Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
- жадвал. Асосий капиталга инвестицияларнинг молиявий манбалари (млн. АҚШ доллари)
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2008 йил 2009 йил
- 2013 йил 2014 йил 2015 йил
- 13.5-жадвал.Ўзбекистонда инвестиция кўрсаткичлари динамикаси
13.4- жадвал. Асосий капиталга инвестицияларнинг молиявий манбалари (млн. АҚШ доллари)
Ушбу расмдан хорижий инвестициялар ва кредитларнинг йилдан йилган ўсиб бораётганини биргина 2017 йилда 2016 йилга нисбатан 134,9 фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин. Юртимиз салoҳиятининг тoбoра юксалиб бoраётгани, сўнгги йилларда ишга туширилаётган янги замoнавий қувватлар, ишлаб чиқариш ва ижтимoий инфратузилманинг ривoжи, тизимли равишда амалга oширилаётган ислoҳoтлар ва иқтисoдиётнинг эркинлаштирилиши, мамлакатимизда яратилган ниҳoятда қулай инвестиция муҳити кейинги 30 йилда иқтисодий ривожланишнинг янада юксак мақсадли кўрсаткичларини белгилаш имконини беради. Иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириб бориш, чуқур қайта ишланган, тайёр, қўшилган қийматнинг ҳиссаси юқори бўлган маҳсулот ишлаб чиқарувчи тармоқларни жадал ривожлантириш ва уларнинг ЯИМ ҳамда мамлакат экспортидаги улушини кўпайтириш муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатдаги иқтисодий ўсиш омиллари ва манбалари таҳлилининг кўрсатишича, инқирозга қадар бўлган даврда иқтисодий фаолликнинг юқори суръатларига асосан экспорт салоҳиятини ривожлантиришни жадаллаштириш, иқтисодиётга йўналтирилган инвестицияларнинг миқёси, иқтисодиёт таркибини тизимли ва босқичма-босқич янгиланиши ҳисобидан эришилган. Иқтисодий ўсишни иқтисодиёт эркинлашувининг чуқурлашуви ва миқёси кенгайиши, валюта бозорининг барқарорлашуви, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик секторининг жадал суръатларда ривожланишини таъминлади. кейинги йилларида хом-ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли товарлар улушининг ортишига қаратилган таркибий сиёсатни амалга ошириш натижасида мамлакат ялпи ички маҳсулоти таркибида қишлоқ хўжалиги улушининг пасайиши ва саноат, хизмат кўрсатиш соҳаларининг улуши ортиши кузатилмоқда. Бу эса банк тизимининг мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиш суръатларини сақлаш ва миллий устувор тармоқлар рақобатдошлигини ошириш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашдаги ўрнини кенгайтиришга хизмат қилди. Ушбу вазифалар доирасида банк тизими назоратини Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида такомиллаштириш, банк тизими ва алоҳида банкларнинг юқори халқаро рейтинг баҳоларига эга бўлишини таъминлаш, тижорат банкларининг ресурс базасини янада кенгайтириш, уларнинг инвестициявий фаоллигини кучайтириш ҳамда иқтисодиётни таркибий ўзгартириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, тармоқларни молиявий қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган кредитлар ҳажмини кўпайтириш каби муҳим чора-тадбирларни давом эттириш режалаштирилмоқда. Албатта ушбу натижаларга иқтисодиётдаги модернизация ва таркибий ўзгаришлар жараёнини жадаллаштириш, унинг муҳим тармоқларига хорижий ва ички инвестиияларни кенг жалб этган ҳолда, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш орқали эришилади 2010-2017 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси бўйича жами асосий капиталга инвестициялар қарийб 4,5 барробар ортган. Унинг хажми 2010 йилда 15338,7 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 68423,9 миллиард сўмгача ортиб борган. Саноат соҳасидаги тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш йўналишига йўналтирилган инвестициялар таҳлил даври бошида 1514,6 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, давр охирида 14203,8 миллиард сўмгача ёки қарийб 9,4 марта ортган. Бу кўрсаткич мамлакат бўйича ўсиш даражасидан икки марта кўпдир. Ўзбекистон иқтисодиётининг саноат тармоқларида ҳам асосий капиталга инвестицияларнинг динамикаси ўсиш тенденциясига эга бўлиб, 2010 йилда унинг хажми 2334,9 миллиард сўм бўлгани ҳолда, 2017 йилда 12238,1 миллиард сўмни ташкил этган. 13.5-жадвал.Ўзбекистонда инвестиция кўрсаткичлари динамикаси
2017 йили 2010 йилга нисбатан 524 фоизга ортган. Электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш соҳасига 2010 йилда 895,9 миллиард сўм инвестициялар жалб этилган бўлса, 2017 йили унинг ҳажми 5472,2 миллиард сўмга етган ёки 611 фоизга ортган. Ўзбекистон саноати ривожланишининг асосий мақсади нафақат ушбу иқтисодиёт секторида ўсиш суръатларини оширишга интилиш, балки бой табиий ресурслар салоҳиятидан фойдаланиш орқали устувор тармоқлар ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш, унинг замонавий таркибини шакллантириш, ташқи ва ички бозорда мамлакат саноати рақобатдошлиги ва самарадорлигини ошириш учун чора-тадбирлар мажмуасини шакллантиришдан иборат. Стратегик йўналиш саноатнинг экспортга йўналтирилган таркибини вужудга келтириш ва экспортда хом-ашёга нисбатан чуқур қайта ишланган маҳсулотлар улушини ошириш ҳисобланади. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар рўйхатини шакллантириш, шунингдек, 2018–2019 йилларда бошланган, маъқулланган, шакллантирилаётган инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш мақсадида қарорда саноат тармоқлари ва корхоналарига хорижий ва ички инвестицияларни жалб этиш назарда тутилган. 2019 йил ва ундан кейинги йилларда амалга ошириладиган, тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокидаги тармоқ инвестиция лойиҳалари рўйхатидан бир қатор катта лойиҳалар ўрин олган. Жумладан, 2019 йилда умумий қиймати 24 880,5 миллион АҚш доллари эквивалентида инвестицион лойиҳалар режалаштирилган бўлиб, 2019 йилнинг ўзидаёқ 2 417,3 миллион АҚш доллари ўзлаштирилиши башорат қилинмоқда. Ушбу инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, 2019 йил ва ундан кейинги кейинги йилларда 2 882,6 миллион АҚш доллари корхоналарнинг ўз маблағлари ҳисобидан, 51,6 миллион АҚш доллари тижорат банклари кредитлари ҳисобидан ва 21 946,3 миллион АҚш доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилмоқда. Режалаштирилаётган инвестицион лойиҳаларнинг иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқлари ва корхоналарида ўзлаштирилиши назарда тутилган: Геология, ёқилғи-энергетика мажмуаси, қимё, нефть-қимёси ва металлургия саноати масалалари мажмуаси бўйича 19 988,30 миллион АҚШ доллари, жумладан: «Ўзбекнефтегаз» АЖ бўйича 19 158,60 миллион АҚШ доллари; «Ўзбекэнерго» АЖ бўйича 230 миллион АҚШ доллари; «Ўзкимёсаноат» АЖ бўйича 71,7 миллион АҚШ доллари; Геология давлат қўмитаси бўйича 193 миллион АҚШ доллари; «Тошкент металлургия заводи» АЖ бўйича 335 миллион АҚШ доллари; Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобилсозлик, электротехник, мудофаа, пахтани қайта ишлаш ва енгил саноат, маҳсулотларни стандартлашни ривожлантириш масалалари мажмуаси бўйича 629 миллион АҚШ доллари, жумладан «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси бўйича 629 миллион АҚШ доллари; Ҳудудларни ва коммунал соҳани, экология, атроф-муҳитни, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш саноатини комплекс ривожлантириш масалалари мажмуаси бўйича 801,4 миллион АҚШ доллари, жумладан: «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бўйича 180 миллион АҚШ доллари; «Ўзқурилишматериаллари» АЖ бўйича 566,4 миллион АҚш доллари; экология давлат қўмитаси бўйича 55 миллион АҚШ доллари; Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва истеъмол маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари мажмуаси бўйича 562,3 млн. АҚШ доллари, жумладан: «Ўзбек- озиқовқатхолдинг» ХК бўйича 530,6 миллион АҚШ доллари; «Ўзбекбалиқсаноати» уюшмаси бўйича 24,5 миллион АҚШ доллари; «Ўзпахтаёғ» АЖ бўйича 7,2 миллион АҚШ доллари; Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, туризм масалалари мажмуаси бўйича 51 миллион АҚШ доллари, жумладан: фармацевтика соҳасини ривожлантириш агентлиги бўйича 21 миллион АҚШ доллари; соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича 30 миллион АҚШ доллари; Инвестициялар, иқтисодиётни инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари мажмуаси бўйича 2 848,50 миллион АҚШ доллари, жумладан: «Асака банк» АТБ бўйича 448,8 миллион АҚШ доллари; Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки бўйича 1 618,50 миллион АҚШ доллари; «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бўйича 660,3 миллион АҚШ доллари; «Ўзшаробсаноат» АЖ бўйича 65,4 миллион АҚШ доллари; «Ўзчармсаноат» уюшмаси бўйича 55,5 миллион АҚШ доллари қийматида ўзлаштириш режалаштирилмоқда. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, жалб этилаётган хорижий ва ички инвестициялар фaoлият юритaётгaн устувор тармоқлардаги кoрxoнaлaрни тexник вa тexнoлoгик жиҳaтдaн янгилaш, ишлaб чиқaрилaётгaн мaҳсулoтлaр нoмeнклaтурaсини кeнгaйтириш вa рaқoбaтдoшлигини oшириш бўйичa aмaлгa oширилaётгaн чoрaлaр мамлакат иқтисодиётининг янaдa ривoжлaнишини тaъминлaшга хизмат қилади. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling