Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению


Download 356 Kb.
bet21/33
Sana08.02.2023
Hajmi356 Kb.
#1176274
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
5112100-Мех ДТС

6.5.3.5 Назарий механика:
статика; статика аксиомалари, катализатор бир нуқтада кесувчи кучлар системаси, жуфт кучлар назарияси, ўққа, нуқтага нисбати куч моменти, текисликда ихтиёрий жойлашган кучлар системаси, фазовий кучлар системаси. Оғирлик маркази;
кинематика: нуқта кинематикаси (нуқта ҳаракатининг берилиш усуллари, нуқта тезлиги ва тезлашиши) нуқтанинг мураккаб ҳаракати, қаттиқ жисм кинематикаси (қаттиқ жисмнинг энг содда, текис ва сферик ҳаракатлари) қаттиқ жисмнинг мураккаб ҳаракати;
динамика; моддий нуқтанинг динамикаси, моддий нуқта ҳаракати дифференциал тенгламалари, қаттиқ жисм динамикаси, қаттиқ жисмнинг илгариланма ва айланма ҳаракат тенгламалари, Даламбер принципи.
6.5.3.6 Механизм ва машиналар назарияси:
машиналарнинг асосий хиллари ва уларнинг элементлари, механизмларнинг кинематик характеристикаси, ричагли механизмларнинг кинематик схемасини лойиҳалаш, узатиш механизмларининг хиллари ва уларнинг характеристикаси, кинематик жуфтлардаги ишқаланиш кучи ҳисобга олинмаган механизмларнинг куч ҳисоби, тишли узатмаларнинг хиллари, эвольвентли узатмалар, тишли ғилдиракларнинг асосий ўлчамларини топиш, планетар тишли механизмлар ва уларнинг кинематик анализ методи, кулачокли механизмлар, механизмларни статик ва динамик мувозанатлаш.
6.5.3.7 Машина деталлари:
машина деталлари, узеллари ва механизмлари конструкцияси ва ҳисоби, машина, машина деталлари ва узелларига қўйиладиган талабалар, машина деталларининг умумий классификацияси, машинасозлик материаллари ва деталларни тайёрлаш аниқлиги, мустаҳкамлик, бикрлик, емирилишга бардошлик, аниқлик, титрашга бардошлик, чидамлилик ҳисоблари.
узатиш схемаси ва унинг ҳисоби: тасмали узатма, фрикцион узатма ва вариаторлар, тишли ва гипербалоид узатмалар, узатмалар, винт-гайка, занжирли узатма ва бошқалар.
валлар, муфталар, таянчлар, корпус ва уларнинг ҳисоби; вал ва ўқлар, муфталар, ишқаланиш ва сирғалиш подшипниклари, корпусли деталлар, мойлаш материаллари ва тўзилиши.
Машина деталларини бириктириш (узеллар) ва бошқа элементлар, уларнинг ҳисоби; пайвандлаш, кавшарлаш ва елимли бириктириш, порчин михли бириктириш, тиғизлик билан бириктириш, резбали, шпонкали, шлицали, профилли ва штифтли бириктиришлар.

Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling