Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet124/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

биринчидан, ишлаб чиқариш қувватларидан ва кенг турдаги хом ашё, шунингдек, меҳнат ресурслари мавжуд бўлган ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқаришни таъминловчи афзалликлардан тўлиқ ҳажмда фойдаланилмаяпти;
иккинчидан, экспорт қилувчи корхоналар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш воситалари ривожланмаяпти, экспортолди ва экспортни молиялаштириш механизмлари мавжуд эмас;
учинчидан, чуқур маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, узоқ муддатли барқарор ташқи бозорларни шакллантириш ва хорижда ташқи савдо инфратузилмасини яратишга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти;
тўртинчидан, ҳар хил хизмат турлари экспортини ташкил қилиш ва илгари суриш бўйича тизимли ишлар мавжуд эмас, уларни кўрсатиш учун зарур инфратузилма ривожланмаган.61
Ҳозирги диверсификация жараёнларида инновацияларни қўллаш ва жорий этиш кенг авж олган бўлиб, бу соҳада ҳалигача ўрганилаётган муаммолар мавжуд. Инновацияни қўллаш масалаларига доир фикрлар Республика Президенти Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегисида ўз аксини топган ва аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Шунингдек, Адам Смит, Д.Рикардо, Эли Хекшкер ва Бертил Олин каби таниқли иқтисодчилар томонидан ҳам амалий жиҳатдан ўрганилган. Бу борада россиялик олимлардан Василий Леонтьев, С.И. Симоновский, В.М. Кудров, Я. Коркорал кабиларни номларини келтириш мумкин.
Ўзбекистонда инновацион соҳада амалга оширилган ишлар, олиб борилаётган ислоҳотлар негизида ташкил этилиб, Б. Абдуллаeв, И. Абдураимов, С. Косимов, Н. Муминов, С.Fуломов каби иқтисодчиларнинг илмий изланишларида янги технологиялардан фойдаланиш ва уларни амалиётга жорий этишга доир мулоҳазалар юритилган.
Ҳозирги вақтгача савдо назариясининг икки тури ишлаб чиқилган. Унинг биринчи тури савдонинг табиий боришини аниқлаб, давлатлар ўртасида савдо эркин бўлган шароитда савдо тузилиши қандай бўлишини тушинтиради ва ўрганади. Бу турдаги назария ҳеч қандай тусиқлар бўлмаган шароитда қайси бир давлат билан савдо қилиш керак, қайси турдаги маҳсулотни ва қандай ҳажмда сотиш керак каби саволларни қўйган.
Иккинчи турдаги назария савдо хажмини, йўналишини ва бирикмасини (состав) ўзгартириш мақсадида маҳсулот ва хизматларнинг эркин оқимига давлатнинг аралашувини назарда тутади. Меркантилизм назариясига асосан давлатнинг бойлиги унинг ихтиёридаги олтин миқёсидаги қиммат баҳолар билан ўлчаниб, ҳар бир давлат импортга қараганда кўпрок экспорт қилиш керак. Бу холда давлат актив тўлов балансига эга бўлади. Миллий давлатлар вужудга келаётган даврда (1500-1800 йиллар) олтин марказий хокимиятларни мавқеини мустахкамлаш учун хизмат қилган62.
Нима учун умуман олганда давлатнинг экспорт салоҳиёти импортга нисбатан юқори бўлиши керак? Бунинг учун давлат савдони устидан монополия ўрнатиб, импортнинг кўп қисмига тўсиқ (чегара) ўрнатиши зарур ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўп қисмини экспорт қилиш учун субсидия беришга тўғри келади. Меркантилизм даврида колония бўлган давлат хом ашёларни экспорт қилиб, тайёр маҳсулотларни импорт қилганлар. Бу назария метрополийларнинг бойишига олиб келган. Натижада колония давлатларнинг норозилиги вужудга келган ва мустакиллик учун кураша бошлаганлар.
Меркантилистик эпоханинг бир қисми ҳозирда ҳам сақланиб қолган. Актив тўлов баланси термини ҳозир ҳам ишлатилади. Бунга кўра давлатнинг экспорт миқдори импортдан катта бўлиши керак. Тўлов балансида дифицит (камомад) бўлганини кўрсатувчи термин бу пассив тўлов балансидир.
Кейинги вақтларда бирон бир социал ёки сиёсий мақсадларни амалга ошириш мақсадида очиқдан очиқ актив тўлов балансига эга бўлишга ҳаракат қилаётган давлатларга нисбатан неомеркантилизм термини ишлатилмоқда. Масалан, тўла бандликни таъминлаш мақсадида мамлакат ичидаги талабдан кўпроқ маҳсулот ишлаб чиқариб, ортиқчасини экспорт киладилар. Ёки давлат бирон бир худудда сиёсий мавқени сақлаб қолиш мақсадида кўпрок маҳсулот экспорт қилади.
Кўп давлатлар меркантилизм сиёсатига амал қилиб, имконият даражасида ишлаб чиқаришни ташкил этиб, иқтисодий жихатдан мустақил бўлишга ҳаракат қилганлар. Адам Смит 1776 йилда чоп этган «Халқлар бойлигининг сабаблари ва табиатини тадқиқоти» деган китобида меркатилистлар қарашини танқид қилган. Унинг фикрича давлатнинг хақиқий бойлиги унинг фуқоролари фойдалана оладиган маҳсулот ва хизматлардан иборатдир. Смит мутлоқ устунлик назариясини ишлаб чиқди. Бу назарияга кўра, айрим мамлакатлар бошқаларига нисбатан товарларни самарали ишлаб чиқаришади. Шу назарияга асосланиб у қуйидаги саволни қўйди: нимага фуқоролар маҳаллий товарларни сотиб олишлари керак, агар улар худди шундай товарларни хориждан анча арзон нархларда сотиб олишлари мумкин бўлса. Смитнинг исботлашича, агар савдо чегараланмаса, ҳар бир давлат рақобат устунлигига эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ҳар бир мамлакатнинг ресурслари рентабел соҳаларга ўтиб кетади, чунки мамлакат норентабел соҳаларда рақобатлаша олмайди.
Ихтисослашув натижасида мамлакатнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги қуйидаги сабабларга кўра ошади:
- битта топшириқни бажарганлиги учун ишчи кучиларининг малакаси ортади;
- ходимлар бир турдаги маҳсулотдан иккинчисига ўтишда вақтни йўқотмайдилар;
- бир хил маҳсулотни узоқ муддат ишлаб чиқариш самарали усулларини жорий этишни таьминланади ва рағбатлантиради.
Лекин мамлакат қандай маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашиши керак деган саволга А.Смит бозор жавоб беради, бироқ бу холда мамлакатнинг табиий ва ортирилган устунликларини ҳисобга олиш зарурдир.
Мамлакат бой табиий ресурслар ва қулай об-ҳавога шароитига эга бўлганлиги сабали бирор маҳсулот ишдаб чиқариш бўйича табиий устунликга эга бўлиши мумкин. Об-ҳаво шароити қандай қишлоқ хўжалик маҳсулотларини самарадорлик билан етиштириш мумкинлигини кўрсатиб беради. Масалан, Шри-Ланка буғдой ва сут маҳсулотларини импорт қилади, чунки об-ҳаво уларни етиштиришга мос эмас, лекин унинг об-ҳаво шароити чой, каучук, кокос ёнғоқларини етиштириш ҳисобидан кўп фойда олишга имконият беради.
Ўзбекистон пахта етиштиришга ажратилган ресурс ҳисобидан чой ҳам етиштириш мумкин эди, лекин иқлим чой етиштиришга мослашмаган. Шунинг учун Ўзбекистон учун пахта етиштириш фодалироқдир. Лекин айнан шу назарияга кура Шри-Ланка чой, Ўзбекистон эса пахта маҳсулоти билан халқаро савдода қатнашиб ўз эҳтиёжларини қондиришлари шарт.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling