Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 318. Шу операция хавфсизлигини таъминлайдиган қурилма билан жиҳозланмаган


Download 1.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/128
Sana17.07.2023
Hajmi1.63 Mb.
#1660780
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   128
Bog'liq
ЕПБ взрывник uzbekcha


§ 318. Шу операция хавфсизлигини таъминлайдиган қурилма билан жиҳозланмаган
бурғилаш асбоби, хода ѐки бошқа нарсадан фойдаланилган ҳолда, қудуқларга зарядларни 
тушириш ман этилади.
§ 319. Зарядни туширишдан олдин қудуқни шаблонлаштириш зарурияти лойиҳа билан 
белгиланади. 
§ 320. Агар заряд қудуқ забойигача етмаса, унда уни чиқариб олиш керак. Зарядни чиқариб 
олишнинг иложи бѝлмаган ҳолларда, у одатдаги тартибда портлатилиши керак.
§ 321. Якка қудуқларда зарядлар портлатилганда, портлатишдан кейин портлатувчининг 
қудуқ оғзига яқинлашиши лимитланмайди.
§ 322. Сейсмоқидириш ишларида портлатиш сейсмостанция операторлари билан 
келишувга кѝра портлатиш ишлари раҳбари командаси бѝйича бажарилади.
§ 323. Қайтишган зарядлар бѝлган ѐки қайтишган заряд портлатилгандан кейин 
қудуқларни қайта бѝрғилаш ман этилади. 
§ 324. Сув ҳавзалари, ҳар бир аниқ ҳолатдаги сейсмоқидириш ишларида қѝлланиладиган 
ПАни рѝйхати манфаатдор ташкилотлар ва “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишилган 
махсус лойиҳа билан белгиланади.
4. Нефть, газ ва сув қудуқларидаги нимпортлатиш ва портлатиш ишларининг 
хусусиятлари 
§ 325. Нимпортлатиш ва портлатиш ишларини, фақат белгиланган шаклдаги далолатнома 
билан расмийлаштирилган тайѐрлов қудуқларида бажаришга рухсат этилади. 
§ 326. Портлатиш ишлари бажариладиган жойига келтирилган ПА, зарядланган 
нимпортлатиш ва портлатиш аппаратлари махсус ажратилган жойда сақланиши керак. Кѝчма 
зарядлаш устахонасида (перфоратор станцияси лабораториясида) ПА, нимпортлатиш ва 


60 
портлатиш аппаратлари сақланганда, у қудуқ оғзидан камида 20 м узоқликка жойлаштирилиши 
керак.
§ 327. Тайѐрловчи-заводда жиҳозланган (шайланган) ПМ зарядлари, тезлатиш воситалари, 
нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини, қисмларга бѝлаклаш ман этилади.
Детонацияловчи шнур аппаратни детонацион занжири қилиб ѐтқилгандан кейин, уни 
ѝрамидан кесиб ажратиш ман этилади.
§ 328. Ҳар бир нимпортлатиш ва (ѐки) портлатиш аппаратини жиҳозлашдан олдин, уни 
ишга яроқли эканлиги текширилиши керак. 
Нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини жиҳозлаш ва зарядлаш фойдаланишга оид 
ҳужжатларга мувофиқ равишда: 
- кѝчма зарядлаш устахоналари, перфоратор станцияси лабораторияларида; 
- қудуқ оғзидан камида 20 м узоқликка жойлашган мослаштирилган хоналарда (будка, 
сарой ва шу кабиларда); 
- тегишли об-ҳаво шароитларидаги ишлар учун тайѐрланган очиқ майдончаларда, бунда
нометалл (резина) копламали ва деворчаларга (бортчаларга) эга бѝлган стол ѝрнатилган 
бѝлиши керак. Столни узунлиги жиҳозланаѐтган нимпортлатиш ва портлатиш 
аппарати ѐки уни секцияси узунлигидан кам бѝлмаслиги керак. Нимпортлатиш ва 
портлатиш аппаратларини жиҳозлаш жараѐнида маҳкамлаш учун столга қистиргич 
(мосламалар) ѝрнатилиши керак; 
- нимпортлатиш-портлатиш аппаратураси жиҳозланадиган жойда, аппаратни бир марта 
жиҳозлашга зарур бѝлган миқдордан ортиқ бѝлмаган портловчи материаллар туриши 
мумкин. 
§ 329. Портлатиш патронлари, электродетонаторлар, электр-алангалатгич, шунингдек 
зарядланган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини жойлаштириш ва транспорт билан 
ташишда, уларни симлари металл предмет ва қурилишларга тегишига йѝл қѝймаслик керак. 
Жиҳозланган нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини транспорт билан ташиш учун
уларни маҳкамлаш учун қурилмага эга бѝлган транспорт воситаларидан фойдаланиш зарур.
Нимпортлатиш ва портлатиш аппаратларини, уларга ѝрнатилган тезлатиш воситалари 
билан сақлаш ва транспортда ташиш ман этилади.
§ 330. Нимпортлатиш аппаратлари учун мѝлжалланган электр-алангалатгичлар текшириш, 
занжирнинг бутунлиги ва кѝприкларининг электр қаршилиги аниқлаш билан бажарилади: 
а) аппаратга ѝрнатилганга қадар; 
б) аппаратга ѝрнатилгандан кейин, фақат нимпортлатиш-портлатиш аппаратураси қудуқ 
оғзидан камида 50 м чуқурликка туширилгандан кейин (денгиз ишларида сувости текиш оғзи 
жиҳоз ѝрнатилгандан кейин); 
в) қудуқдаги портлатишдан олдин.
Download 1.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling