Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
Мавзуга оид қисқача хулосалар
1. Республика, минтақавий ва маҳаллий ҳокимият органлари ўртасида ваколатларни янада аниқ тақсимлаш давлат ҳокимиятининг мазкур бўғинларини бошқариш механизмининг самарадорлигини ошириш, ҳар бирининг мустақиллигини кенгайтириш, муайян ваколатлар уларни мумкин қадар самарали амалга оширишга хизмат қилади. 2. Давлатнинг ваколатларни тақсимлаш муаммоларини ҳал қилиш борасидаги фаолияти маҳаллий бошқарувни янада ривожлантириш, иқтисодий ва ижтимоий ривожланган кучли демократик давлат қуришнинг зарур шарти сифатида маҳаллий бошқарувнинг самарадорлиги, роли ва мақомини оширишга йўналтирилган давлат бошқаруви соҳасидаги ягона давлат сиёсати доирасида амалга оширилади. 3. Мамлакатимиздаги бугунги ҳолат, маҳаллий бошқарувни тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини кўрсатмоқда. «Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепцияси» қабул қилиниши ҳам бу борадаги аҳвол нечоғлик жиддийлигидан далолатдир. Концепцияда маҳаллий бошқарувдаги асосий субъект – ижро органлари фаолияти ислоҳотларни тўлиқ рўёбга чиқаришга, қўйилган вазифаларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётгани эътироф этилди ва бу борадаги камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари белгиланди. 4. Ҳокимликларда ҳужжатлар билан ишлашнинг эскирган тизими амалда бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб бермайди. Ўрганиш натижасида барча ҳокимликларда электрон ҳужжат алмашинув тизимидан фойдаланиш паст даражада ташкил этилгани паст даражада. Замонавий тўлиқ электронлаштирилган ахборот алмашинув тизимини жорий этишга туманларнинг молиявий имкониятлари етмайди. Ҳужжат алмашинув тизимида қўл меҳнатининг улуши катта бўлиб, баъзи туман ҳокимликларида ҳужжатларни ижро этиш интизомига риоя этилмайди. 5. Маълумки, жамият тараққиёти кўп жиҳатдан ҳокимиятни тўғри ташкил қилишга, бошқарувда энг самарали воситалардан фойдаланишга боғлиқ. Бу борада мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ижро ҳокимияти тизимини оптималлаштириш орқали унинг ваколатлари, масъулияти ва давлат тизимидаги мавқеини ошириш бўйича ислоҳотларни изчил амалга оширишга устувор аҳамият қаратилган. Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling