Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Минтақа иқтисодий интеграцияни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш омиллари. Қўшма корхоналарни ривожланиши


Download 5.55 Mb.
bet129/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

13.3. Минтақа иқтисодий интеграцияни ривожлантириш ва унинг самарадорлигини ошириш омиллари. Қўшма корхоналарни ривожланиши.
Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиётини янада юксалтириш кўп жиҳатдан интеграция жараёнларини ривожлантиришга боғлиқ. Чунки ишлаб чиқариш самараси бевосита бир қатор ички ва ташқи омиллар ҳамда ҳолатларга уйқашиб кетади.
Сир эмас, эндиликда корхоналар якка тартибдаги ишлаб чиқаришни ривожлантирсалар, бозор шароитида бу жараён узоқ давом этмайди. Масалан, Японияда «Тойота» автомобилини тайёрлаш ҳамда бутлаш учун ўн учта давлатдан зарур деталлару бутловчи қисмлар олинади. Бу мамлакат ва корхона иқтисодиётининг келгуси тараққиёти учун ўзаро интеграцияни ривожлантириш даркорлигини кўрсатади.
Иқтисодий интеграция ҳозирга қадар атрофлича ўрганилган ва илмий адабиётларда у ҳақда талай тушунчалар баён этилган. Шундай эса-да, биз ҳам ушбу муаммога нисбатан ўз ёндашувимизни ва фикримизни билдиришни лозим топдик.
«Интеграция» аслида лотинча сўз бўлиб, кенг маънода қўлланилади. Жумладан, давлатлар, регионлар, компания ва корхоналар ўртасида ташкилий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, экологик ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашни ифодалайди. Маъно-моҳиятига кўра, бир неча турга бўлинади. Улар орасида иқтисодий интеграция айни жабҳада давлатлараро алоқаларни ўрнатиши, ҳар бир мамлакатда стуруктуравий ўзгаришлар негизида миллий хўжаликни технологик модернизациялаш ва унинг рақобатбардошлигини таъминланиши билан алоҳида ажралиб туради. Айниқса, ҳозирги даврда жаҳон хўжалигини ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришда экзоген омил таъсири остида миллий иқтисодиётнинг келгуси тараққиёти ҳамда барқарорлигини таъминлаб, самарадорлигини ошириш учун пухта замин яратади.
Маълумки, юртимизда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди [1]. Уларда мамлакатдаги интеграция жараёнларини ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳаракатлар стратегияси дастури доирасида ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган концепция Ўзбекистон иқтисодиётини, чунончи, вертикал интеграцияни ташкил этиш ва ривожлантириш борасида дастуриламал ҳужжат вазифасини ўтайди. Концепцияда интеграциянинг янги модели таклиф этилган. У иқтисодий адабиётларда «савдо» ёки «конъюнктура» деб номланади.
Янги концепциянинг асосий мақсади ташқи иқтисодий сиёсатда марказий ўрин эгаллаш учун ўзбек экспортини янги босқичга кўтаришдан, яъни халқаро ишлаб чиқаришнинг прогрессив шаклларини ва илмий-техник кооперацияни ривожлантириш учун инвестицион ҳамкорлик ҳамда инновацион лойиҳаларни биргаликда амалга оширишдан иборатдир.
Ҳозир интеграция жараёнлари эркинлигини иқтисодий адабиётларда умум қабул қилинган қоидага таянган ҳолда таъминлаш иқтисодий ўсишга ва миллатнинг турмуш даражаси фаровонлашишига олиб келади. Ривожланган давлатлар тажрибасидан аён бўлишича, улар турли шароитларда интеграция жараёнларини либераллаштириш ишларини муваффақиятли олиб борганлар. Шу боис иқтисодий зиддиятларни камайтиришга эришганлар ва иқтисодий ривожланиш суръатларини кўтарганлар.
Ўзбекистонда Истиқлол йиллари интеграция жараёнларини эркинлаштириш экспорт ва импорт стуруктурасини ўзгартирди. Масалан, 2017 йили экспорт таркибида тайёр маҳсулотлар 72 фоизни ташкил этди. Ташқи савдо айланмаси эса 26907,6 миллион АҚШ долларига етди. Интеграция жараёнларини давлат томонидан тартибга солишдан мақсад эса унинг фаолияти самарадорлигини таъминлаш учун ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий шароитлар яратишдир. Давлат бу жараённинг стратегик мақсадларини белгилаб бориши лозим. Айниқса, экспортни ривожлантириш, ўзбек экспорти тузилишини такомиллаштириш, экспорт қилинаётган маҳсулотлар турини кўпайтириш ва сифатини ошириш, экспортнинг товар ва географик тузилишини ривожлантириш, халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг илғор шаклларидан фойдаланиш, бошқа ишларни ташкиллаштириш ва кадрлар тайёрлашни яхшилаш масалаларига жиддий эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.
Шундай қилиб, интеграция жараёнида экспорт-импорт операциялари ишлаб чиқаришни кооперациялаш, инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш режалари билан бойитилиши лозим. Бундан ташқари, хорижий капитал, янги технологиялар, лизинг бўйича жиҳозлар ва ҳоказолардан қайта ишлаб чиқаришнинг барча поғоналарида унумли фойдаланиш зарур.
Ўзбекистон интеграция жараёнларини янада ривожлантириш учун халқаро амалиётга боғлиқ муайян масалаларни ижобий ҳал этиши лозим. Биринчидан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, иккинчидан, ўзга давлатлар билан интеграция келишувларини амалга оширишда савдо оқимлари тузилиши ва динамикаси ҳуқуқлараро комиссияларда ҳал қилинишига эришиши, учинчидан, иккиламчи солиққа тортиш ва инвестициялар ҳимояланиши масалаларини чуқур ўрганиб чиқиши керак.
Баралла айтиш мумкинки, яқин ва қўшни давлатлар билан интеграцияни тезлаштириш келгусида Ватанимиз иқтисодиётини кўтариш учун янада қулай имкониятлар яратади. Ҳозир Ўзбекистон Россия, Беларусь, Украина, Озарбайжон, Марказий Осиё мамлакатлари билан яхши савдо-сиёсий алоқалар ўрнатган. Шунинг шарофати ўлароқ, юртимизда кўплаб қўшма корхоналар ишлаб турибди. Биз келгусида МДҲ мамлакатлари билан бир қатор муаммоларни, жумладан, давлатлараро ўзаро мажбуриятларни бажариш, товарларни сотиш бўйича қарздорликни бартараф этиш, диёримизда ишлаб чиқарилган товарлар ҳамдўст давлатлар ҳудудида эркин сотилишини таъминлаш масалаларини ижобий ҳал этиш чораларини кўришимиз шарт.
Хусусан, мамлакатда асосан хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг асосий қисми Россия Федерацияси, Туркия Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳиссаларига тўғри келади.
2019-йилнинг 1-июл ҳолатига хорижий капитал иштирокида ташкил этилган корхоналар 9 014 тани ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 720 тага ёки 43,2 %га ўсган. Шундан минтақа кесимида энг юқориси Тошкент шаҳрида (5 427 та), Самарқанд (465 та), Фарғона (348 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади. Нисбатан камроқ кўрсаткичлар билан Хоразм (111 та), Сирдарё (129 та) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (125 та)ни ташкил қилади (13.1-расм).


Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling