Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
Узлаштирилган устунлик - бу юқори малака ва ривожланган технологиялар билан боғлик. Ҳозирги кунда жахондаги маҳсулотлар айирабошлаш тайёр маҳсулот ва хизматлардан иборат бўлиб, уларнинг улуши қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ёки қазилма бойликларга қараганда анча юқори. Бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жойлаштириш асосан ўзлаштириш устунлиги билан боғлиқдир. Ишлаб чиқариш технологияси бўйича устунликка эга мураккаб ва турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш қобилиятини таъминлайди. Масалан, Данияда кумуш конлари бўлмаса ҳам у кумуш маҳсулотларини бошқаларга нисбатан кўп экспорт қилади, чунки ишлаб чиқариш технологияси юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган. Япония темир ва кўмирни импорт қилиб, улар асосида юқори сифатли пўлат ишлаб чиқариб, бошқа мамлакатларга экспорт қилади.
Энди ташқи ва ички савдода мутлоқ устунлик моҳиятини икки давлат АҚШ ва Шри-Ланка мисолида тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз63. Шри-Ланка ва АҚШ бир хил миқдордаги ресурсларга эга (ер, меҳнат ресурси ва капитал) бўлиб, чой ва буғдойни ишлаб чиқаришади. Шри-Ланка 1 тонна чой ишлаб чиқариш учун 4 бирлик ресурс ва 1 тонна буғдой ишлаб чиқариш учун 10 бирлик ресурс сарф қилади. АҚШ эса 1 тонна чой ишлаб чиқариш учун 20 бирлик ресурс ва 1 тонна буғдой ишлаб чиқариш учун 5 бирлик ресурс сарфлайди. Демак, Шри-Ланка чой ишлаб чиқаришга, АҚШ эса буғдойга ихтисослашиши лозим. Уларда жами 100 бирлик ресурс бор ва ресурсларини тенг ярмисини бу маҳсулотларни ишлаб чиқаришга сарф қиладилар деб фараз қиламиз. Икки давлат бир бири билан савдо қилмаган холни кўрамиз. Бу холда давлатлар ресурслар ярмисини чой ва буғдой етиштиришга сарфлаганлари учун Шри-Ланка 12,5 тонна чой ва 5 тонна буғдой ишлаб чиқаради. АҚШ 2,5 тонна чой ва 10 тонна буғдой ишлаб чиқаради. Ҳар бир давлатда фақат 100 бирлик ресурс мавжуд бўлганлиги сабабли, хеч қайсиниси чойни миқдорини камайтирмасдан буғдойни кўпайтира олмайдилар, ва аксинча. Улар орасида савдо бўлмаганда биргаликда 15 тонна чой ва 15 тонна буғдой ишлаб чиқарилди. Лекин ҳар бир давлат мутлоқ устунликга эга бўлган маҳсулот ишлаб чиқарганда Шри-Ланка 25 тонна чой (100:4) ва АКШ 20 тонна буғдой (100:5) етиштирган бўларди. Шундай қилиб, бу давлатлар маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича ихтисослаштирилса, иккала маҳсулот етиштириш миқдори ортади. Натижада бу давлатлар ўртасида савдо алоқалари ўрнатилса, иккала давлат ҳам олдинги холатга караганда чой ва буғдой маҳсулотларини кўпайтиришлари мумкин. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling