Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Қишлоқ хўжалигида экспорт ҳажмини кўпайтириш истиқболлари


Download 5.55 Mb.
bet140/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

13.7. Қишлоқ хўжалигида экспорт ҳажмини кўпайтириш истиқболлари

Қишлоқ хўжалиги экспорти Ўзбекистон учун, шунингдек минтақадаги бошқа мамлакатлар учун муҳим даромад манбасидир. Қишлоқ хўжалиги аҳолининг даромад манбаларидан бири бўлиб қолмоқда ва ривожланган қишлоқ хўжалиги сектори иқтисодий ва ижтимоий барқарорлик учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Қишлоқ хўжалиги соҳасининг экспорт салоҳиятининг сезиларли даражада ўсиши 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясининг устувор йўналишларидан бири сифатида кўрсатилган. ФАО Техник Ҳамкорлик Дастурининг янги лойиҳаси Ҳукуматнинг айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ривожлантириш бўйича миллий стратегияни тайёрлашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.


«Ушбу лойиҳа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг айрим турларини экспорт қилиш бўйича миллий стратегияни шакллантиришга тизимли ёрдам беради, шунингдек, республикамиз қишлоқ хўжалиги сиёсати соҳасидаги мақсадлардан бирига эришиш учун бирламчи ҳисса қўшади.
Ўтган йиллар давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ФАО билан биргаликда органик қишлоқ хўжалиги, ўсимликларни ҳимоя қилиш, ресурс тежовчи технологиялар ёрдамида фермерлик ва уруғчиликни ривожлантириш бўйича дастурларни муваффақиятли жорий этди. Янги лойиҳа Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташқи бозорга чиқаришнинг самарали механизмларини яратишга хизмат қилиши керак.
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги экспортини кенгайтириш учун эчимини топадиган асосий масалалар – транспорт, логистика, сақлаш, юқори сифатли озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдир.
Ниҳоят, ривожланган мамлакатларга – Ғарбий Европа, Хитой, Япония ва бошқа мамлакатларга экспорт қилишда, маҳсулот сифати ва келиб чиқишига алоҳида жиддий эътибор берадиган йирик супермаркет занжирлари билан ишлаш учун кузатиш тизимини яратиш керак.
Ўзбекистон статистика давлат қўмитаси маълумотларига кўра, 2018 йилда мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми бўйича 2017 йилга нисбатан 36 фоизга (1,23 млн. тоннага), маблағ ҳисобидан 37,5% га (874,5 млн АҚШ долларига) ўсган. Ҳукумат яқин йилларда ҳам шундай ўсиш тенденциясини сақлаб қолиш ниятида (13.8-расм).




Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling