Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт
-жадвал. Аҳолининг зичлиги (йилда, 1 кв.км.га тўғри келадиган аҳоли сони, киши)
Download 5.55 Mb.
|
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳудудлар 2010 2011
- 5.1-чизма. Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўсиш динамикаси (йил охирига, минг киши).
- 5.2-чизма. Ўзбекистонда доимий аҳоли умумий сонида аёллар ва эркакларнинг нисбати (фоизда).
5.1-жадвал. Аҳолининг зичлиги (йилда, 1 кв.км.га тўғри келадиган аҳоли сони, киши)
Манба: Давлат статистика қўмитаси маълумотлари26. Аҳоли зичлиги бўйича таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон бўйича 1 кв кмга 74,1 киши, аҳолининг энг зич жойлашуви Андижон (1 кв кмга 713,2 киши), Фарғона (544,8 киши), Наманган (370 киши) вилоятларига тўғри келган бўлса, аксинча ҳолат Навоий вилояти (8,8 киши) ва Қорақалпоғистон Республикасига (11,2 киши) тўғри келмоқда. Маълумки, мамлакатнинг барқарор ва самарали ривожланишига таъсир этувчи омиллардан бири барқарор демографик вазият саналади. Ўзбекистонда аҳолининг табиий кўпайиш суръатлари сўнгги йилларда бироз пасайган бўлишига қарамасдан, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари орасида аҳолининг кўпайиши кўрсаткичи бўйича ҳамон етакчи давлат ҳисобланади. Т аҳлилий маълумотларга кўра, республикамиз мустақиллигининг 20 йили (1991-2011 йиллар) мобайнида Ўзбекистон аҳолиси сони 8,9 млн. кишига ошган ҳолда, бу кўрсаткич шу даврда қўшни давлатлар, хусусан, Тожикистонда 2,2 млн. киши, Туркманистонда 1,2 млн. киши, Қирғизистонда 1,0 млн. киши, Қозоғистонда 0,8 млн. киши ҳамда Озарбайжонда 1,9 млн. кишига тўғри келади. Аксинча МДҲнинг айрим давлатлари, жумладан, Украинада 6,0 млн., Россияда 5,4 млн., Молдовада 0,8 млн., Белоруссияда 0,7 млн. ва Арманистонда 0,3 млн. кишига камайиш ҳолати кузатилган. 5.1-чизма. Ўзбекистонда аҳоли сонининг ўсиш динамикаси (йил охирига, минг киши). Аҳоли сони жинсий таркиби бўйича республикамизда ҳар 1000 нафар эркакка 997 нафар аёл тўғри келади (5.2-чизма). Бу кўрсаткич динамикаси бўйича охирги йилларда барқарор мутаносиблик кузатилмоқда. 5.2-чизма. Ўзбекистонда доимий аҳоли умумий сонида аёллар ва эркакларнинг нисбати (фоизда). Умумий ҳолда айтиш мумкин, дунё бўйича эркаклар сони аёлларникидан кўп. Гапни биология тили билан тушунтириб кўрайлик. Айрим жинсли организмларда (одам ҳам айрим жинсли организм) Фишер тамойилига кўра қоида бўйича жинслар нисбати 1:1 га тенг бўлади. Лекин амалда ўғил ва қиз чақалоқларнинг туғилиш нисбати жуда оз нисбатларда фарқ қилади. АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) нинг 2014-йилги маълумотига кўра бутун дунё бўйича туғилиш кўрсаткичи бўйича 100 та қиз болага 107 та ўғил бола тўғри келган. 2017-йилда бутун дунёда 100 та аёлга 102 та эркак тўғри келиши қайд этилган. Ушбу рақамларни давлатлар кесимида кўрилса янада юқори кўрсаткичлар келиб чиқишига гувоҳ бўлиш мумкин. Масалан, Хитойда ўтган асрда «Бир оила - бир фарзанд» демографик сиёсати сабаб ўғил ва қиз болаларнинг сони орасида сезиларли даражада тафовут юзага келган. Жумладан, ушбу давлатда 100 та қиз бола чақалоққа 115 та ўғил бола чақалоқ тўғри келган ва бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Ҳиндистонда бу кўрсаткич 100:112, Арманистонда 100:113, Ветнам ва Озарбайжонда 100:111, Албанияда 100:110 ни ташкил этади. Ўзбекистонда эса 100 та қиз бола чақалоққа 106 та ўғил бола чақалоқ тўғри келади. 2016 йилги маълумотга кўра бутун дунёда Қозоғистонни ҳисобга олмаганда (Қозоғистонда шу йили 100 та қиз бола чақалоққа 94 та ўғил бола чақалоқ тўғри келган) барча давлатларда ўғил бола чақалоқлар қиз бола чақалоқларга нисбатан кўп туғилган. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2017 йилда бутун Республикасида 715 519 та чақалоқ туғилган бўлиб, 100 та қиз болага 108,5 та ўғил бола тўғри келган. Ёш давомида ўзгариб борадиган жинслар нисбатига эътибор берадиган бўлсак ҳам Ўзбекистонда аёллар ва эркаклар ўртасида кескин тавофутни учратмаймиз. Жумаладан, 0-14 ёш оралиғида 100 та қизга 105 та ўғил бола, 15-24 ёш оралиғида эса 103 та, 25-54 ёш оралиғида эса 99 та, 55-64 ёш оралиғида 90 ва 65 ёшдан катта ёшлилар орасида 74 та эркак тўғри келишини кўриш мумкин. Юқоридаги кичик таҳлилдан келиб чиқиб айтиш мумкинки, жамиятда аёллар эркакларга нисбатан кўпайиб кетгани йўқ, Хитой ва Ҳиндистон каби аҳолиси Ер шари аҳолисининг 35 фоизини ташкил этувчи мамлакатларда умумий ҳолда эркаклар сони аёлларникидан кўп. Хитойлик мутахассисларнинг фикрича 2030-йилга бориб Хитойда 30 млн ортиқча балоғатга етган эркак киши бўлар экан. Бу эса ўз навбатида жуда кўплаб ижтимоий ва демографик муаммоларни келтириб чиқаради. Шу боис Хитой ҳукумати «Бир оила - бир фарзанд» сиёсатидан чекинишни маъқул кўрди. Республикамиз аҳолиси сонининг ҳудудлараро тақсимланишида ҳам сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда. Маълумотларга кўра ҳозирги даврда энг кўп аҳоли сони Фарғона водийси (Андижон, Фарғона, Наманган) минтақаси (28,6 фоиз) ва Зарафшон водийси (Самарқанд, Навоий, Бухоро) минтақасига (19,8 фоиз) тўғри келади. Қашқадарё ва Сурхондарё воҳалари минтақасига – 17,3 фоиз, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрига – 16,5 фоиз, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига – 11,2 фоиз, Жиззах ва Сирдарё вилоятларига – 6,6 фоиз аҳоли ҳиссаси тўғри келди (5.2-жадвал). Бу вазиятда аҳолини меҳнат билан бандлик даражасини ошириш ва мавжуд меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ички ва ташқи меҳнат миграцияси жараёнлари бўйича мақсадли давлат дастурларини тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Ушбу дастурларда мавжуд меҳнат ресурсларини ҳудудлардаги инновацион ривожланиш истиқболларига муносиб қайта тақсимлаш, шу борада ички миграцияга жалб қилинган ёш оилалар учун имтиёзли уй-жой қурилиши ва ҳудудларда янги ижтимоий инфратузилмаларни барпо этишни тақозо этмоқда Download 5.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling