Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению


Download 356 Kb.
bet26/33
Sana08.02.2023
Hajmi356 Kb.
#1176274
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33
Bog'liq
5112100-Мех ДТС

6.5.3.17 Техник ижодкорлик ва дизайн:
ўқувчилар техник ижодкорлигининг асосий тушунчалари ва моҳияти. Техник ижодкорликнинг ўзига хос хусусиятлари. Техник ижодкорликнинг ташкилий асослари. Кашфиёт. Ихтирочилик. Рационалдизаторлик таклифлари. Илмий-техник ва патент ахбороти. Ижод методлари, техник масалаларни ечиш. Техник ижодкорлик методларини ривожлантириш. «Амал ва хато» методи. «Ақлий ҳужум» методи. Синектика ва морфологик таҳлил. Назарий саволлар методи. Ихтирочилик масалаларини ечиш алгоритми. Техник масала ечимларини топишнинг бошқа методлари. Буюмнинг бадиий лойиҳа конструкциясини яратиш. Техник объектларни лойиҳалаш ва тайёрлаш. Оддий техник объектларни конструкциялаш ва моделлаштириш; авто модели, кема модели, авиа модел ва қишлоқ хўжалиги машина ва ускуналарини моделлаштириш, қўлланишига кўра ўқув ва ишлаб чиқариш техник объектларини конструкциялаш. ўқувчиларнинг техник ижодкорлигини бошқариш. Техник ижодкорлик бўйича синф ва мактабдан ташқари олиб бориладиган ишларни ташкил этиш. Ўқувчиларнинг бошланғич ижодий уюшмаларидаги ишлар мазмуни ва методлари.


6.5.4 Ихтисослик фанлари
Олий таълим муассасаси томонидан белгиланадиган ихтисослик фанлари.
Ихтисослик фанлари рўйхати ва мазмуни кадрлар буюртмачиларининг талаблари ва бакалаврлар тайёрлашнинг ушбу йўналиши бўйича фан, техника ва технологиянинг замонавий ютуқлари ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси томонидан белгиланади.


6.5.5 Малакавий амалиёт
педагогик амалиёт: малакавий педагогик амалиёти умумтаълим мактабларида ўтказилади ва у бакалавриат йўналишлари бўйича олинган назарий билимларни мустаҳкамлаш ва билим, малака ва кўникмаларини бевосита таълим-тарбия жараёнида қўллаш имконини беради.
ўқув амалиёти: ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, бошқариш, мазмуни ва структураси, технологик жараёнлар, замонавий техника-технологиялар, ишлаб чиқариш иқтисодиётининг шакл ва методлари билан танишиш.


6.5.6 Битирув малакавий иши
Битирув малакавий иши мавзуси таълим муассасасининг битирувчиларини чиқарувчи кафедралари томонидан кадрлар буюртмачиларининг талаблари, шунингдек замонавий фан, техника, технологиялар ютуқларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Битирув малакавий ишларининг мавзуси илмий-методик ёки илмий-тадқиқот йўналишида бўлиши мумкин.
Талабага битирув малакавий иш топшириғи, одатда, у учинчи курсни тугатгандан сўнг берилади. Битирув малакавий иш касбий ва махсус фанларни талаба ўзлаштириб боргани сари тўртинчи курс мобайнида, шунингдек, мазкур стандартда бажариш учун ажратилган вақт мобайнида бажарилади.
Олий таълим муассасаси илмий кенгаши қарори асосида битирув малакавий ишларининг ҳимоясини ихтисослик фанлари бўйича давлат аттестацияси синовига алмаштирилиши мумкин.



Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling