Мавзу бўйича қисқача хулосалар
1. Табиий - географик шароити нуқтаи назардан оладиган бўлсак, Ўзбекистан қатор қулайликларга эга бўлган минтақалардан ҳисобланади. Республика майдони 448,9 минг км2 га тенг бўлиб, у ғарбдан шарққа 1425 км га, шимолдан жанубга эса 930 км га чўзилган. Ўзбекистон ўз майдонига кўра Европанинг Буюк Британия, Бельгия, Дания, Швейцария, Австрия каби мамлакатлар майдонини қушиб ҳисоблаганда ҳам улардан катталик қилади.
2. Ер ости бойликлари орасида мис, қўрғошин, олтин, кумуш, руҳ вольфрам, уран, табиий газ, нефт, кўмир, аллюминий хом ашёси, туз, қимматбаҳо тошлар, мармар, каолин, озокерит, корунд кабилар бор.
3. Минерал-хомашё ресурслари ҳар бир мамлакатнинг энг муҳим бойлик манбаидир. Ундан олинаётган маҳсулотлар инсоннинг турли эҳтиёжини қондиради. Минерал-хомашёдан турли металлар, ёқилғи, қурилиш материаллари, химикатлар, қишлоқ хўжалиги учун ўғитлар ишлаб чиқаришда фойдаланилади.
4. Минерал-хомашё ресурсларига бўлган эҳтиёж истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришга нисбатан жадал ортиб бормоқда. Бу асосан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва такомиллаштириш, унинг энергетик ва техникавий қуролланганлик даражасини ошириш учун кўп миқдорда табиий ресурслар зарурлиги билан изоҳланади.
5. Ўтган вақт мобайнида республикада ер қаъридан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва уни муҳофаза қилиш, минерал-хом ашё ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, ҳудудларда замонавий саноат ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш юзасидан бир қатор комплекс чора-тадбирлар мақсадли амалга оширилди.
Назорат саволлари:
1. Табиий ресурслар тушунчаси мазмуни ва моҳиятини изоҳлаб беринг?
2. Ўзбекистоннинг табиий - географик шароити ҳақида баён қилинг?
3. Минерал хом-ашё ресурслари тушунчасига таъриф беринг?
4. Минерал хом-ашё ресурсларини иқтисодий аҳамияти нимада?
5. Ўзбекистонда олтин, уран, мис, кўмир захиралари ва уни қазиб олиш кўрсаткичлари ва иқтисодий аҳамиятини баҳоланг?
6. Ўзбекистонда неть ва газ захираси ва уни қазиб олиш юзасидан амалга оширилаётга ислоҳотлар тўғрисида нималарни биласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |