Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


II БОБ. ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha

II БОБ. ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ 
 
1. Асосий қоидалар 
§ 138. Портловчи моддалар зарядларини портлатиш техник ҳужжатлар (лойиҳалар, 
паспортлар, схемалар ва шу кабилар) бѝйича бажарилиши керак. Бурғилаш-портлатиш ишларини 
амалга оширувчи ходим бундай ҳужжатлар билан имзо қѝйиб ташиштирилиши керак.
§ 138.1. Қудуқ, хумлаш ва камерал зарядларини портлатиш учун, шу жумладан қурилиш 
объектлари, бинолар ва иншоотларни қулатишдаги портлатиш ишларини бажаришда
қудуқларни нимпортлатишда, тубкенгайтириш ва шовуш (муз кѝчириш) ишларини, ботқоқдаги 
ишларни, сувости портлатиш ишларини олиб боришда, иссиқ массивларни портлатишда,


32 
нимпортлатиш-портлатиш, сейсмоқидирув ишларини бажаришда, бошқа махсус ишларни 
ѝтказишда лойиҳалар тузилиши керак. 
Мазкур Қоидаларда алоҳида айтилган ҳолатлардан ташқари, бошқа портлатиш ишлари 
паспортлар бѝйича бажарилиши керак.
Ялпи портлатиш
1
билан портлатиш ишларини олиб борувчи ҳар бир корхона, паспортлар 
ва лойиҳаларни, худди шундай аниқ шароитларда бажариладиган ялпи портлатишлар 
лойиҳаларини ҳам ишлаб чиқишда асосий ҳужжат ҳисобланувчи бурғилаш-портлатишни 
бажариш бѝйича намунавий лойиҳага эга бѝлиши керак.
Қурилиш объектларидаги ялпи портлатишни бурғилаш-портлатиш ишларини бажариш 
лойиҳаси (ИБЛ) ва ишчи чизмаларга мувофиқ бажариш зарур.
Намунавий лойиҳа (ИБЛ) корхона (қурилиш) раҳбари буйруғи билан тасдиқланиши ва 
амалга киритилиши керак. Портлатиш ишларини пудрат усули билан бажарганда намунавий 
лойиҳа корхона-пудратчи томонидан тузилади ва тасдиқланади. Шунинг билан бирга уни 
буюртмачи ҳам тасдиқлайди.
Бурғилаш-портлатиш (портлатиш) ишлари лойиҳалари корхона (шахта, кон, карьер ва шу 
кабилар) раҳбари томонидан тасдиқланиши, ва бошқа масалалар билан бирга таркибида:
ишларни, бурғилаш-портлатиш ишларининг асосий параметрлари кѝрсатилиш билан, хавфсиз 
ташкил этиш зарядларни тезлатиш усуллари; портлатиш тармоғи ҳисоблари; зарядлар ва шай-
патронлар тузилишлари; ПМ сарфи тахмини; хавфли зонани аниқлаш ва шу зонани, ҳамда унинг 
чегарасида бѝлган объектларни (бинолар, иншоотлар, коммуникациялар ва шу кабиларни) 
ҳисобга олиб қѝриқлаш; портлатиш ишлари ҳудудини шамоллатиш ва мазкур Қоидалар талабини 
аниқ шароитларда тѝлдирувчи хавфсизликнинг бошқа чоралари бѝйича қарорлар бѝлиши керак.
Бошқа корхона объектларнинг хавфли зонасига тѝғри келиб қолганда, уни раҳбарини
портлатиш ишлари бажариладиган жой ва вақт ҳақида камида бир сутка олдин ѐзма равишда 
хабардор қилиш керак, бунда ушбу объектлардан одамларни мажбурий тартибда хавфли зона 
ташқарисига чиқариш ва бу ҳақида ялпи портлатишнинг масъул раҳбарини ѐзма равишда 
хабардор этиш зарур.
§ 138.2. Паспорт ѝша портлатиш ишларини олиб борадиган корхона (шахта, кон, карьер ва 
шу кабилар) раҳбари томонидан тасдиқланиши керак. Паспорт камида учта портлатиш асосида ва 
улар натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) 
портлатиш ишлари раҳбари ижозати билан тажрибавий портлатишлар ѝрнига шундай 
шароитларда ѝтказилган портлатишлар натижаларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Паспорт таркибида қуйидагилар бѝлиши лозим: 
а) шпур ѐки ташқи зарядларнинг жойлашиш схемаси; ПАнинг номи; зарядлаш усули, 
шпурлар сони, уларни чуқурлиги ва диаметри, зарядлар ва шай-патронлар массаси ва тузилиши; 
зарядларни портлатиш усулларининг кетма-кетлиги ва сони; тикинлаш материали ва уни 
узунлиги, ѐндирувчи ва назорат найчаларининг (оловѝтар шнурни назорат кесмасининг) 
узунликлари; портлатиш (электрпортлатиш) монтажининг узунлиги (қаршилиги), сусайишлари 
кѝрсатилган схемаси, забойларни шамоллатиш схемаси ва вақти; 
б) хавфли зона радиусининг ѝлчами; 
в) портлатиш ишларини бажариш пайтида порталувчи (уста-портлатувчи) ва ишчилар 
бекинадиган жойлар ҳақидаги кѝрсатмалар; 
-------------------- 
1
Ялпи портлатиш деб, ерости ишларида – конда (шахта, карьерда) шамоллатиш ва ишларни қайтадан бошлаш учун 
кунлик ишни ташкил этишдаги ҳисоб-китоб билан кѝзда тутилган нисбатан конда (шахта, учасикада) ишларни 
шамоллатиш ва ишларни қайта бошлашга талаб этилганидан ортиқча вақтда амалга оширладиаган портлатиш; очиқ 
усул билан қазиш ишларида – зарядланадиган иншоотлар узунлигидан қатъий назар, умумий портлатиш тармоғига 
уланган икки ѐки ундан ортиқ хумдонлаш, қудуқлар ѐки камериал зарядларни, шунингдек узунлиги 10 м дан ортиқ 
бѝлган иншоотлардаги айрим зарядларини портлатиш. 


33 
г) ѝраб олиш ѐки қѝриқлаш постларини қѝйиш, сақлагич қурилмалари, хамда хавфли зона 
ва портлатиш жойига кириб қолишдан сақлайдиган огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларни 
жойлаштириш ҳақидаги кѝрсатмалар. 
Бундан ташқари парспортда газ ѐки чанг бѝйича хавфли бѝлган шахталар учун газ (чанг) 
портлашининг олдини олиш бѝйича махсус воситаларни сони ва жойлашган схемаси, шунингдек 
портлатиш режими кѝрсатилиши керак.
Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling