Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Ўзбекистонда олтин захиралари ва уни қазиб олиш
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўзбекистонда уран захиралари
Ўзбекистонда олтин захиралари ва уни қазиб олиш. Ўзбекистон ҳудудининг катталиги бўйича 55-ўринда, аҳолиси бўйича 39-ўринда, олтин захиралари бўйича 4-ўринда, ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми юзасидан дунёда 8-ўринда ва аҳоли жон бошига олтин ишлаб чиқариш бўйича 5-ўринда туради. Мамлакатимизда йилига қарийиб 100 тонна атрофида олтин қазиб олинади. Маълумот учун 2016-2018 йилларда 70-80 тонна атрофида олтин экспорт қилимоқда. Шу ўринда дунёдаги энг йирик олтин заҳирлари мавжуд давлатларни кўриб чиқсак. Хитой 1-ўринда 450 минг тонна, Австралия 270 минг тонна, Россия 245 минг тонна, АҚШ 211 минг тонна, Канада 160 минг тонна, ЖАР 150 минг тонна атрофида олтин қазиб олмоқда.
Олтин глобал молия тизимининг муҳим элементи, чунки бу металл коррозияга мойил эмас, кўплаб техник соҳаларга эга ва унинг захиралари кичикдир. Олтин тарихий катаклизмалар жараёнида деярли йўқолиб кетган, лекин фақат тўпланган ва эриган. Ҳозирги кунда жаҳон банкининг олтин захиралари 32 минг тоннага баҳоланмоқда (агар сиз бу олтинни бирлаштирсангиз, сиз тахминан 12 метрли бир кубни оласиз). Олтиннинг халқаро валюта сифатида ролини пасайиши бир неча марта таъкидланган, бироқ жаҳоннинг деярли барча банклари олтинни ликвидлилик манбаларидан бири сифатида сақламоқда. Шундай қилиб, 2007 йил маълумотларига кўра, марказий банклар захирадаги активлар сифатида миналаштирилган олтиннинг жаҳон жамғармаларининг 20% ини ушлаб туришган, айрим давлатлар захираларнинг 10% ни олтин билан ушлаб туришган. Мамлакатимизда 2019 йил маълумотларига кўра валюта захиралари 27,4 миллиард долларни ташкил этган. Уларнинг 14,4 миллиард доллари монетар олтиндир. Ўзбекистонда уран захиралари. Ўзбекистон Давлат Геология қўмитаси маълумотига кўра, республикада аниқланган уран захиралари миқдори 190 минг тоннани ташкил қилади. Ундан 140 минг тоннаси – қумлоқ уран конларидир, 47 – минг тоннаси қора сланец уран конлари. Қазиб олиш осонроқ бўлган қумлоқ уран конлари олдин хорижий сармоядорларга таклиф қилинмас эди. Ушбу конлар Ўзбекистонда уран қазиб олиш ҳуқуқига эга бўлга ягона корхона - Навоий тоғ-металлургия комбинати захиралари таркибига киради. Сўнгги бир неча йил давомида Ўзбекистон ҳукумати хорижий сармоядорларни қора сланецли уран конларидан уран қазиб олишга чорлашга ҳаракат қилди, лекин муваффақиятга эриша олмади. Бундай уран қазиб олиш учун катта инвестициялар киритиш керак. Айни дамда Ўзбекистон қазиб олинган барча уран рудасини экспортга юборади. Хусусан 2019 йил январида Ўзбекистон ва Ҳиндистон орасида уран етказиб бериш бўйича 200 млн долларлик шартнома имзоланган эди. Маълумот учун, бугунги кунда дунёнинг фақат 16 та мамлакатида уран захиралари аниқланган. Шунлардан бири Ўзбекистон. Энг йирик уран захиралари: Австралияда – 1,6 млн тонна, Қозоғистонда – 745 минг тонна, Канадада – 509 минг тонна, Россияда – 507 минг тонна. Ўзбекистон уран заҳирлари бўйича дунёда 11-12 ўринларда, уни қазиб олиш бўйича 7- ўринда туради. Мамлакатимизда ушбу соҳада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Франциянинг Orano Mining S.A компанияси билан Навоий вилоятида уран конларини қидириш ва қазиб олиш бўйича қўшма корхона ташкил қилинди. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling