8. Газ ѐки чанги бўйича хавфли бўлган кон-маъдан ва номаъдан (кон, шахта, тоннеллар
ва бошқа) саноат объектларида портлатиш ишларини олиб боришнинг хусусиятлари
§ 302. Газ ѐки чанги бѝйича хавфли бѝлган номаъдан ва кон-маъдан объектларида
портлатиш ишлари “Саноатконтехназорат” ДИ билан келишилган махсус тадбирларга
(йѝриқномаларга) мувофиқ бажарилиши керак.
IV БОБ. ЕР ЮЗИДА ЖОЙЛАШГАН ОБЪЕКТЛАРДА МАХСУС ПОРТЛАТИШ
ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ТАЛАБЛАР
1. Умумий қоидалар
§ 303. Муҳим аҳамиятга эга бѝлган (ядро реактори, электростанция, автомобиль ва темир
йѝллари, сув йѝли, электр узатиш линиялари, нимстанциялар, завод, темир йѝл станцияси, порт,
ерости иншоотлари, телефон линиялари ва шу каби) объектлар жойлашган хавфли зона
чегараларида портлатиш ишларини, шу объектларни идоро этувчи ташкилотларнинг раҳбарияти
билан келишиш бѝйича бажарилиши керак.
§ 304. Портлатиш станциясини хавфли зона чегараларидан ташқарига жойлаштириш
керак. Бу талабни бажаришнинг иложи бѝлмаганда махсус панагоҳ (блиндаж ва шу кабилар)
қуриш керак. Панагоҳлар ѝрнатилган жойлар лойиҳа ѐки паспорт билан белгиланади.
Сунъий ѐки табиий панагоҳ портлатиш ишлари ижрочиларини портлатиш таъсири, шу
жумладан заҳарли газлардан ишночли ҳимоя қилиши керак. Панагоҳга борадиган йѝл тиқинлинч
бѝлмаслиги керак.
§ 305. Агар портлатишга тайѐрланган зарядлар, уларни тез топиб олиш қийин бѝлган
жойга(бутазор ва шу кабига) жойлаштирилган бѝлса, зарядларни оловли портлатишда ажратиш
белгилари ѝрнатилиши керак.
2. Хумлаш, камерал ва қудуқ зарядларини портлатишнинг хусусиятлари
§ 306. D гуруҳи (тутунли порохлардан ташқари) ПМ ва ДШлардан иборат қудуқ
зарядларини қѝллаганда тиқинлаш материалларини ѝтѝчиргич эга ва учқун сѝндиргич билан
жиҳозланган автоавғдаргичлар билан зарядланадиган блокка етказиб беришга рухсат этилади.
Бунда ДШни босиб кетмаслик лозим.
§ 307. Оловли бурғилаш станоклар билан бурғиланган қудуқларни, бурғилаш тугаганидан
кейин 24 соат ѝтмасдан бурғилаш ман этилади.
§ 308. Мураккаб кон-геологик (домий музлик, оқма лойли, тектоник ѐриқ, серсув ва шу
каби) шароитларда детонацион шнур ѐки ноэлектрик детонаторлар билан зарядларни
портлатишда қудуқларни бевосита бурғилашдан кейин зарядлашга “Саноатконтехназорат” ДИ
билан келишиш бѝйича рухсат этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |