Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet123/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Таянч тушунчалар ва иборалар: экспорт, хорижий корхоналар, қўшма корхоналар, ташқи иқтисодий потенциал,. ЯИМ, интеграция, савдо, конъюнктура,. рақобат муҳити, ишбилармонлик муҳити, модернизация, юқори қўшилган қиймат, маркетинг тадқиқотлари, инфратузилма, инновация, савдо назарияси, меркантилизм, мутлоқ устунлик назарияси, ихтисослашув, табиий устунлик, ўзлаштирилган устунлик, инвестиция,. интенсив ривожлантириш, экстенсив ривожлантириш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, суғурталаш, импорт, жаҳон савдо ташкилоти, хорижий капитал, ташқи савдо, реэкспорт, реимпорт, олтин валюта захиралари, ташқи қарз, глобаллашув, халқаро савдо, миллий валюта курси.


13.1. Ташқи иқтисодий алоқаларнинг моҳияти ва унинг назарий жиҳатлари
Бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўзининг мустақил овозига эга бўлган давлат даражасига кўтарилди ва нуфузли халқаро ташкилотларга аъзо бўлди. Дунёдаги саноати ривожланган етакчи мамлакатлар билан сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар ўрнатмоқда. Икки ва кўп томонлама манфаатли алоқалар тобора ривожланиб бормоқда.
Шундай шароитда мамлакатнинг ташқи иқтисодий имкониятида табиий ресурсларнинг мавжудлиги, ишлаб чиқариш ва илмий-техник имкониятларнинг барпо этилиши, инфратузилма, ижтимоий соҳа, маҳсулот ва хизматларнинг мамлакат ташқарисига экспорт қилиниши ёки чет эл фуқароларига, корхона ва ташкилотларига, шу жумладан республикадаги хорижий корхоналар ва қўшма корхоналарга сотилиши билан аниқланади.
Мамлакат ташқи иқтисодий потенциалини аниқловчи энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар ЯИМ ишлаб чиқариш ҳажми, шу жумладан аҳоли жон бошига, ЯИМда товар ва хизматлар экспортининг улуши ҳамда товарлар умумий экспорти ҳажмида саноат товарлари улуши ҳисобланади. 
Маълумки, юртимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатдаги интеграция жараёнларини ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳаракатлар стратегияси дастури доирасида ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган концепция Ўзбекистон иқтисодиётини, чунончи, вертикал интеграцияни ташкил этиш ва ривожлантириш борасида дастуриламал ҳужжат вазифасини ўтайди. Концепцияда интеграциянинг янги модели таклиф этилган. У иқтисодий адабиётларда «савдо» ёки «конъюнктура» деб номланади.
Янги концепциянинг асосий мақсади ташқи иқтисодий сиёсатда марказий ўрин эгаллаш учун ўзбек экспортини янги босқичга кўтаришдан, яъни халқаро ишлаб чиқаришнинг прогрессив шаклларини ва илмий-техник кооперацияни ривожлантириш учун инвестицион ҳамкорлик ҳамда инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Муражаатномасида иқтисодиётимизни жаҳон бозорига интеграция қилиш ва экспортни қўллаб-қувватлаш устувор вазифадир. Келгуси йили экспорт ҳажмини 30 фоизга ошириб, 18 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўймоқдамиз. Биз экспортга йўналтирилган иқтисодиётга ўтишимиз, ички бозорда рақобат муҳитини шакллантиришимиз зарурлигини аниқ вазифа қилиб қўйди.60
Бироқ мамлакатимизда экспорт қилиш мумкин бўлган потенциалидан лозим даражада фойдаланилмаяпти. Хусусан, экспортга кўмаклашиш уни қўллаб-қувватлаш борасида қатор меъёрий ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинган бўлсада, ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспортга маҳсулот етказиб беришни кўпайтиришни рағбатлантириш, маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларнинг рақобатдошлигини ва молиявий барқарорлигини ошириш, ортиқча ва эскирган рухсат бериш тартиботларини бекор қилиш орқали ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш масалалари тўлалигича ўз ечимини топганича йўқ.
Шу билан бирга, амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлиги устидан мунтазам равишда олиб борилаётган мониторинг ташқи савдо ва экспортнинг умумий ижобий динамикасига қарамасдан улар ҳажмларининг реал ўсиш суръатлари иқтисодиётни модернизация қилиш суръатларига мувофиқ эмаслигини кўрсатмоқда.
Биринчи навбатда рақобатбардош афзалликларга эга бўлган тармоқларда бир қатор тизимли муаммолар ва камчиликларнинг сақланиб қолаётганлиги экспорт ҳажмларининг салмоқли ўсишини таъминлашга тўсқинлик қилмоқда. Жумладан:

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling