Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
-чизма. И.Тюнен шаҳар атрофида қишлоқ хўжалиги тармоқларининг жойлашув тизими
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- А. Вебернинг штандорт назарияси
2.1-чизма. И.Тюнен шаҳар атрофида қишлоқ хўжалиги тармоқларининг жойлашув тизими
И.Тюненнинг хизмати шундаки, у биринчи бўлиб ердан фойдаланиш масалаларини кўтариб чиқди ва илмий адабиётга «иқтисодий макон» тушунчасини киритди. У ўзининг абстракт моделида маҳсулотнинг бозорга-истеъмолчига арзон ва сифати бузилмаган ҳолда етказиб беришига катта эътибор беради. Шундай қилиб, И.Тюнен қишлоқ хўжалиги тармоқларини жойлаштиришнинг дастлабки илмий асосини яратувчиси бўлди. А. Вебернинг штандорт назарияси 1909 йилда Тюненнинг ватандоши –Альфред Вебер «Саноат штандорти тўғрисида» номли асарини чоп эттирди. У ўзининг диққат-эътиборини саноат ишлаб чиқаришини жойлаштиришга таъсир этувчи омилларга қаратди. Шу мақсадда Вебер омилларнинг таъсир кучига қараб, табақалаштирди, асосий ҳал қилувчи омилни аниқлади. А.Вебер саноат штандортининг асосчисидир. Штандорт эса-корхонанинг ўрнашган жойи ёки корхонанинг оптимал (стандарт) жойлашган нуқтаси маъносини англатади. Жойлаштириш омили у ёки бу корхонани қуришда кўзда тутилган иқтисодий самарадорлик, фойда нуқтаи назаридан баҳоланади. Бу фойда, Вебер фикрича асосан хом ашё маҳсулотни реализация қилиш, транспорт ва ишчи кучига кетган харажатлар нисбати ҳамда асосий ишлаб чиқариш фондлари қийматидан ташкил топади. Кейинчалик у хом-ашё ва маҳсулотни сотиш билан боғлиқ омилни умумий транспорт сарф-харажатларига киритди. Чунки, маҳсулотнинг таннархига хом-ашёни келтириш, маҳсулотни реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар ҳам киради. Натижада, саноат штандортини белгиловчи иккита омил –транспорт ва ишчи кучи (меҳнат ресурси) олинди. Вебер кейинроқ уларга яна бир муҳим омилни қўшди – у ҳам бўлса агломерация омилидир. Транспорт омилига маҳсулот ёки хом-ашёнинг вазни, ташиладиган масофа, меҳнат ресурсида иш хақи, агломерация омилида эса корхоналарнинг бир жойда тўпланиши ҳисобга олинади. А. Вебер илмий адабиётда ўзининг штандорт назарияси, «жойлаштириш омили» ва «агломерация самарадорлиги» тушунчаларини киритганлиги билан машҳурдир. Агломерация самарадорлиги - бу асл моҳиятига кўра мужассамлашув (концентрация) самарадорлиги бўлиб, у ҳозирги кунда корхоналарнинг йириклашувидан, яъни миқёс, масштаб иқтисоди асосида эмас, балки корхоналарнинг кооперация ва ихтисослашув («хилма-хиллик», ёки сифат иқтисоди) натижасида эришилади. Немис иқтисодчиси А.Вебер «Саноат штандорти назарияси» номли асарида саноатни жойлаштиришнинг қуйидаги учта омил ёки йўналиши ажратиб кўрсатади: 1. Транспорт йўналиши, яъни мулкдорлар ўз корхоналарини транспорт харажатлари энг кам бўлган аҳоли манзилгоҳларида кўришга интиладилар. 2. Ишчи йўналиши, яъни мулкдорлар ўз корхоналарини энг арзон ишчи кучи мавжуд аҳоли манзилгоҳларида қуришга интиладилар. 3. Агломерация, яъни мулкдорлар ўз корхоналарини бошқа саноат корхоналари тўпланган ҳудудларда кўришга ҳаракат қиладилар ва бу билан транспорт йўллари, энергетика хўжалиги, коммунал хўжалиги (ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш инфратузилмаси тизими) барпо қилишга бўлган харажатларини қисқартиришга ҳаракат қиладилар. А.Вебер таълимоти кейинчалик О.Энглендер, Т.Паландер, А.Лёш, В.Кристаллерлар томонидан ривожлантирилади. Хусусан, В.Кристаллернинг «Марказий жой» назарияси аҳоли манзилгоҳларининг жойлашишини асосласа, А.Лёш штандорт назариясини такомиллаштириш орқали монопол фойда, демпинг, солиқ тизими, давлат чегараси, халқаро савдо, техника тараққиёти ва бошқа тушунчалар моҳиятини очиб беради. И.Тюнен (қишлоқ хўжалиги) ва А.Вебернинг (саноат штандорти) ғоялари абстракт шароитларни ҳисобга олган ҳолда яратилган бўлсада, уларнинг илмий аҳамияти ҳозиргача йўқолмаган. Бу оқимларининг ғояларини «омиллар таҳлили» шаклида умумлаштириш мумкин. Омиллар эса ҳудудда айрим жойларни танлаб олиш ва пировард натижада ҳудудий мужассамлашув ва ҳудудий нотекисликларни ёки географик тенгсизликни келтириб чиқаради. Шундай қилиб, ишлаб чиқаришнинг икки асосий тармоғи, яъни қишлоқ хўжалиги ва саноат ишлаб чиқаришини жойлаштириш бўйича илмий ғоялар яратилди. Энди навбатида аҳоли жойлашуви, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳаларининг ҳудудий ташкил этиш муаммоларига келди. Бу ҳақдаги ишланмалар ҳам немис олими Вальтер Кристаллерга тегишли. У 1930-йилларда аҳолининг ҳудудий тарқалиши ва жойланиши масалаларини ўрганиб, ўзининг «Жанубий Германия марказий ўринлари» номли китобини ёзди. Марказий ўринлар турли йирикликдаги шаҳар ва бошқа аҳоли манзилгоҳлари бўлиб, улар ўзига хос таъсир доираси, хизмат кўрсатиш радиусига эга. Идеал ҳолатда ҳар хил миқёсдаги марказий ўринлар географик муҳитда олтибурчак шаклга эга ва улар асаларининг уясини эслатади. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling