8.2 Бакалавриат йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш қуйидагилардан иборат:
ички назорат – олий таълим муассасаси томонидан амалга оширилади. Ички назорат олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси томонидан тасдиқланган назорат рейтинг тизими тўғрисидаги Низом асосида ўтказилади;
якуний давлат назорати давлат таълим стандартларига мувофиқ фанлар бўйича Давлат аттестациялари ва битирув малакавий иши ҳимоясини ўз ичига олади;
давлат-жамоат назорати олий таълимнинг бошқарувчи ваколатли давлат идораси, жамоат ташкилотлари ва кадрлар буюртмачилари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади;
ташқи назорат Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Давлат тест маркази Кадрлар тайёрлаш сифатини назорат қилиш, педагог кадрлар ва таълим муассасаларини аттестация қилиш Бошқармаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Тайёрланган кадрлар сифатини баҳолаш кадрлар истеъмолчилари томонидан уларнинг меҳнат фаолияти жараёнида амалга оширилади.
8.3 Ҳар бир фан бўйича билимларни жорий ва оралиқ назорат қилишнинг муайян шакли ва ўқув жараёнига тадбиқ этилиши ОТМ томонидан мустақил ишлаб чиқилади ва талабалар эътиборига ўқишнинг биринчи ойи давомида етказилади.
8.4 Талабаларнинг ўзлаштириши жорий назорати ва оралиқ аттестацияси дастурлари уларнинг бўлажак касбий фаолияти шароитларига максимал яқинлаштирилиши учун шароитлар ОТМ томонидан яратилиши керак. Бунинг учун муайян фан ўқитувчиларидан ташқари ташқи экспертлар сифатида иш берувчилар, турдош фанлардан дарс берувчилар ва бошқалар бу жараёнга фаол жалб қилиниши керак.
8.5 Якуний давлат аттестацияси бакалавр битирув малакавий иши ҳимоясини ўз ичига олади.
Битрув малакавий ишининг мазмуни, ҳажми ва тузилмасига бўлган талаблар битирувчиларнинг якуний давлат аттестацияси ўтказиш ҳақидаги Низом асосида олий таълим муассасалари томонидан белгиланади.
8.6 Олий таълим муассасаси:
олий таълим муассасалари давлат аттестацияси ва аккредитацияси тўғрисидаги Низомга мувофиқ ушбу стандарт талабларига ва бакалавр тайёрлаш сифатига риоя қилиш;
профессор-ўқитувчилар таркиби ва ўқув-ёрдамчи ходимлар савиясининг малака талабларига мос келиши;
ҳар бир интеграциялаштирилган фанни ўқув дастуригида кўзда тутилган ўқув-методик адабиётлар, ЎММ, шунингдек, мустақил таълим ва мустақил тайёргарлик учун материаллар билан таъминлаш;
ўқув жараёнининг моддий-техникавий таъминланганлиги учун тўла масъулдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |