Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


Download 5.55 Mb.
bet199/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

Халқаро молия корпорацияси (ХМК) - қарзлар беради, корхоналар акционерлик капитали ва ривожланаётган малакатлар хусусий сектори корхоналарига инвестицияларни рағбатлантириш мақсадларида маслаҳат хизматлари кўрсатади.
Халқаро резерв валюталар - дунёнинг барча мамлакатларида халқаро тўлов воситаси сифатида қабул қилинадиган етакчи валюталар.
Халқаро тараққиёт ассоциацияси (ХТА) - камбағал мамлакатлар ҳукуматларига фоизсиз қарзлар (кредитлар) ва грантлар беради.
Хўжаликлараро кредит - бир корхона (муассаса) томонидан иккинчисига берилиб, уларнинг капитал қурилиш, қишлоқ хўжалик соҳаларидаги муносабатларига, шунингдек, ички хўжалик ҳисоби бўғинлари билан муносабатларига хизмат қилувчи қарз маблағлари.
Халқаро шартнома - халқаро ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини вужудга келтириш, ўзгартириш ёки бекор қилиш ҳақидаги келишув бўлиб, улар иштирок этувчи субъектларнинг сонига қараб икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларга бўлинади.
Ҳаракат стратегияси - давлатнинг маълум муддатга ёки узоқ йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури.
Қизил чизиқ - аҳоли пунктлар таркибидаги мавжуд, ўзгартирилаётган ва янги белгиланаётган умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ҳамда муҳандислик ва транспорт коммуникацияларининг ҳимоя зоналарини белгилаб берадиган даҳалар, мавзелар ва режалаштириш тузилмаси бошқа қисмларининг ҳудудларини аҳоли пунктларининг кўчалари, тор кўчалари ва майдонларидан ажратиб турувчи, шаҳарсозлик ҳужжатларида белгилаб қўйиладиган чегаралар;
Қуришни тартибга солиш чизиқлари - бинолар ва иншоотларни жойлаштиришда шаҳарсозлик ҳужжатларида қизил чизиқлардан ёки ер участкаси чегараларидан маълум оралиқ жой ташлаган ҳолда белгилаб қўйиладиган қуриш чегаралари;
Қурилишга рухсат бериш - шаҳарсозлик ва тадбиркорлик фаолият учун ер участкаларини танлаш ва ажратишга, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришга, объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқишга, қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга, якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсатномаларни бериш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиб бериш, қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга кабул қилиш жараёнлари;

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling