Гулистон давлат университети а. Бурханов, К. Рахматов минтақавий иқтисодиёт


-расм. Ўзбекистон Республикасида 2017 йил учун саноатнинг секциялари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми ва фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари таркиби


Download 5.55 Mb.
bet64/210
Sana03.11.2023
Hajmi5.55 Mb.
#1742821
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   210
Bog'liq
Минтақавий иқтисодиёт ўқув қўлланма Бурханов А 11

6.1-расм. Ўзбекистон Республикасида 2017 йил учун саноатнинг секциялари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми ва фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари таркиби
Юқори улушга эга саноат тармоғининг халқаро таққосланиши. Таққослаш учун қайта ишлаш саноатининг жами саноат ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши Францияда – 85 %ни, Германия Федератив Республикасида – 77, Италияда – 76, Россия Федерациясида – 68, Қозоғистон Республикасида – қарийб 40 ва Ўзбекистон Республикасида 78,1 %ни ташкил этганлигини кўрсатиб ўтиш мумкин (6.1-расм).
Ўзбекистон Республикасида юқори ва ўрта технологик саноат тармоқларининг бугунги аҳволи ва унинг ривожлантириш истиқболлари. Ўзбекистон саноати ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишга, илмий ва техник тараққиётга кўра ҳудудий жамоавий меҳнатни ривожлантиришга қаратилган ўзгаришларни ифодаловчи мураккаб диверсификациялашган ва кўп тармоқли таркибга эга.



6.2-расм. Айрим дунё мамлакатларида қайта ишлаш саноатининг жами саноат ишлаб чиқаришдаги улуши, %да

Саноат тармоғида ишлаб чиқаришни диверсификациялаш ва технологик янгилаш ҳамда инновацион ғоялар ва технологияларни кенг жорий этиш натижасида, электр ускуналар, компьютерлар, электрон ва оптик маҳсулотлар, автотранспорт воситалари, кимё маҳсулотлари, машина ва ускуналар, фармацевтика маҳсулотлари ва препаратлар ишлаб чиқариш каби юқори ва ўрта технологик саноат тармоқларининг шаклланиши ва ривожланиши таъминланди, ва уларнинг улуши жами саноат ишлаб чиқариш таркибида 19,1 %ни ташкил этди.


Шуни таъкидлаш жоизки Президентимизнинг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги қабул қилган ПФ-5264-сон фармонлари илғор хорижий тажриба, жаҳон фанининг замонавий ютуқлари, инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар асосида иқтисодиётнинг барча тармоқлари ва ижтимоий соҳада, шу жумладан мамлакат саноатининг жадал инновацион ривожланишига қўшимча туртки бўлади.


6.2. Минтақада саноат ишлаб чиқаришнинг ижтимоий ихтисослашуви
Мамлакат ишлаб чиқариш кучларининг ривожланишига уларни умумлаштириш ва ижтимоий меҳнат тақсимоти жараёнлари сезиларли таъсир кўрсатади. Саноатни концентрациялаштириш ва комбинациялаштириш ижтимоий меҳнатни йирик корхоналарда мужассамлаштиришни ифодаласа, ихтисослаштириш ҳамда кооперативлаштириш эса саноат тармоқлари таркибида меҳнат тақсимоти ва уларнинг ҳамкорлигини ифодалайди. Меҳнат тақсимотининг ривожланиш даражаси ва уни умумлаштириш жамият ишлаб чиқариш кучлари ҳамда муносабатларининг такомиллашишида ўз аксини топади. Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг бу шакллари мустақиллик туфайли ва миллий иқтисодиётни ислоҳ этиш, эркинлаштириш муносабати билан ўз моҳияти ва мазмунини, мақсад иа вазифаларини анчагина ўзгартирди. Айниқса ишлаб чиқаришни концентрациялаштириш, кичик ва ўрта корхоналарнинг пайдо бўлиши муносабати билан улар ўртасида уйғунлашув юзага келди.
Саноатда ишлаб чиқаришни ижтимоий ташкил этишнинг шаклларига қуйидагилар киради:

  • Концентрациялаштириш;

  • маҳаллийлаштириш;

  • иқтисослаштириш;

  • диверсификациялаштириш;

  • кооперативлаштириш;

  • комбинациялаштириш;


Download 5.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling