Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet22/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Ижтимоий-иқтисодий омиллар орасида энг муҳими, аҳоли ва меҳнат ресурсларидир. Бу ўринда икки ҳолни қайд қилиш лозим: биринчидан, шундай корхоналар борки, уларга сон жиҳатидан кўп ишчи керак. Масалан, тикув фабрикаси, консерва ишлаб чиқариш, пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш ва ҳ.к. Бошқа корхоналарга эса, меҳнат ресурсларининг миқдори кўп бўлиши шарт эмас, уларда «оз» ва «соз» малакали ишчи кучи талаб қилинади. Масалан, радио ва асбобсозлик, аниқ машинасозлик ва ҳ.к.лар. малакали ишчи кучи мавжуд бўлган шаҳарларда, илмий техник марказларда жойлаштирилади.
Ўзбекистонда маҳаллий аҳолининг табиий кўпайиши даражаси юқорилиги, миграцион ҳаракати фаолсизлиги меҳнат захиралари кўплаб шаклланишига олиб келади. Шу сабабли уларнинг миқдори кўп бўлган қишлоқ жойларда, шаҳарларда янги саноат корхона ва бошқа корхоналарни, маданий-маиший муассасаларни ташкил этил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ҳамда бу борада махсус мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилмоқда.
Аҳоли фақат ишчи кучи эмас, балки у энг аввало, «истеъмолчи» ҳамдир. Бу омилнинг роли эса ҳозирги кунда кескин ошиб бормоқда. Шу сабабли истеъмол омили корхоналарни ўзига «тортади». Истеъмол омили фақат халқ эҳтиёжи билан белгиланмайди. Ишлаб чиқаришнинг ўз талаби, бошқа хил маҳсулотларнинг кенг миқдорда сарфланиши, уларни транспортда келтиришнинг ноқулайлиги ҳам бундай корхоналарни истеъмол районларида барпо этишни назарда тўтади.
Транспорт ҳам жуда муҳим, чунки у ишлаб чиқаришнинг бевосита давом эттирувчи тармо\и ҳисобланади. Шунинг учун транспортнинг аҳамияти барча бошқа омиллар билан қўшилиб, уйғунлашиб кетади ва уни «соф» ҳолда ажратиб олиш қийин. Шу билан бирга транспорт масаласи иқтисодий-географик омил билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Бу объектнинг энг аввало, ташқи (ҳудудий) иқтисодий муносабатларини англатади.
Илмий-техник тараққиёт омилининг таъсири бир қатор тармоқларни ҳудудий ташкил этишда аниқ намоён бўлади. Масалан, машинасозлик, электротехника ва кимё саноат тармоқларига тегишли кўпгина корхоналар юксак даражада илмий техника қудратига эга бўлган шаҳарларда жойлаштирилади.
Юқорида кўрилган омилларнинг аҳамияти катта. Аммо уларнинг барчаси пировард натижада экологик омил билан «ҳисоблашишлари» керак. Ҳозирги кунда айрим саноат корхоналарининг ишлаши шу нуқтаи назардан тўхтатилганлиги бежиз эмас. Экологик жиҳатдан кимё, ёғоч-целлюлоза, гўшт, консерва, чарм заводлари, иссиқлик электростанциялари аҳоли жойлашган марказлардан узоқроқда бўлгани яхши. Бу омил билан ҳозирги кунда ҳисоблашмасдан иложи йўқ.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling