Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet44/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Ўзбекистонда мис захиралари. Мамлакатимиз мис захиралари бўйича дунёда 10-11-ўринда туради. Бугунги кунда Ўзбекистонда ягона мис ишлаб чиқарувчи, бу – «Олмалиқ» ТМК бўлиб, у йилига 100 минг тонна мис ишлаб чиқаради. Компания асосан Кальмакыр ва Сары-Чеку мис-порфир конларидан фойдаланади. Ундан ташқари янги мис рудаси захираларини излаб топиш, мавжудларини ишга тушириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Россиянинг «Росгеоперспектива» компанияси Навоий вилоятидаги «Казахтау» и «Казахтау –I» мис-порфир конларида синов қудуқлари қазилади. Дастлабки босқичда сармоялар миқдори
3 миллион доллардан иборат.
Rio Tinto номли Австралия-британия компаниясига Намангандаги «Гава» ҳудудида мис топиш учун «Дальнее» номли конни ўзлаштиришга киришди. Унинг умуммий қиймати 1,7 млрд. доллар. Лойиҳа очиқ услуб билан йилига 23 миллион тонна руда қазиб олишни назарда тутади.
Минтақада кўмир захиралари. Ўзбекистон қидириб топилган кўмирнинг 1900 млн. тонна миқдоридаги захираларига эгадир, шу жумладан қўнғир кўмир захиралари 1853 млн. тоннани ташкил этади.
Сурхондарё вилоятидаги Шаргун кўмир конида йиллик кўмир қазиб олиш ҳажми бугунги 150 минг тоннадан 900 минг тоннага етказилиши режалаштирилмоқда.
Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси ушбу лойиҳани амалга оширишга киришди. Хитойлик мутахассислар умумий узунлиги 1,5 минг километр бўлган эски кўмир шахталарини қайта тиклаш ҳамда 2,2 км янги туннеллар қазиш ҳисобидан қўшимча миқдорда хом-ашё қазиб олишни режалаштиришган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 105,5 миллион долларни ташкил қилади. Тайёрлов ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида якунлаш режалаштирилган. Шагункўмир маҳсулотини ташиш учун 20 километрли темирйўл қурилади ва мавжуд йўллар таъмирланади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Шаргун конида кўмир захиралари 33 миллион тоннадан ортиқ. Бу республикадаги энг бой кон ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг етакчи кўмир қазиб олувчи мамлакатлари Хитой, АҚШ, Ҳиндистон, Германия, Россия ва Украина ҳисобланади. Ўзбекистон ҳам яқин йилларда ушбу рўйхатдан жой олишни режалаштирган.

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling