Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению


Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси


Download 356 Kb.
bet23/33
Sana08.02.2023
Hajmi356 Kb.
#1176274
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
5112100-Мех ДТС

6.5.3.12 Материалшунослик ва конструкцион материаллар технологияси:
материалшунослик – металларнинг кристалл тузилиши ва хоссалари, металлар мустаҳкамлиги ва пластиклигининг физик хоссалари, қотишмаларнинг совутилгандаги ҳолати диаграммалар назарияси, қотишмаларни кристаллаш, темир углерод қотишмалари, қотишмаларнинг қаттиқ холатдаги структура ва фаза ўзгаришлари. Қотишмаларнинг хоссалари, уларнинг тузилиши ва классификацияси, темир ва унинг қотишмалари, чўян ва пўлатларни асосий технологик ва ишлатилиш хоссалари бўйича классификациялаш, конструкцион пўлат, чўян, асбобсозликдаги пўлат ва қотишмалар, зангламас ва иссиққа бардош пўлатлар ва қотишмалар, махсус хоссали пўлатлар, термик ишлов беришнинг технологик ва назарий асослари, металларнинг занглаши ва уларнинг олдини олиш, рангли металл ва уларнинг қотишмалари, электротехник материаллар, нометал конструкцион материаллар ва уларнинг ишлатилишдаги технологик хоссалари, қийин эрувчан материаллар.
конструкцион металлар технологияси – чўян, пўлат ва рангли металл ишлаб чиқариш: қуюмкорлик ишлаб чиқариш асослари; қуйма загатовкалар ишлаб чиқариш, қуймаларни қолипларга қуйиш турлари, қуюмларнинг бир маротабали ва кўп маротабали қолипларидан ҳар хил қуйма қотишмалар олиш, махсус хоссали қуймалар, қуйма тайёрлаш турини танлаш, металларга босим билан ишлов бериш, металларга босим билан ишлов беришнинг назарий асослари, машинасозлик профиллари, штамплаш ва пресслаш, думалоқлаш.
Пайвандлаш ва кавшарлаш: эритиш орқали электр кавшарлаш, нуқтавий пайвандлаш, махсус пайвандлаш, пайванд бирикмаларининг назорати, кавшарлаш, металларни термик кесиш, қоплама кийдириш.
деталл ва загатовкаларга механик ишлов бериш: - кесиб ишлов беришнинг физик-математик асослари, ишлов бериш усуллари ва деталл аниқлиги, токарлик, пармалаш, фрезерлаш, чўзиш ва силлиқлаш станокларида ишлов бериш; тишли шлицали ва резбали юзаларга ишлов бериш; электрофизик ва физик-кимёвий ишлов бериш усуллари.
кукунли металлургия асослари: - кукундан буюм ишлаб чиқариш технологияси, кукунли материаллар;
нометал материаллар ва улардан буюм олиш: - нометал материаллар тўғрисида умумий маълумотлар, пластик массалар, пластмассадан буюм ишлаб чиқариш технологияси, резина ва силикатли материаллар.

Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling