабат тамойилларига асосланган дунёқараш.
Давлат таълим стандарти - узлуксиз таълимнинг муайян босқичида шахс (мутахассис)нинг тайёргарлик даражаси ва мазмунига қўйиладиган минимум талаблар.
Дарс - маълум мақсад асосида, белгиланган вақтда алоҳида, бир хил ёшдаги ўқувчилар, ёшлар билан ўқитувчи раҳбарлигида олиб бориладиган таълим жараёни.
Дидактика - таьлим ва ўқитиш назарияси ҳамда ўқитиш жараёнида тарбиялаш мазмунини ифодаловчи педагогиканинг таркибий қисми.
Дарслик- махсус равишда ўқувчилар учун ёзилган китоб дарслик деб аталади.
Жамоа - инсонпарварлик ва жавобгарлик масъулиятларига боғлиқлиги билан характерланадиган муносабатлар ҳамда ҳамкорликдаги ижтимоий ижобий фаолиятга асосланган, кишиларнинг ташкил этилган умумийлиги, жамоасидир.
Идрок- мазкур муддатда сезги органларида уларнинг бевосита таъсир этиши давомидаги бир бутун ҳодисалар ёки нарсаларнинг инсон онгида акс этишидир.
Изоҳлаш, тушунтириш – оғзаки изоҳ, ёритилиши лозим бўлган турли материалларни изоҳлаш, исботлаш, таҳлил қилиш
Илмий муаммо – фан орқали ҳал қилинадиган асосий зиддиятлар.
Истиқболни белгилаш малакаси – ижтимоий ва билиш жараёнларини режалаштириш ва бошқариш.
Интеллект - шахснинг турли фаолият турларини муваффақият билан ўзлаштиришини белгилайдиган туғма ва ўзлашма барча ақлий қобилиятлар тўплами.
Идрок- мазкур муддатда сезги органларида уларнинг бевосита таъсир этиши давомидаги бир бутун ходисалар ёки нарсаларнинг инсон онгида акс этишидир.
Касбий – педагогик мулоқот – педагог ва талабанинг ўзаро зич ижтимоий-психологик алоқаси тизими бўлиб, унинг мазмуни ахборотлар айрибошлаш, тарбиявий таъсир ўтказиш, коммуникатив воситалар ёрдамида ўзаро муносабатларини ташкил этиш ҳисобланади.

Download 29.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling