Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


-расм. Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар сони


Download 5.55 Mb.
bet130/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

13.1-расм. Ўзбекистонда хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар сони.
Минтақада энг кўплари хорижий капитал иштирокидаги бирликда Россия Федерацияси резидентлари капитали иштирокида - 251 та, Хитой Халқ Республикаси - 289 та, ва Корея Республикаси - 115 та рўйхатдан ўтган. Шунингдек, Афғонистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон Республикаси, Германия Федератив Республикаси, Украина, Озарбайжон Республикаси ва бошқа давлатлар резидентлари қўшма фаолиятга қизиқиш билдирдилар ва янги лойиҳалар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишга дастлабки қадамларни қўймоқда.
«Янги ташкил этилган хорижий капитал иштирокидаги корхоналар иқтисодий фаолият турлари бўйича кўриб чиқиладиган бўлса, 2019 йилнинг биринчи яримида асосан саноат (527 та), савдо (501 та), қурилиш (195 та), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (144 та) фаолият турлари ҳиссасига тўғри келади. Энг камлари эса соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматларда (29 та), ахборот ва алоқада (38 та) ҳамда ташиш ва сақлашда (42 та) ташкил этмоқда.
Интеграция жараёнларини ривожланишида капитал қўйилмаларнинг кўпайиши, яъни капитал кириши ва чиқиши муҳим аҳамият касб этади. Бу жараён собиқ Иттифоқ таназзулга юз тутгандан сўнг тез суръатларда ижобий томонга ўзгарди. Масалан, ХХ асрнинг 90-йиллари бошида тўғридан-тўғри инвестицияларнинг ўсиш суръатлари 4-5 бараварга ошиб, жаҳон ЯИМ қийматига нисбатан тезлашди. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда яхши инвестициявий муҳит яратилди. Натижада охирги 25 йил мобайнида иқтисодиётга 200 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда инвестиция киритилди. Шундан 70 миллиард доллари хорижий инвестициялардан иборат бўлди.
Ўзбекистоннинг инвестиция қонунчилиги МДХ мамлакатлариникига нисбатан анча позитивдир. Чунки унда халқаро инвестициявий ҳуқуқнинг барча жиҳатлари эътиборга олинган. Мамлакатимизда хорижий инвестицияларни жалб этиш ишлари ҳуқуқий жиҳатдан «Инвестиция фаолияти тўғрисида»ги, «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги , «Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида»ги қонунлар билан тартибга солинади.
Миллий иқтисодиётимизга инвестицияларни киритиш ва уларни сарфлаш учун қулай шароитлар мавжудлиги қуйидагиларда намоён бўлади:
1. Сиёсий ва иқтисодий барқарорлик.
2. Меъёрий-ҳуқуқий база яратилгани.
3. Бизнесга солиқ ва божхона преференциялари тўғри ташкил этилгани.
4. Тадбиркорлик билан шуғулланиш қоидаларининг либераллашуви.
5. Эркин иқтисодий зоналар яратилиши.
Ҳозир бизда хорижий инвестициялар учун, киритилган сармоялар ҳажмига қараб 3 йилдан 10 йилгача бўлган муддат учун имтиёзлар белгиланган. Жумладан:
– 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар 3 йил муддатга;
– 3 миллион АҚШ долларидан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар 5 йил муддатга;
– 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар 7 йил муддатга;
– 10 миллион ва ундан кўп АҚШ доллари ҳажмидаги инвестициялар сўнгги 5 йилдаги жорий ставкалардан 50 фоиз кам ҳажмдаги даромад солиғи тўлови ставкалари қўлланилган ҳолда 10 йил муддатга берилади.
Интеграция жараёнини амалга оширишда, аввало, юқори технологияга асосланган ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маҳсулотлар жаҳон стандартларига жавоб бериши, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма ривожлантирилиши муҳим мезонлар ҳисобланади.
Интеграцияни кучайтиришнинг асосий йўналишларидан бири эркин индустриал иқтисодий ва кичик махсус саноатлашган индустриал зоналар барпо этиб, замонавий ишлаб чиқаришини кенгайтиришдир. Шу нуқтаи назардан қараганда, охирги 1,5-2 йил ичида диёримизда ишлаб чиқаришни ва логистикани кенгайтириш ишлари шитоб билан ривожланди. Ҳозир турли шаҳар-вилоятларимизда 15 тага яқин иқтисодий, 60 тадан зиёд индустриал зоналар фаолият юритмоқда. Уларнинг асосий мақсадларидан бири хорижий инвестициялардан фойдаланган ҳолда, эркин зоналар ва логистик марказлар фаолияти самарадорлигини оширишдир.
Дарвоқе, маҳсулот ишлаб чиқаришни изчил ривожлантириш меҳнат унумдорлиги ўсишига, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар кўпайишига, йирик бозорларда фойдали ишларга қўл уришга, сирасини айтганда, интеграция жараёнлари самарадорлигини оширишга хизмат қилади.



Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling