Государственный образовательный стандарт высшего образования требования к необходимому содержанию и уровню подготовленности бакалавра по направлению


Таълим дастурини ўзлаштиришда бир қатор масалалар ёки интеграллаштирилган курслар муаммолари бўйича талабаларнинг мустақил таълими кўзда тутилади. 6


Download 356 Kb.
bet17/33
Sana08.02.2023
Hajmi356 Kb.
#1176274
TuriГосударственный образовательный стандарт
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33
Bog'liq
5112100-Мех ДТС

6.4 Таълим дастурини ўзлаштиришда бир қатор масалалар ёки интеграллаштирилган курслар муаммолари бўйича талабаларнинг мустақил таълими кўзда тутилади.
6.5 5112100 – Меҳнат таълими таълим йўналиши бўйича таълим дастурининг зарурий мазмуни
6.5.1 Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар
Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларнинг зарурий мазмуни «Гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар» блоки бўйича бакалаврлар тайёргарлик даражаси ва зарурий билимлар мазмунига қўйилган талаблар» асосида белгиланади.
6.5.2 Математик ва табиий-илмий фанлар
Математик коммуникатив курс:
6.5.2.1 Олий математика асослари:
алгебра: асосий алгебрик структуралар;
геометрия: текисликда ва фазода аналитик геометрия;
математик таҳлил: дифференциал ва интеграл ҳисоб; функционал анализ ва функциялар назарияси элементлари, дифференциал тенгламалар;
эҳтимоллик ва статистика: эҳтимоллар назариясининг математик асослари, тасодифий ҳодисалар модели, эҳтимолликни текшириш, тўла эҳтимоллик принциплари, тажриба натижаларига статистик ишлов бериш.
6.5.2.2 Информатика ва ахборот технологиялари:
ахборотларни йиғиш жараёни, узатиш, қайта ишлаш ва тўплаш ҳақида умумий тавсифнома; ахборотларни тарқатиш жараёнида техник ва дастурлаш воситалари. Технология тушунчаси. Ахборот технологиялари, уларнинг кўринишлари ва классификацияси. Янги ахборот технологиялари. Янги ахборот технологиялари воситалари. Шахснинг ўқишида, тарбияланишида ва ривожланишида янги ахборот технологияларидан фойдаланиш. Педагогик дастурий воситалар. Матн ва график ахборотларни тайёрлаш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш технологияси. Мультимедиа технологияси. Тармоқ технологиялари. Internet технологияси. Масофадан ўқитиш.
Табиий-илмий курс
6.5.2.3 Физика:
механиканинг физик асослари: классик механикада ҳолат тушунчаси, ҳаракат тенгламалари, сақланиш қонунлари, механикада нисбийлик принципи, релятивистлик механика асослари, қаттиқ жисмлар, суюқлик ва газларнинг кинематика ва динамикаси, механик тўлқин ва тебранишлар.
молекуляр физика ва термодинамика: молекуляр-кинентик назария асослари, термодинамика асослари, жисмларнинг тузилиш ҳақида бошланғич маълумотлар, қаттиқ жисмлар, суюқликлар, буғлар ва реал газларнинг хоссалари, иссиқлик машиналари.
электр ва магнетизм: электростатика, ўзгармас ток қонунлари, моддалар ва вакуумда магнит майдони, ўзгарувчан ток қонунлари, электромагнит тўлқин ва тебранишлар, электромагнит индукция ҳодисаси, Максвелл тенгламаси.
оптика ва квант физикаси: геометрик оптика асослари, фотометрия асослари, ёруғликнинг интерференцияси, қутбланиши ва дисперсияси, жисмларнинг корпускуляр хоссалари, атом ва молекулаларнинг тузилиши, кимёвий боғланишлар табиати, ядро физикаси асослари, радиоактивлик, элементар заррачалар физикаси.
6.5.2.4 Кимё:
Кимёвий системалар, эритмалар, дисперция системалари, электрокимёвий системалар катализаторлар ва католик системалар, полимерлар ва олигомерлар;
кимёвий термодинамика ва кинематика: кимёвий жараёнлар энергетикаси, кимёвий ва физик тенг кучлилар, реакциялар тезлиги ва уни бошқариш усуллари, тебраниш реакциялари;
моддаларнинг реакцион қобилияти: кимёвий ва элементларнинг даврий системаси, жисмларнинг оксидланиши ва қайта тикланиши, моддаларнинг асосий-кислотавий ва оксидланиш, тикланиш хоссалари, кимёвий алоқалар;
кимёвий идентификация: сифат ва миқдор анализ, аналитик сигнал, кимёвий, физик-кимёвий ва физикавий анализ.

Download 356 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling