Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


-расм. Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти (2016-2018 йиллар)70


Download 5.55 Mb.
bet141/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

13.8-расм. Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти (2016-2018 йиллар)70

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб эълон қилинган маълумотларга кўра, 2018 йилда сабзавотлар экспорти 84 фоизга (670,1 минг тоннага), мевалар 8,1 фоизга (307,6 минг тоннага), ер ёнғоқ 2,2 бараварга (29,3 минг тоннага) ўсган. Бироқ ўтган йилда Ўзбекистон тарвуз-қовунларни 4,1% кам экспорт қилган. Узум экспортида ҳам худди шундай ҳолат унинг экспорти 206,8 минг тонна (3,3%)га камайган.



13.9-расм. Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти (2017-2018 йиллар)71

Мамлакатимизда 2021 йилда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 5 миллиард АҚШ долларигача оширишни режалаштирилмоқда.


Чунки, маҳсулотлар ҳажмини оширишдан ташқари, яна улар етказиб берилаётган мамлакатлар географияси ҳам кенгаймоқда. Масалан, 2016 йилнинг ўзида экспорт қилувчи мамлакатлар 9 тага кўпайди. Испания ва Италияга илк бора консерваланган кавар, Ливанга ёнғоқ, Вьетнамга – қуритилган узум (майиз) экспорт қилинди. Рўйхатда яна Бельгия, Швейцария, Голландия, Чехия ва Исроил ҳам бор. 2018 йилда Ўзбекистон Хитой бозорига илк бора гилос ва мошни экспорт қилди. Келажакда қовун, узум, анор, ўрик, олхўри, хурмо, анжир, лимон ва ер ёнғоқни экспорт қилиш режалаштирилмоқда.
МДҲ мамлакатлари, Россия, қўшни Қозоғистон билан савдо-сотиқ ҳам ривожланмоқда (13.10-расм).
Шу боис, бугунги кунда кўпчилик ўзбекистонлик истеъмолчиларни ташвишга солаётган савол – булар ички бозорга, энг аввало нарх-навога таъсир кўрсатмайдими, деган савол, жуда ўринлидир. Бошқа сўз билан айтганда, маҳсулотлар ўзимизнинг бозорларда ҳам қоладими, ёки ҳамма ҳам уларни сотиб ололадими?
Сир эмаски, сотувчиларнинг ўзлари нархларнинг ошишини «бозорда шу маҳсулотнинг, масалан, бу йили гилос ёки тарвуз, қовун ва ҳоказо ўзи кам бўлди, ҳаммасини Россияга жўнатишди…» – деб изоҳлашмоқда.



13.10-расм. Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари айрим импортчилари72




Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling