Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Унитар (ягона, лотинча «unus» – «бир» сўзидан олинган) давлат
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Федератив
Унитар (ягона, лотинча «unus» – «бир» сўзидан олинган) давлат оддий тузилишга эга яхлит давлат бўлиб, тўла сиёсий бирлик эканлиги билан бошқалардан фарқ қилади. Унитар давлатларнинг аксарияти муайян маъмурий - ҳудудий бўлиниш (туманлар, вилоятлар, кантонлар)га эга. Бироқ мазкур мустақил қисмлар давлат суверенитети аломатларига эга эмас. Бундай давлатда олий органларнинг ягона тизими ҳамда ягона қонунчилик мавжуд бўлади. Унитар давлатнинг яхши томони шундаки, унинг тузилиши содда бўлиб, олий ҳокимият тўлалигича унинг тасарруфида бўлади.
Барча унитар давлатларга хос бўлган марказлаштириш турли шаклларда ва турли даражада намоён бўлиши мумкин. Баъзи мамлакатларда маҳаллий органлар умуман бўлмайди ва маъмурий-ҳудудий бўлинмалар марказий ҳокимият тайинлаган вакиллар томонидан бошқарилади. Бошқа давлатларда маҳаллий органлар ташкил этилади, лекин улар (бевосита ёки билвосита) марказий ҳокимият назорати остида бўлади. Марказий ҳокимият маҳаллий органлар устидан назоратнинг қай турини амалга оширишига қараб, унитар давлатлар марказлашган (Буюк Британия, Швеция, Дания ва бошқалар) ва марказлашмаган (Франция, Италия, Испания ва бошқалар)га бўлинади1. Бундан ташқари, баъзи унитар давлатларда бир ёки бир неча ҳудудий бўлинмаларга бошқалардан имтиёзлироқ ҳуқуқий мақом берилиши мумкин. Бундай унитар давлат нисбий маъмурий мустақил мухторият (автономия)га эга бўлади. Давлат тузилишининг юқоридаги шакли ҳудудий бўлинмаларнинг махсус манфаатларини ҳисобга олиш зарур бўлган жойларда қўлланилади. Мазкур автоном тузилмаларда ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқи бошқа аҳолига қараганда кенгроқ бўлади. Бироқ мухториятлар мустақиллигига марказий ҳокимият белгилаган доирадагина йўл қўйилади. Федератив (лотинча «foedus» – иттифоқ, шартнома) давлат – мураккаб давлат. Давлат ва ҳуқуқ фанида давлатларнинг шартнома ва қонуний тартибга солинган бирлашувини таъсис этишга асосланган иттифоқ федерация деб аталади. Демак, ўзаро бирлашишга интилувчи бир қанча мустақил давлатлар мавжуд бўлган жойдагина федерация ташкил этилиши мумкин. Кўпчилик (ҳатто сиёсатдонлар, юристлар, жамоат арбоблари ҳам) федерация нима эканлиги ҳақида жуда мавҳум тасаввурга эга. Шу муносабат билан биз тирихга мурожаат этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. Федерациянинг келиб чиқиши тарихини тахминан шундай тасаввур этиш мумкин: сиёсий жиҳатдан шаклланиб бўлган бир қанча кичик давлатлар мустақил яшашга интилишади, бироқ ташқи хавф-хатар ва ички қийинчиликлар улардан бошқа ўзига ўхшаш давлатар билан бирлашишни тақозо этаётганига ишонч ҳосил қилади. Шундай қилиб, улар мазкур бирлашув нималардан иборат бўлиши ҳамда қандай қонуний тартибда бу амалга оширилиши ҳақида шартнома тузиб, ягона давлатни барпо этади. Бу бирлашув, одатда, «абадий» деб эълон қилинади. Швейцарияда худди шундай воқеа содир бўлганди. У ерда кучли қўшниларга қарши кураш давомида дастлаб, 1321 йили Ури, Швиц, Нидвалден ва Обвалден деб номланган кичик давлатлар (кантонлар) стратегик мақсадларда бирлашишди ва кейинчалик «иттифоқ ёрлиғи»ни ёзишди. 1332 йили улар федерациясига Люцерн кантони қўшилди. 1352 йили Цюрих, Гларус ва Цуг федерацияга бирлашди. 1353 йили Берн «абадий» қўшилди. 1415 йили Ааргау кантони Австриядан ажратиб олинди ва федерация таркибига киритилди. Шу йилдан бошлаб Швейцарияда ҳар йили ўтказиладиган федерал съездлар ўз ишини бошлади. Анча кейинроқ Америка Қўшма Штатлари худди шундай асосда бирлашдилар. Улар дастлаб бир-биридан мустақил 13 инглиз колониясидан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзининг махсус сиёсий ва конституциявий тарихига эга эди. 1775 йили бу колониялар Англияга қарши курашда стратегик мақсадларда бирлашишди. 1781 йили, кейин эса 1787 йили штатлар ўз федерал конституцияларини ишлаб чиқишди, яъни улар энди давлатчилик асосида бирлашишганди. Кейин улар сафига Франциядан сотиб олинган Луизиана қўшилди. Россиядан Аляска сотиб олинди. Мексикадан «ҳудудлар», Испаниядан Антил ороллари тортиб олинди. Юз йилликлар мобайнида мустақил сиёсий ҳаёт кечириб келган 25 немис мустақил давлатлари ва эркин шаҳарлари 1871 йили худди шу тарзда бирлашишди. Улар «абадий конфедерация» сифатида ягона Германияни ташкил этди. 1867 йилда Шимолий Америкадаги уч инглиз вилояти (Канада, Янги Шотландия ва Янги Брауншвейг) «Канада номли ягона мустақил давлат»га бирлашди. Ҳозирги вақтда Россия, АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон федератив давлатлар сифатида мавжуд. Одатда, федерация норматив шартнома асосида (бунга 1922 йили СССРнинг ташкил топиши мисол бўла олади) ёхуд конституция қабул қилиниши (1787 йили ташкил топган АҚШ мисол бўла олади) асосида вужудга келади. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling