Минтақада магистрал қувурлар. Ўзбекистон ҳудудида йирик табиий газ, нефт конларининг топилиши ва ишга туширилиши сабабли қувур транспорти ривожланди, муҳим аҳамиятга эга бўлган газ қувурлари вужудга келди.
Нефть ва нефть маҳсулотларини қувурлар орқали ташиш темир йўл ва дарё йўллари орқали ташишдан ики-уч марта арзон, йўл давомида маҳсулотнинг табиий йуколиши камаяди, ташиш жараёни мунтазамлашади.
Қувур орқали юк ташиш жараёнини автоматлаштириш анча осон бўлиб, кўп сонли ишловчиларга зарурият булмайди. 1980 йилда трубопроддаги нефть маҳсулотларини ташиш таннархи бир тийиндан хам кам, бу темир йўлга нисбатан 2,6 милрд. сум иқтисод қилиш имконини берган.
Нефтигаз индустрияси саноатнинг флагмани ва иқтисодиётнинг етакчи тармоғи ҳисобланади. У мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди. 2018 йил 1 январ ҳолатига республика бўйича магистрал қувурларнинг узунлиги 13895,7 км.ни ташкил қилди (8.1-расм).
8.1-расм. 2018 йил 1 январ ҳолатига магистрал қувурлар узунлиги, км
Газ қувурлари барча магистрал қувурларнинг 99,2 %ни ташкил қилади. Нефт қувурларининг улуши 0,8 % ни ташкил этади.
Магистрал қувурларнинг муҳим афзалликлари қуйидагилардан иборат:
1) юкларни ташишнинг арзонлиги (улар орқали нефт ташиш темир йўл транспортига қараганда 3 баравар кам харажат қилади);
2) қувур линиялари қурилиши учун нисбатан кам харажатлар (бир хил қувватга эга магистрал ёки темир йўл қурилишидан 2 баравар кам);
3) тўғри ишлайдиган қувурлар ишончли, иқлим шароитига боғлиқ эмас, йил бўйи ишлайди;
4) минимал йўқотишлар кам (темир йўл билан таққослаганда 1,5 баравар кам ва сув транспортига нисбатан 2,5 баравар кам);
5) юқори ўтказиш қобилиятига эга.
Ушбу транспорт турининг камчиликлари: юкларни ташиш тезлигининг пастлиги ва экологик ҳалокат хавфини туғдирадиган авариялар хавфи билан изоҳланади, металл сарфининг кўплиги киради. Қувур диаметри 24 дюм бўлган 1 км қувурга 123 тонна метал сарфланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |