Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Минтақа экспорт ҳажмини кўпайтиришни ҳуқуқий асослари


Download 5.55 Mb.
bet127/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

13.2. Минтақа экспорт ҳажмини кўпайтиришни ҳуқуқий асослари
Мамлакатимизда қулай инвестицион муҳит, ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш борасида охириги уч йилда 10 дан ортиқ фармон ва қарорлар ҳамда турли даражадаги ҳуқуқий ҳужжатлар имзоланди.
Бунда биринчидан, ҳамкор мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан муносабатлардаги ёндашув ўзгартирилди. Олий даражадаги ташрифлар чоғида Хитой Халқ Республикаси, Россия, АҚШ, Корея, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш бўйича икки томонлама давлатлараро шартномалар имзоланди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан тўлақонли муносабатлар тикланди, банк томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка 190 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит линияси ажратилди. Турли йўналишларда 20 дан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилди. Европа инвестиция банки, Франция ривожланиш агентлиги билан ҳамкорлик ўрнатилди. Ўзбекистон янги тузилган Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди.
Иккинчидан, ташқи савдо фаолиятидаги барча сунъий тўсиқлар олиб ташланди. Хусусан, олдиндан тўловларсиз ва кафолат мажбуриятларисиз экспорт қилиш тартиби жорий этилди. Ортиқча ва эскирган рухсат берувчи талаблар бекор қилинди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш механизмлари соддалаштирилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида экспорт ҳажми 11,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва олдинги йил шу давр кўрсаткичига нисбатан 126 фоизга ошди.
МДҲ давлатлари ичида маҳсулот экспорт қилинадиган энг йирик давлатлар қаторига Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳамда узоқ хорижий мамлакатлар – Хитой, Туркия, Афғонистон,Эрон, Корея Республикаси ва Франция давлатларини киритиш мумкин. Маҳсулот турлари бўйича экспортнинг энг юқори ўсиш суръатлари машина ва асбоб-ускуна, рангли металл, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келди. Бунда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳам маблағ жиҳатидан (592,6 миллион доллар), ҳам миқдор жиҳатидан (831,7 минг тонна) ўсишига эришилди. Бугунги кунда экспорт таркибининг қарийб 78 фоизини қайта ишлаш тармоғи маҳсулотлари ташкил этмоқда. Жумладан, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар экспортининг улуши 28,5 фоиздан 34,5 фоизгача ортди, электр маиший техника 2,4 бараварга, автомобиль экспорти 3 бараварга, тўқимачилик маҳсулотлари 1,3 бараварга ва чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорти 14,2 фоизга ўсди.
Аграр секторни модернизациялаш ва интенсив ривожлантириш, қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар амалга оширилди. 2017 йил давомида қишлоқ хўжалиги соҳасига оид 5 та қонун, 20 дан ортиқ фармон ва қарор қабул қилинди, 2 та янги қўмита ва 3 та уюшма тузилди. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолияти тубдан такомиллаштирилди. Қишлоқ туманларида ҳокимларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинди. Ўзбекистон Фермерлари кенгаши Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сифатида қайта ташкил этилди. Ўтган йилда мамлакатимизда 8 миллион 377 минг тонна ғалла, 2 миллион 900 тоннадан зиёд пахта, 12 минг 450 тонна пилла, 500,8 минг тонна шоли, 22 миллион тонна мева-сабзавот, 12,3 миллион тонна гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирилди. Бу йилда биринчи марта ғалладан бўшаган қарийб 1 миллион гектар майдонга сабзавот, картошка, полиз ва дуккакли экинлар экилди ва 5,5 миллион тоннадан ортиқ маҳсулот етиштирилди. Испания, Польша, Нидерландия, Греция, Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркия, Вьетнам ва Индонезия давлатларининг илғор тажрибасидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, мамлакатимизда биринчи марта шафран каби ноанъанавий экин экиш йўлга қўйилди, соя экиш кенгайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 132 минг тоннаси қайта ишланиб, 100 миллион долларлик тайёр маҳсулот, 856 миллион долларлик 724 минг тонна ҳўл мева экспорт қилинди.
Чорвачилик тармоғини ривожлантириш дастурлари доирасида балиқ, асал етиштириладиган, парранда, эчки, қорамол боқиладиган кўплаб хўжаликлар фаолияти йўлга қўйилди. Зотдор қора байир отларини кўпайтириш ва от спортини ривожлантириш мақсадида Қашқадарёда янги йилқичилик комплекси ташкил этилди. Тошкент вилоятида ва бошқа ҳудудларда ҳам бундай маж­муалар барпо қилинмоқда. Пиллачиликда юқори ҳосил олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган, аммо деярли йўқолиб бораётган анъаналар қайта тикланмоқда. Қимматбаҳо хом ашё бўлган ипак етиштиришнинг мутлақо янги тизими йўлга қўйилди. Ўтган йил мамлакатимизда биринчи марта пилладан йилига икки марта ҳосил олиш тажрибаси синовдан ўтказилди ва ижобий натижа берди.
Ҳар бир вилоятда пилла хом ашёсини қайта ишлаб, тайёр маҳсулот олиш мақсадида тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари жалб қилинди ва ипакни қайта ишлашга ихтисослашган 10 та корхона ишга туширилди.
Сув тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган тадбирлар қўллаб-қувватланиб, уларнинг ташаббускори бўлган хўжалик ва ташкилотларга қўшимча имтиёз ва преференциялар берилди. Натижада, бугунги кунда қарийб 240 минг гектар майдонда ана шундай технологиялар, жумладан, 28 минг гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори билан ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш мақсадида қуйидагилар назарда тутилган:
2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб барча тадбиркорлик субъектларига янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум ва полиз маҳсулотларини тўловни олдиндан 100 фоиз амалга ошириш шарти билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида экспорт қилиш ҳуқуқи берилди. 66
Таъкидлаш жоизки, ушбу чоралар мева-сабзавот маҳсулотларининг экспортини кенгайтириш билан биргаликда деҳқон ва фермер хўжаликларини ташқи бозорларда талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, шу жумладан, такрорий экинлар экиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишга рағбатлантиради.
Бу эса ўз навбатида, ишлаб чиқарилаётган мева-сабзавот маҳсулотларининг нархи ва сифати бўйича ташқи бозорларда рақобатдошлигини ошириш имконини беради. Энг муҳими, деҳқон ва фермер хўжаликлари етиштирган маҳсулотларининг ҳақиқий эгаси сифатида улардан ўз ихтиёрига кўра фойдаланиш, мустақил экспорт қилиш, даромадларини ошириш, оиласининг моддий фаровонлигини кўтаришлари мумкин бўлади, қўшимча валюта тушумлари эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва уларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги лойиҳаларни инвестициялаш учун имконият яратади.
Шу билан бирга, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш учун чет элда қабул қилинган меъёр ва стандартларга маҳсулотларнинг мувофиқлигини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш вазифаси қўйилди
Қабул қилинган қарорнинг муҳим жиҳатларидан бири, нафақат маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга, балки маҳсулотларни чет элга экспорт қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга кўмаклашадиган ташқи савдо ташкилотларига ҳам экспорт фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратилди.
Бундан ташқари, ишлаб чиқарувчи-экспорт қилувчилар учун қўлланиладиган амалдаги қонунчиликда кўзда тутилган имтиёз ва қулайликлар эндиликда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари экспорти билан шуғулланадиган барча тадбиркорлик субъектларига татбиқ этилади.
Бу экспорт билан тегишли тажриба ва зарур маблағларга эга, доимий равишда жаҳон бозори конъюнктурасини кузатиб борадиган ҳамда ташқи бозорларда ишончли ҳамкорлари бор ихтисослашган компанияларнинг маҳсулотлар экспорти билан шуғулланиши халқаро амалиётга тўлиқ мос келади. 
Бундан ташқари, ушбу меъёрнинг татбиқ этилиши замонавий маркетинг усулларидан, шунингдек, ташқи савдо компанияларининг имконият ва афзалликларидан максимал фойдаланиш имконини беради, бу ўз навбатида республикамиз экспорт салоҳиятини сезиларли даражада кучайтиришга, экспорт географияси ва маҳсулотлар экспорти номенклатурасини кенгайтиришга олиб келади. 
Шунингдек, ҳужжатда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширадиган тадбиркорлик субъектларининг рухсат олиш тартибидан ўтишдаги, шу жумладан, маҳсулотларга мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш муддатларининг чўзилиб кетиши каби айрим қийинчиликлар юзасидан кўплаб давлат органларига мурожаатларнинг ечими ўз аксини топган ва маҳсулотларга мувофиқлик сертификатлари 3 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда расмийлаштирилиши қатъий белгилаб қўйилган. 
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4069-сонли Қарорида амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлиги устидан мунтазам равишда олиб борилаётган мониторинг ташқи савдо ва экспортнинг умумий ижобий динамикасига қарамасдан улар ҳажмларининг реал ўсиш суръатлари иқтисодиётни модернизация қилиш суръатларига мувофиқ эмаслигини кўрсатаётганлиги қайд этилиб аниқ вазифалар белгиланди.
Хусусан, товарлар ва хизматлар экспорти ҳажмини тубдан ошириш, экспортбоп маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш, ташқи савдо мувозанатини таъминлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида:
Тадбиркорлик субъектларига қуйидагиларда ҳар томонлама кўмаклашиш давлат идораларининг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Марказий банкнинг Экспортни қўллаб-қувватлаш миллий тизимини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари этиб экспорт фаолиятига ахборот-таҳлилий кўмаклашиш бўйича:
экспортни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш, экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини амалга оширишда кўмаклашиш;
маркетинг, нарх шаклланиши, транспорт логистикаси, сертификатлаш, стандартлаштириш ва сифат назорати, солиқ ҳамда божхона маъмуриятчилиги (шу жумладан, хориждаги) масалалари, «ягона дарча» тамойили асосида ташқи бозорларга кириш шароитлари бўйича экспорт қилувчиларга ва уларнинг чет элдаги ҳамкорларига ахборот ва маслаҳат кўмагини кўрсатиш;
хорижий харидорни излашга ва экспорт шартномасини тузишга қадар музокаралар жараёнига, шу жумладан уларнинг лойиҳаларини тайёрлашга кўмаклашиш;
республика вазирликлари ва идоралари, вилоятлар ҳамда туман ҳокимликлари билан миллий маҳсулотларни чет элга экспорт қилиш, экспорт қилувчиларни экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар, мавжуд имтиёзлар ва преференциялар, ваколатли давлат органларининг вазифалари ва функциялари тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлашда тизимли ҳамкорликни таъминлаш;
ҳудудларда ахборот-маслаҳат марказлари тармоғини ташкил этиш;
маҳаллий экспорт қилувчилар, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ва хизматлар базасини таъминлаш орқали электрон ташқи савдо майдончаларини юритиш, ишлаб чиқариш ва экспорт фаолияти билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектларига етакчи халқаро электрон тижорат майдончаларига кириш учун ёрдам кўрсатиш;
ишончли сифатли маҳсулот етказиб берувчи сифатида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ҳалоллигини исботлаш учун, шу жумладан ҳар йили «Made in Uzbekistan» миллий кўргазмасини, тармоқ ва минтақавий товарлар кўргазмалари ва савдо ярмаркаларини ўтказиш, халқаро кўргазмалар ва тақдимотларда иштирок этиш йўли орқали ўзбек брендлари ва маҳсулотларини хорижда илгари суриш бўйича «Made in Uzbekistan» дастурини амалга ошириш;
экспорт қилишни бошлаётганлар учун ўқув семинарлари ва тренинглар, тадбиркорлар учун хорижий мамлакатларга ташқи савдо масалалари бўйича савдо миссиялари ташкил этиш ва ўтказиш;
экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш қисмида:
экспорт қилувчи корхоналарни молиявий ресурслар билан таъминлаш, нохомашё экспорт ҳажми, миллий экспорт қилувчилар ва уларнинг маҳсулотларини сотиб оладиган мамлакатлар сонини оширишга кўмаклашиш;
кўргазма стендларини ташкил этиш ва республика корхоналарининг халқаро савдо ярмаркалари, тақдимотлари ва реклама кампанияларида иштирок этиши, шу жумладан анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни потенциал бозорларда илгари суришни молиялаштириш;
миллий маҳсулотларни хорижий ваколатли органлар томонидан расмийлаштирилиши орқали стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг ҳам республикадаги, ҳам хориждаги халқаро тизимларини жорий этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий ёрдам кўрсатиш;
молиявий қўллаб-қувватлаш ва миллий экспортни суғурталашнинг замонавий механизмларини муваффақиятли қўллаган хорижий мамлакатлар тажрибасини инобатга олиб, шу жумладан халқаро молиявий институтларни жалб қилган ҳолда экспортолди ва экспортни молиялаштириш, экспорт кредитлари ва таваккалчилигини суғурталаш механизмларини жорий этиш;
савдони молиялаштириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш;
бошқа комплекс молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш.67
Маълумки, мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтиришда табиий салоҳият муҳим ўрин тутади
Хусусан,бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 октябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3978-сонли Қарорида мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортининг тўлақонли ривожига тўсқинлик қилаётган ғовларни бартараф этиш, экспорт фаолиятининг давлат томонидан қўллаб-қувватланишини такомиллаштириш, шунингдек, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқаришнинг комплекс тизимини ташкил этиш мақсадидақуйидаги имтиёзлар берилди:
Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш механизми анча соддалаштирилди.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling