Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha

Оралиқ 
детонатор 

портлатиш 
тезлатгичи 
(детонатор, 
электродетонатор,
детонацияловчи шнур, ноэлектрик детонатор) киритилган ПМ патрони (шашка), бирламчи 
детонацияловчи импульсни кам сезадиган ПМ дан иборат бѝлган асосий заряд портлашини 
ташаббуслаш учун қѝлланилади.
Корхона – бирлашма, корхона, ташкилот, муассаса ва бошқа мустақил юридик шахслар. 
ПА корхоналари - истеъмолчилари – портлатиш ишларини олиб борадиган ѐки ПМ 
билан ишлайдиган, шу жумладан ѝз эҳтиѐжи учун оддий донадорлаштирилган, сув таркибли ва 
эмульсион ПМ тайѐрлайдиган корхоналар.
ПА билан ишлаш - портлатиш ишларидан ташқари, ПА билан бѝладиган муомалага 
боғлиқ фаолият (сақлаш, тадқиқ этиш, ѝқиш жараѐнида тажрибалар намойиш этиш ва шу 
кабилар).



“Саноатконтехназорат” ДИ қарори - портловчи ашѐлар, жиҳозлар, асбоблар ва 
бошқаларни қѝллашнинг имконияти ва шароитларини белгилайдиган ҳужжат (аввал айтилган 
номи – Журнал қарори). 
ТВ – тезлатиш воситаси. 
ТШ – техник шартлар. 
Лицензия - лицензияловчи орган томонидан юридик ѐки жисмоний шахсга берилган
лицензия талаблари ва шартларига сѝзсиз риоя этилгани ҳолда фаолиятнинг лицензияланаѐтган 
турини амалга ошириш учун махсус рухсатнома. 
ЭД – электродетонатор. 
Электрпортлатиш – электродетонаторда портловчи моддалар портлашини уйғотишнинг 
электр усули.
Электр-оловли 
портлатиш – ѐқиш воситалари сифатида оловѝтар шнур ва электрѐқиш 
патронлардан фойдаланиб портловчи моддалар портлашини уйғотиш усули. 
Оловли 
портлатиш – оловѝтар шнур ва уни ѐқиш воситалардан фойдаланиб портловчи 
моддалар портлашини уйғотишнинг оловли усули.
«Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари» - Тошкент, 2008 й. - (Ўзбекистон 
Республикаси Саноатда кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб 
борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси «Саноатконтехназорат», Навоий кон-
металлургия комбинати) 
Мазкур қоидалар 1992 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси Давконтехназорат 
томонидан тасдиқланган «Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона қоидалари»нинг асосий 
қоидаларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилди.
Қайта ишлаш учун асос бѝлиб Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонун ҳужжатлари 
ѝзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг(22.05.2007 й. 
06/1-17 – сонли хат) ва Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси 
(26.07.2007 й. 19-578 - сонли хат) Қоидаларни қайта ишлаш зарурлиги ҳақидаги қарори 
ҳисобланади.
Қоидаларни қайта ишлашда кейинги йиллардаги республика қонун ҳужжатларига 
киритилган ѝзгартиришлар, бурғилаш-портлатиш ишлари технологиясининг кескин ѝзгаришига,
портловчи моддалар тайѐрлашни замонавий технологиясининг Ўзбекистон Республикасида
жорий этилишига оид давлат сиѐсатидаги туб ѝзгаришлар, шунингдек портлатиш ишларини 
бажаришда тежамкорлик, сифат ва хавфсизликни кафолатлайдиган ижобий чет эл амалиѐти 
ҳисобга олинди.
Мазкур қоидаларнинг талаблари корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда (мулк 
шаклидан қатъий назар) портлатиш ишларига алоқадор бѝлган, мансабдор шахслар ва ижрочилар
томонидан бажарилиши учун, шунингдек илмий-тадқиқот, лойиҳа, қурилиш ва бошқа 
ташкилотлар ва муассасаларнинг ходимлари учун мажбурий. 
Мазкур қоидалар киритилиши билан 1992 йил 24 апрелда Ўзбекистон Республикаси 
Давконтехназорат томонидан тасдиқланган “Портлатиш ишларида хавфсизликнинг ягона 
қоидалари” нинг амал қилиши тѝхтатилади.

Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling