Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению


Бакалавриатнинг асосий таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича амалга ошириладиган шароитларга белгиланган талаблар


Download 356 Kb.
bet27/33
Sana08.02.2023
Hajmi356 Kb.
#1176274
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
5112100-Мех ДТС

7 Бакалавриатнинг асосий таълим дастурларини ўзлаштириш бўйича амалга ошириладиган шароитларга белгиланган талаблар


7.1 Бакалавриатнинг асосий таълим дастурлари ўзлаштирилишига белгиланган умумий талаблар
7.1.1 Таълим дастурини ишлаб чиқишда ОТМ асосий таълим дастурининг ҳам тарбия, ҳам таълим соҳасидаги, ўзига хослиги, таълим йўналиши ва ихтисослиги, илмий мактаблар хусусиятлари, меҳнат бозори эҳтиёжларини ҳисобга олган, бош мақсадини белгилаб олиши лозим.
Олий таълим муассасалари асосий таълим дастурини фан, техника, маданият, иқтисодиёт, технологиялар ва ижтимоий соҳа ривожланишини ҳисобга олган ҳолда мунтазам янгилаб бориши керак.
7.1.2 Бакалавриат дастурини ишлаб чиқишда ОТМ битирувчиларининг умуммаданий компетенцияларини (ижтимоий ҳамкорлик, ўз-ўзини ташкил қилиш ва бошқариш, тизимли-фаолиятли характерларини) шакллантириш имкониятлари белгилаб олиниши керак.
ОТМ ўқув жараёнининг ижтимоий-тарбиявий компонентини ривожлантириш таълим олувчиларнинг жамоат ташкилотлари, спорт, ижодий клублар, талабалар жамиятлари ишида иштирокини ривожлантиришга кўмаклашиши лозим.
7.1.3 Таълим олувчиларнинг касбий кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантириш мақсадида компетентли ёндашувни амалга ошириш ўқув жараёнида машғулот ўтказишнинг фаол ва интерфаол шаклларини (компьютерли симуляция, иш ўйинлари, аниқ вазиятлар таҳлили ва ш.к.), дунё педагогик амалиётида қўлланиладиган замонавий таълим технологиялар, ўқитишнинг стратегиялари, методлари ва усулларини аудиториядан ташқари ишлар билан биргаликда кўзда тутиши лозим.
Фаол ва интерфаол шаклларда ўтказиладиган машғулотларнинг ялпи улуши дастурнинг асосий мақсади, таълим олувчилар контингентининг ўзига хослиги, аниқ фанлар мазмуни билан белгиланади. Талабаларнинг тегишли гуруҳлари учун лекция машғулотлари аудитория машғулотларининг 50%идан ошмаслиги лозим.
7.1.4 Таълим олувчиларнинг ўқув юкламаси, жумладан, асосий таълим дастурини ва ОТМ томонидан таълим дастурига қўшимча тарзда киритиладиган фанларни ўзлаштириш бўйича аудитории ва аудиториядан ташқари (мустақил) ўқув ишларининг барча турларининг максимал ҳажми ҳафтасига 54 академик соатдан ошмаслиги лозим.
7.1.5 ОТМ таълим олувчиларга ўз таълим дастурини учун, жумладан, якка тартибдаги таълим дастурларини шакллантиришда иштирок этиш учун реал имкониятларни таъминлаши лозим.
7.1.6 ОТМ таълим олувчиларни уларнинг таълим дастурини шакллантиришдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириши, таълим олувчилар томонидан танланган фанлар (модуллар, курслар) улар учун мажбурий бўлишини тушунтириши лозим.
7.1.7 ОТМ бакалавриати дастури таълим олувчиларда физика, информатика ва таълимда ахборот технологиялари ҳамда амалий чет тили соҳасидаги кўникма ва малакаларни шакллантирадиган фанлар (модуллар) бўйича лаборатория практикумлари ва ёки амалий машғулотларни ўз ичига олиши керак.

Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling