Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet40/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

6-ўрин: Хитой. Табиий бойликлари асосан кўмир ва ёғочдан иборат бўлган Хитойнинг бундай бойликлари тахминан 23 трлн. долларни ташкил қилади.
5-ўрин: Эрон. Унинг умумий табиий бойликлари 27,3 триллион долларни ташкил қилиши ҳисоблаб чиқилган. Шундан 16 трлн. доллари нефт ҳиссасига тўғри келса, қолган 11 трлн. доллари газ конларига тўғри келади. Эрон газ ҳажми бўйича Қатар билан беллашади.
4-ўрин: Канада. Табиий бойликлари қиймати 33,2 триллион долларга тенг. Бунга 2009-2010 йилларда очилган нефтли қумлардан 150 млрд. баррелга тенг конлар топилгани сабаб бўлган. Ҳозирда нефт ортидан Канада 21 трлн. доллар ишлаб олиши мумкин.
3-ўрин: Саудия Арабистони. Бу давлатнинг 34,4 триллион долларлик табиий бойликлари бўлиб, бундан 31,5 трлн. доллари нефт ҳиссасига тўғри келади. Айнан Саудия Арабистони ҳиссасига дунёдаги нефтнинг тахминан 20 фоизи тўғри келади.
2-ўрин: АҚШ. Табиий бойликлари 45 триллион долларга тенг дея баҳоланган. Шундан 11 трлн. доллари ёғочга тўғри келса, кўмир 30 трлн. долларни ташкил қилади. Бундан ташқари АҚШ олтин, мис, нефт ва газ конларига ҳам эга. АҚШ ўз табиий бойликларидан келгуси авлодга қолдиришни кўзлаб деярли фойдаланмайди.
1-ўрин: Россия. Табиий бойликлари унинг ҳудуди қадар улкан — 75 триллион доллардан ортиқ. Шундан 28,5 триллиони — ёғоч, 19 трлн. табиий газ ва 7 трлн. доллари нефт ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари Россия кўмир бўйича иккинчи ўринда, олтин конлари бўйича учинчи ўринда туради.
Аммо бу конларнинг кўпчилиги етиб бориш қийин ва музли ҳудудларда эканлиги боис ҳозирча фойдаланилмайди.
4.2.Минтақада минерал ҳомашё ресурслари тушунчаси, унинг иқтисодий аҳамияти ва унда оқилона фойдаланиш муаммолари
Минерал хом-ашё ресурслари тушунчаси. Минерал-хомашё ресурслари ҳар бир мамлакатнинг энг муҳим бойлик манбаидир. Ундан олинаётган маҳсулотлар инсоннинг турли эҳтиёжини қондиради. Минерал-хомашёдан турли металлар, ёқилғи, қурилиш материаллари, химикатлар, қишлоқ хўжалиги учун ўғитлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Ер остидаги минерал ҳосилалар қидирилмаган ва баҳоланмаган бўлса, у ҳолда улар минерал хомашё сифатида кўриб чиқилиши мумкин, ҳолбуки уларни аниқлашга ва қидиришга меҳнат сарфланган. Аммо ер остидаги бундай минерал хомашё захиралари потенциал ресурслар ҳисобланади, холос. Улар ер қаъридан қазиб олингандан кейингина ҳақиқий минерал хомашё ҳисобланади. Минерал хомашё тушунчаси фойдали қазилма тушунчаси билан узвий боғлиқдир.
Фойдали қазилма - ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришнинг ҳозирги даражасида саноатда фойдаланиш учун яроқли бўлган ер қобиғидаги табиий минерал моддалардир. Улар ер остидан қазиб олингандан кейин минерал хомашё кўринишига эга бўлади. Шундай қилиб, ер қа’ридан қазиб олинган, халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар минерал хомашё дейилади. Мамлакатда муайян муддатда қидирилган, аниқланган, баҳоланган ҳамда прогноз қилинган фойдали қазилмалар эса минерал ресурслар деб аталади.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling