Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Давлатлараро бирлашмалар.
- Шахсий уния
Конфедерация давлатларнинг шундай иттифоқидан иборатки, у қатъий муайян мақсадлар (сиёсий, ҳарбий, иқтисодий мақсадлар) йўлида шартнома ёки битим асосида тузилади ҳамда муваққат хусусиятга эга бўлади. Конфедерация кейинчалик ё федерацияга (АҚШ, Швейцария сингари) ўсиб, бирлашади ёхуд (Австрия-Венгрия каби) тарқалиб кетади.
Конфедерацияни ташкил этувчи давлатлар халқаро ҳуқуқий муносабатлар субъектлари сифатида сақланиб қолиб, ўз фуқароликлари, ҳокимият органлари тизимига – бошқармалари, суд органларига эгалик қилишда давом этади. Улар ҳокимиятни мустақил бошқариб, ўз конституцияларига эга бўлади. Шунинг учун конфедерация даражасида қабул қилинадиган ҳужжатлар шу конфедерацияга кирувчи давлатлар олий органлари томонидан маъқулланиши шарт. Конфедерация аъзолари ўз мустақил даромад манбаларига эга бўлиб, унинг бир қисмини конфедерация бюджетига ўтказишлари мумкин. Конфедерация Қуролли Кучлари мазкур конфедерация аъзолари бўлган давлатлар ҳарбий қисмларидан ташкил топади ва уларнинг қарорлари асосида конфедерация қўмондонлиги ихтиёрига юборилади. Умуман, таъкидлаш лозимки, давлат ҳокимияти тузилиши биз юқорида кўрсатиб ўтган шакллардангина иборат, деб ўйлаш нотўғри бўларди. Дунё давлатлараро бирлашиш ва ошкора ҳуқуқий иттифоқларнинг кўплаб шакллари (шахсий ва реал уния1, вассаллик, сюзеренитет, миллатлар ва давлатлар ҳамдўстлиги, давлатлар ҳамжамияти)ни, доминионлар ва метрополиялар, савдо иттифоқлари, ҳарбий блоклар муносабатлари ва ҳоказоларни кўп кўрган. Бироқ булар энди давлатлар бирлашмаларга киради. Давлатлараро бирлашмалар. Давлатнинг ҳудудий тузилишдан давлатлараро бирлашма (тузилма)ни фарқлаш керак. Бундай бирлашма давлатларнинг шундай иттифоқини билдирадики, унинг доирасида умумдавлат ёки давлатлар устида турувчи органлар мавжуд бўлади. Лекин, айни пайтда, бирлашадиган давлатлар ўз суверенитетларини сақлаб қолади. Шу мазмунда шахсий ва реал униялар, протекторат ва уюшган давлатлар, конфедерация, ҳамдўстлик ва бошқа шаклларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Шахсий уния — бу бошқарув монархик шакли оқибатида юзага келадиган давлатлараро бирлашишнинг энг оддий тузилишидир. У ё тасодифан тўғри келиб қолган тахтнинг меросхўри сифатида ёхуд бир давлат тождорлик ҳуқуқини бошқа давлатга топшириши туфайли монарх бошқа давлат тожини эгаллаш ҳуқуқига эга бўлганда юзага келади. Бунда бошқа мамлакат монархи давлат бошлиғи бўлиши конституциявий ҳуқуқ билан ўрнатилмайди. Натижада бир шахснинг ўзи айни пайтда мутлақо мустақил давлат бошлиғи лавозимини эгаллаган бўлади. Шунинг учун ҳам шахсий уния икки давлатнинг юридик иттифоқини англатмайди ҳамда умумдавлат органларининг ташкил этилишига олиб келмайди. Шу давлатлар тахтларини бошқа шахслар эгаллаши билан у барҳам топади. Шахсий унияга Польша тожини қудратли Августга топшириш натижасида ташкил топган Саксония билан Польша ўртасидаги уния (1697-1763 йиллар), шунингдек, Буюк Британия билан Ганновер ўртасдаги уния (1714-1837 йиллар) мисол бўла олади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шахсий унияга қарама-қарши ўлароқ реал уния давлат бошлиғи умумий институти – монарх ва давлат ҳокимиятининг бошқа умумий органларини ташкил этиш асосидаги давлатларнинг ҳуқуқий иттифоқини билдиради. Реал уния доирасида иттифоқ давлатларининг суверенитети сақланиб қолиши мумкин. Шундай иттифоққа Швеция билан Норвегия унияси (1814-1905 йиллар)ни мисол қилиб келтириш мумкин бўлади. Бу ерда умумий монархдан ташқари фақат ташқи алоқалар органлари умумий бўлган. Аксинча, Австрия-Венгрия унияси (1867-1918 йиллар)да императордан ташқари ташқи сиёсат идораси, молия ва Қуролли Кучлар умумий эди. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling