Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


-МАВЗУ. МИНТАҚАЛАР АҲОЛИСИ ВА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ


Download 5.55 Mb.
bet47/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

5-МАВЗУ. МИНТАҚАЛАР АҲОЛИСИ ВА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ


Режа:
5.1. Аҳолининг табиий ўсишнинг асосий омиллари. Аҳолининг ўсиш динамикаси ва демографик тенденциялар.
5.2. Минтақада меҳнат бозори. Меҳнат бозорини тартибга солишнинг худудий асослари, аҳоли бандлиги ва уни такомиллаштириш йўллари.
5.3. Минтақада меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш йўллари
5.4. Халқаро меҳнат ресурсларининг ўзига хос хусуcиятлари
5.5. Минтақа иқтисодиётида меҳнат ресурслари мобиллиги


Таянч тушунча ва иборалар: аҳоли, аҳолининг табиий ўсиши, аҳоли зичлиги, демография, демографик вазият, демографик тенденциялар, демографик омиллар, демографик хусусиятлар, ҳудудий демографик ўсиш, меҳнат бозори, бозор иқтисодиёти, бандлик, ишсизлик, меҳнат ресурслари, ишчи кучи, меҳнат ресурслари баланси, меҳнат мигирацияси, иш ҳақи, меҳнат ресурслари мобиллиги.


5.1. Аҳолининг табиий ўсишнинг асосий омиллари. Аҳолининг ўсиш динамикаси ва демографик тенденциялар.
Ўзбекистон географик жиҳатдан Марказий Осиё минтақасининг марказида жойлашган бўлиб, умумий майдони 448,97 кв.км.ни ташкил этади. Ҳозир республикамиз аҳолиси сони 2019 йил 1 апрел ҳолатига 33 млн 375,8 минг кишини ташкил этиб, 2019 йил бошидан 120,3 минг кишига ёки 0,4 фоизга ўсди.
1897-йилда Ўзбекистон ҳудудида атиги 3,9 млн. киши яшар эди, яъни ўтган 100 йилдан сал кўпроқ вақт мобайнида бу ерда аҳоли 6,3 баравар кўпайди. ХХ асрда Ўзбекистон аҳолисининг сони бир текис ошгани йўқ. Унинг дастлаб икки ҳисса кўпайиши салкам 60 йил давомида, кейинги икки ҳисса кўпайиши эса 20 йил ичида рўй берди. Республика аҳолиси 2018 йилнинг охирига келиб, 1980-йилдагига нисбатан 2 баравар кўпайди.
Аҳолининг кўпайиши билан бир қаторда республика ва унинг ҳудудларида аҳоли зичлиги ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, юртимизда ҳар кв.км.га 1940 йилда 14,6 киши тўғри келган бўлса, 1991 йилда бу кўрсаткич 46,3 киши, 2010 йилда 64,9 кишидан иборат бўлган. 2019 йилда бу кўрсаткич 74,1 кишини ташкил этди (1940 йилга нисбатан деярли 5 баравар ошган). Айни пайтда Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудидан 10 тасида аҳоли зич жойлашган бўлиб, уларнинг умумий майдони бутун республика ҳудудининг тўртдан бир қисмини ташкил этади. Аҳолиси унча зич бўлмаган тўртта маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб, улар Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳисобланиб, республика ҳудудининг қолган тўртдан уч қисмини эгаллаган (5.1-жадвал).

Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling